Акциядорлик жамиятлари фаолиятини самарали ташкил этиш
КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР
Download 278.59 Kb. Pdf ko'rish
|
Namuna МД ГАРВАРД 2023
9 КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР ЧЭКИ “Инфинбанк” АТБ -Чет эл капитали иштирокидаги “Инфинбанк” -акциядорлик тижорат банки АЖ -акциядорлик жамияти DIV 0 -жорий йилдаги дивидендлар DIV 1 -келгуси йилдаги дивидендлар EPS 1 -бир акцияга тўғри келадиган доимий фойда улуши ДА -акциялар даромадлилиги ТФБ -“Тошкент” фонд биржаси Ўз РХАТБ -Ўзбекистон Республикаси хом ашё товар биржаси IPO -қимматли қоғозларни бирламчи жойлаштириш DSI -дивидендларнинг барқарорлиги индекси 10 I. КИРИШ Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги даврида мамлакатимизда корхоналар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда ва бу борада қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлагандек, (Мурожаатнома, 2020) “ Халқаро тажрибани ўрганиб, рақобатни олиб кириш мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва шу орқали рақобат муҳитини шакллантириш лозим. Бу борада табиий монополия ва рақобат тўғрисидаги қонунларни янгилаш ҳамда иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқиш талаб этилади”. Корпоратив бошқарувнинг сифат даражаси компанияга сармоя киритиш имконияти тўғрисида қарор қабул қилишга таъсир қилади, бу унинг капиталлашувини ўзига хос хусусиятидир. Корпоратив бошқарувнинг муҳим элементи бўлиб компания бозор қийматини максимал даражада оширишни ўз ичига олган дивиденд сиёсати ҳисобланади. Дивиденд сиёсати компаниялар молиявий стратегиясининг ажралмас қисми бўлиб, уни танлаш жуда мураккаб жараёндир. Чунки дивиденд сиёсатининг энг муҳим вазифаларидан бири компания ривожланиши учун етарли даражадаги молиялаштириш зарурияти билан акциядорлар манфаатларининг оптимал комбинациясини таъминлаш ҳисобланади. Дивидендларнинг даражаси, динамикаси ва тўлов барқарорлиги жозибадорлигини компаниянинг иқтисодий салоҳияти, молиявий имкониятлари, инвестиция бошқариш муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Дивиденд сиёсати капитал тузилмани бошқариш каби, компаниянинг капитал бозоридаги мавқеига, хусусан, унинг акциялари нарх динамикасига сезиларли таъсир кўрсатади. Дивидендлар акциядорларнинг пул даромадларини ифодалайди ва маълум даражада уларга ўз маблағларини инвестиция қилган шахслар учун акциядорлик жамиятининг муваффақиятли ишлаётганлигини кўрсатиб беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling