Акциядорлик жамияти ҳамкорликда ўтказадиган илмий-амалий конференция ахборот хати ўзбекистон Республикаси Президентининг 019 йил августдаги ПҚ-4412-сон «Ўзбекистон


Download 331.97 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana12.03.2023
Hajmi331.97 Kb.
#1264905
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ТМИ Узбекинвест конференция Ахборот хати



Тошкент молия институти ва “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси 
акциядорлик жамияти ҳамкорликда ўтказадиган илмий-амалий конференция
 
АХБОРОТ ХАТИ 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон 
«Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал 
ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридаги вазифалар ижросини 
таъминлаш, соҳанинг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини аниқлаш мақсадида 
2022 йил 29 март куни Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республикаси суғурта 
бозори: ҳозирги ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида илмий-
амалий конференция ўтказилади. 
 
 
Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналиш (секция) лари: 
 
1-секция. Тараққиёт стратегияси асосида молия-банк, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил 
ва аудит соҳаларини ривожлантириш. 
2-секция. Суғурта хизматлари бозори ривожланишининг замонавий ҳолати. 
3-секция. Илғор рақамли технологияларни суғурта фаолиятига татбиқ этиш.
 
4-секция. Ҳаёт суғуртасининг долзарб масалалари. 
5-секция. Суғуртада бухгалтерия ҳисоби, аудит ва актуар ҳисоб-китоблар.
Илмий-амалий конференция ишида хорижий ва маҳаллий олий таълим, илмий тадқиқот 
муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, докторантлари, мустақил 
изланувчилари ҳамда иқтидорли талабалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, суғурта компаниялари 
мутахассислари иштирок этишлари кутилади. Конференция
материаллари тўпламига УДК 
кутубхона индексидаги китоб рақами берилади. 

Download 331.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling