Акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш


Маълумотларни тўплаш жараёни


Download 278.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana30.04.2023
Hajmi278.59 Kb.
#1414210
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Namuna МД ГАРВАРД 2023

2.2. Маълумотларни тўплаш жараёни 
Магистрлик 
диссертациясини 
тайёрлаш 
жараёнида 
тадқиқот 
натижаларидан кўзлаган самарани олиш учун тадқиқот мавзуси доирасида 
етарлича сифат ва микдорий маълумотлар тўплаш зарур бўлади. Бу сифат ва 
миқдорий маълумотлар бирламчи ва иккиламчи манбалардан тўпланади. 
Акциядорлик жамиятларида дивидендлар ва уларни тақсимлаш масаласи 
бўйича республикмиз ва хорижлик олим ва тадқиқотчилар томонидан 
яратилган адабиётларни тўплаш тадқиқот мавзусини назарий жиҳатларини 
ёритиб бериш учун керак бўлади. Ўз навбатида, акциядорлик жамиятлари ва 
тижорат банклари, хусусан “Инфинбанк” АТБ сайтларидан олинган ёки 
бевосита уларга ёзма мурожаат қилиш орқали тўпланган сифат ва миқдорий 
маълумотлар ёрдамида эса тадқиқот мавзусини амалий жиҳатдан ёритилади. 
Мавзу учун зарур бўладиган бирламчи манбалардан олинадиган 
маълумотларни ёпиқ саволли анкеталарни жойига чиқиб, “Инфинбанк” АТБ 
нинг бош офисидаги мутахассисларга тарқатиб-йиғиб олиш усули орқали 
тўплаш режалаштирилган. 
 


36 
III БОБ. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР 
3.1. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятлари дивиденд 
сиёсатининг асосий тенденциялари ва уларнинг таҳлили 
Жаҳон иқтисодий ривожланишидаги молиявий қийинчиликлар 
корпоратив бошқарув муаммоларига эътибор қаратишни тақозо этмоқда. 
Корпоратив бошқарувнинг сифат даражаси компанияга сармоя киритиш 
имконияти тўғрисида қарор қабул қилишга таъсир қилади, бу эса 
капиталлашувининг ўзига хос хусусияти бўлиб ҳисобланади. Корпоратив 
бошқарувнинг муҳим элементларидан бири бўлиб компаниянинг бозор 
қийматини максимал даражада ошириш учун истеъмол қилинадиган ва 
капитализация қилинган фойда ўртасидаги нисбатларни оптималлаштиришга 
қаратилган дивиденд сиёсати ҳисобланади. 
Маълумки, акция ўз эгасига акциядорлик жамиятини бошқаришда 
иштирок этиш ҳуқуқини ва дивидендлар шаклида фойданинг бир қисмини 
олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоздир. Дивидендлар компаниянинг соф 
фойдасининг бир қисми бўлиб, акциядорлар ўртасида уларга тегишли 
акциялар сони ва турига мувофиқ тақсимланади. Бошқача айтганда
дивидендлар акциядорларнинг мавжуд акциялар бўйича оладиган 
даромадларининг бир қисмидир.
Акциядор томонидан солиқ солишдан кейин қолган фойдани (шу 
жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоиз шаклида) акциядорга тегишли 
акцияларга тақсимлашда ташкилотдан олинган ҳар қандай даромад дивиденд 
деб эътироф этилади. Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик 
жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги 
қонунига мувофиқ, дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида 
тақсимланадиган қисмидир.
Дивиденд сиёсати компаниянинг акциядорларга дивидендлар тўлаши 
керак бўлган фойдани қўллаш соҳасидаги сиёсати бўлиб, у даромадни тўлиқ 
тўлаш ёки ундан кейинчалик даромад олиш мақсадида даромадни қайта 


61 

Download 278.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling