«Тижорат банки активлари ва пассивларини бошқариш» курси Мавзу: Тижорат банки активлари ва пассивларини бошқариш принциплари ва усуллари


Download 175 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi175 Kb.
#1144559
Bog'liq
1 mavzu“Pul va banklar” faniga kirish Fanning predmeti va usullari

“Пул ва банклар” фанига кириш. Фаннинг предмети ва усуллари. Пулнинг пайдо бўлиши, зарурлиги ва функциялари

Маъруза режаси

  • 1. Пулнинг пайдо бўлиши
  • 2. Пулнинг функциялари
  • 3. Монетар сиёсат инструментлари

1. Пулнинг пайдо бўлиши

  • Пулнинг пайдо бўлишини талабаларга қиймат шаклларининг эволюцияси орқали тушунтириш мақсадга мувофиқдир.

1. Пулнинг пайдо бўлиши

  • Қиймат шаклларининг эволюцияси:
  • 1. Қийматнинг оддий ёки тасодифий шакли
  • 2. Қийматнинг тўлиқ ёки кенгайтирилган шакли
  • 3. Қийматнинг умумий шакли
  • 4. Қийматнинг пул шакли

1. Пулнинг пайдо бўлиши

  • Маъруза жараёнида талабаларга қоғоз пуллар ва кредит пуллар ўртасидаги фарқлар ҳамда пулнинг моҳиятини намоён бўлиш шакллари тушунтирилиши лозим.

1. Пулнинг пайдо бўлиши

  • Қоғоз пуллар ва кредит пуллари ўртасидаги фарқлар:
  • 1. Қоғоз пуллар Молия вазирлиги томонидан ёки унинг буюртмаси асосида муомалага чиқарилади.
  • Кредит пуллари Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади.
  • 2. Кредит пулларининг 3 тури мавжуд: вексель, банкнота, чек.
  • Қоғоз пулларнинг турлари мавжуд эмас.
  • 3. Қоғоз пуллар давлатга тегишли бойликлар билан таъминланади.
  • Банкноталар Марказий банкнинг активлари билан таъминланади.

1. Пулнинг пайдо бўлиши

  • Пулнинг моҳиятини намоён бўлиш шакллари:
  • 1. Пул барча товарлар ва хизматларнинг қийматини ўзида ифода этувчи умумий эквивалентдир.
  • 2. Пул мустақил алмашув қийматига эга.
  • 3. Пул буюмлашган меҳнатнинг ташқи ўлчовидир.

2. Пулнинг функциялари

  • Америка мактаби вакиллари пулнинг қуйидаги 3 функцияси мавжудлигини эътироф этадилар:
  • – ҳисоб бирлигини таъминлаш функцияси.
  • айирбошлаш воситаси функцияси;
  • – жамғариш воситаси функцияси.

2. Пулнинг функциялари

  • Америка мактаби вакиллари пулларнинг товар табиатини, яъни товар хусусиятини тан олишмайди.
  • Фикримизнинг исботи тариқасида.
  • АҚШлик таниқли иқтисодчи олим, Халқаро Нобель мукофотининг соҳиби П.Самуэльсон:
  • “қоғоз пуллар пулларнинг моҳиятини, уларнинг ички табиатини намоён қилади. Пуллар товар сифатида эмас, балки пул сифатида, уларга буюмларни сотиб олиш учунгина керакдир... Пуллар-бу сунъий ижтимоий шартлиликдир”

2. Пулнинг функциялари

  • Европа мактаби вакиллари пулнинг қуйидаги 5 функцияси мавжудлигини эътироф этадилар:
  • 1. Қиймат ўлчови функцияси
  • 2. Муомала воситаси функцияси
  • 3. Тўлов воситаси функцияси
  • 4. Жамғариш воситаси функцияси
  • 5. Жаҳон пули функцияси

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Монетар сиёсат инструментларини талабаларга иккига ажратиб. Яъни анъанавий ва ноанъанавий инструментларга ажратган ҳолда ўргатиш мақсадга мувофиқдир.
  • Бундан ташқари, иқтисодий адабиётда монетар сиёсат инструментларини бевосита ва билвосита инструментларга ажратиш мавжуд.

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Монетар сиёсатнинг анъанавий инструментлари:
  • 1. Қайта молиялаш сиёсати
  • 2. Мажбурий захира сиёсати
  • 3. Очиқ бозор сиёсати
  • 4. Валюта сиёсати
  • 5. Депозит сиёсати

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Марказий банк тижорат банкларини уч хил усулда кредитлайди:
  • 1. Тижорат банкларини уларнинг балансидаги тратталарни қайта ҳисобга олиш йўли билан кредитлаш.
  • 2. Тижорат банкларини уларнинг балансидаги қимматли қоғозларни гаровга олиш йўли билан кредитлаш.
  • 3. Тижорат банкларини тўғридан – тўғри кредитлаш.

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Марказий банкнинг мажбурий захира сиёсатини амалга оширишдан кўзланган мақсадлар:
  • 1. Тижорат банкларининг кредит экспансиясини жиловлаш.
  • 2. Мамлакат банк тизимининг ликвидлилигига таъсир кўрсатиш.
  • 3. Банк банкрот бўлганда унинг мажбуриятлари бўйича ҳисоблашиш.
  • Мажбурий захира сиёсати миллий валютани девальвация бўлишига йўл қўймасдан алмашув курсини сақлаб қолиш имконини беради.

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари:
  • * тўғри РЕПО
  • * тескари РЕПО

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Марказий банкнинг валюта сиёсати доирасида амалга ошириладиган валюта операциялари:
  • 1. Валюта интервенцияси
  • 2. Ҳукуматнинг ташқи қарзига хизмат кўрсатиш
  • 3. Расмий олтин-валюта захираларини бошқариш

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Марказий банкнинг депозит операциялари:
  • Марказий банк тижорат банкларига ва Ҳукуматга тегишли вақтинчалик бўш пул маблағларини ўзининг депозит ҳисобрақамларига жалб этади.

3. Монетар сиёсат инструментлари

  • Германиялик иқтисодчи олимлар Марказий банкнинг депозит сиёсатини муомаладаги пул массасини тартибга солишнинг “нозик” воситаси деб атайдилар.
  • Эътиборингиз учун раҳмат.

Download 175 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling