Акциядор ўз вақтида дивиденд олиши учун ўз ҳуқуқини билиш зарур
Download 21.17 Kb.
|
1 2
Bog'liqмакаола КАПИТАЛ БОЗОРИГА КУЙИЛГАН МАБЛАГ ДАРОМАД МАНБАИ
Акциядор ўз вақтида дивиденд олиши учун ўз ҳуқуқини билиш зарур. Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда акциядорлик жамиятларининг ташкил этилиши ва корхонани бошқаришнинг янги кўриниши – корпоратив бошқарувнинг йўлга қўйилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўтган давр мобайнида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳам мазкур соҳани янада такомиллаштиришга йўналтирилган устувор вазифа ва мақсадларни бажариш борасидаги ишлар давом эттириляпти. Бугунги кунда Сирдарё вилоятида акциялари чиқарилиши бошқарма томонидан рўйхатга олинган 16 та акциядорлик жамияти мавжуд. Ҳозирги пайтда ушбу акциядорлик жамиятлари томонидан чиқарилган акцияларнинг умумий миқдори 189 848 672 694 минг сўмдан иборат бўлиб, вилоят бошқармаси томонидан мазкур акциядорлик жамиятларининг акциядорларига ҳисобланган дивиденд маблағларининг тўланиши мунтазам равишда мониторинг қилиб борилмоқда. Корпоратив ахборот ягона портали (www.openinfo.uz) сайтига киритилган 2019 йил 3-чорак ҳисоботлари (710-сатри) таҳлил қилинганда акциядорлик жамиятлари томонидан 01.10.2019 йил ҳолатига жами қарздорлик 10981220 минг сўмни ташкил қилган. Шундан “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда жами 941333,0 минг сўм, Сирдарё вилоят “Агрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятида жами 701452 минг сўм, “Гулистон экстракт ёғ” акциядорлик жамиятида жами 7753409 минг сўм ва қолган акциядорлик жамиятларида эса жами1585026 минг сўмни ташкил этган. 2019 йил давомида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига акциядорлик жамиятлари томонидан дивиденд тўланманглиги муносабати билан акциядорлардан 27 та мурожаат келиб тушди. Аризаларга кўра акциядорларга тўланмаган дивидендларнингумумий ймиқдори минг сўмни ташкил этди. Бошқарма томонидан кўрилган чоралар натижасида 2019 йил давомида минг сўм тўлаб берилди. Ўрганиш натижаларига кўра акциядорлик жамиятлари томонидан дивидендларни ўз вақтида тўлаб бермаслик сабабларидан бири маблағларнинг тўлаб бериш муддати келган вақтда жамиятнинг ҳисоб варағида эркин пулнинг мавжуд эмаслигидир. Мисол учун, “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда дивидендларнинг берилмаслигига акциядорлик жамияти томонидан дивидендга тўлаш учун пул ажратмаслиги сабаб сифатида кўрсатилади. Лекин аксарият ҳолларда акциядорлик жамиятлари томонидан бу қарздорликлар акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендлар, яъни уларнинг ўзлари томонидан келиб олинмаганлиги ёки маблағни ўтказиб бериш учун тўлов реквизитлари жамиятда мавжуд эмаслиги сабабли юзага келганлиги маълум бўлмоқда. Шунингдек, жамиятларнинг акциядорлар реестрида акциядорларга тегишли маълумотлар янгиланмаганлиги, электрон почталари кўрсатилмаганлиги жамият ва акциядорлар ўртасида алоқа ўрнатиб, акциядорларнинг тўлов реквизитларини аниқлашда муаммо туғдираётганлигини ҳам таъкидлаш мумкин. Шу сабабли акциядорлардан ўзларига тегишли маълумотларни янгилашларини сўраб, акциялари сақланаётган инвестиция воситачиларига мурожаат қилишлари сўралади. Қолаверса, мавжуд муаммонинг яна бир томони шундаки, кўпчилик акциядорлар акцияларига эгалик қилган акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги, акцияларига ҳисобланган дивидендлар ҳақидаги ва жамиятнинг молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларга эга эмас. Шунинг учун акциядорлардан қонунчиликда белгиланган хуқуқларидан фойдаланиб, жамият бошқарувида фаол иштирок этишлари, акциядорлар умумий йиғилишларида қатнашишлари, жамиятга тегишли очиқ маълумотлар билан танишиб боришлари талаб этилади. Шу билан бирга, акциядорлар акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги маълумотлар билан корпоратив ахборот ягона портали – www.openinfo.uz ва акциядорлик жамиятларининг ўз расмий веб-сайтлари орқали ҳам танишишлари мумкин. Акциядорлар ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг асосий вазифаларидан биридир. Акциядорлар дивидендларини олишда юзага келаётган муаммолар ва бошқа ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилоят худудий бошқармасига мурожаат қилишларини сўраймиз. Download 21.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling