Тошкент молия институти ва “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси
акциядорлик жамияти ҳамкорликда ўтказадиган илмий-амалий конференция
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон
«Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал
ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қароридаги вазифалар ижросини
таъминлаш, соҳанинг ривожланиш тенденциялари ва истиқболларини аниқлаш мақсадида
2022 йил 29 март куни
Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республикаси суғурта
бозори: ҳозирги ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида илмий-
амалий конференция ўтказилади.
Конференцияда муҳокама қилинадиган мавзулар йўналиш (секция) лари:
1-секция. Тараққиёт стратегияси асосида молия-банк, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил
ва аудит соҳаларини ривожлантириш.
2-секция. Суғурта хизматлари бозори ривожланишининг замонавий ҳолати.
3-секция. Илғор рақамли технологияларни суғурта фаолиятига татбиқ этиш.
4-секция. Ҳаёт суғуртасининг долзарб масалалари.
5-секция. Суғуртада бухгалтерия ҳисоби, аудит ва актуар ҳисоб-китоблар.
Илмий-амалий конференция ишида хорижий ва маҳаллий олий таълим, илмий тадқиқот
муассасаларининг профессор-ўқитувчилари,
мутахассислари, докторантлари, мустақил
изланувчилари ҳамда иқтидорли
талабалари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги Суғурта бозорини
ривожлантириш агентлиги, суғурта компаниялари
мутахассислари иштирок этишлари кутилади.
Конференция
материаллари тўпламига УДК
кутубхона индексидаги китоб рақами берилади.