"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
20/66
Очиқ акциядорлик жамияти акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни
очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.
Ёпиқ акциядорлик жамияти очиқ обуна воситасида акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган
қимматли қоғозларни жойлаштиришга ёки уларни чекланмаган доирадаги шахсларга сотиб олиш
учун бошқача тарзда таклиф этишга ҳақли эмас.
Давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларига ўзгартириш жараёнида чиқарилган акциялар
янги мулкдорларга белгиланган тартибда реализация қилинадиган пайтга қадар дастлабки
жойлаштирилган давлат активлари ҳисобланади.
Эмитент томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан
ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
Очиқ акциядорлик жамияти томонидан акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли
қоғозларни жойлаштириш (очиқ ёки ёпиқ обуна) усуллари жамият уставида белгилаб қўйилади,
жамият уставида бу хусусда кўрсатмалар бўлмаса, акциядорлар умумий йиғилишининг қарори
билан белгиланади. Жамият уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида жамият
акциялари ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларини жойлаштириш услуби
тўғрисида кўрсатма бўлмаса, жойлаштириш фақатгина очиқ обуна воситасида амалга оширилиши
мумкин.
Жамиятнинг акциялар ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириши
қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларида очиқ акциядорлик жамиятининг акциялар ва акцияларга айирбошланадиган
қимматли қоғозларни очиқ обуна воситасида жойлаштириши шарт бўлган ҳоллар белгилаб
қўйилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: