Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
Download 186.56 Kb. Pdf ko'rish
|
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz 40/66
70-модда. Жамият акциядорлари
умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар киритиш Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эга бўлган жамият акциядорлари (акциядори) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин узоғи билан 30 кун ичида, башарти жамият уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият кузатув кенгаши ва жамият тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабабларини, масалани таклиф этаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) номини, унга тегишли акцияларнинг сони ва турини кўрсатган ҳолда ёзма равишда киритилади. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзодлар кўрсатиш, шу жумладан ўзининг номзодини кўрсатиш тўғрисида таклиф киритилганда номзоднинг исми, башарти номзод жамият акциядори бўлса, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури, шунингдек номзодни кўрсатган акциядорларнинг исми, уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади. Жамият кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддат тугаганидан сўнг узоғи билан 15 кун ичида уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядор (акциядорлар) киритган масала акциядорлар "Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz 40/66 умумий йиғилишининг кун тартибига, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно: акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатга риоя этмаган бўлса; акциядор (акциядорлар) ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса; ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса; таклифлар ушбу Қонуннинг ёки бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ бўлмаса. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги далил-исботли қарори ана шу масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорга (акциядорларга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан узоғи билан уч кун ичида юборилади. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) сайлов юзасидан овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин. Download 186.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling