Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
2-модда. Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолати
3-модда. Жамиятнинг номи ва жойлашган манзили
4-модда. Жамиятнинг жавобгарлиги
5-модда. Акциядорлик жамиятларининг шакллари
6-модда. Очиқ акциядорлик жамияти
7-модда. Ёпиқ акциядорлик жамияти
8-модда. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналари
9-модда. Шуъба ва тобе хўжалик жамиятлари
1-модда. Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Акциядорлик жамиятларини тузиш, уларнинг фаолияти ва уларни тугатиш, акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон
Республикасининг бошқа қонунлари билан тартибга солинади.
Қишлоқ хўжалиги, банк, инвестиция ва суғурта фаолияти соҳаларида, шунингдек давлат
корхоналарини хусусийлаштириш чоғида акциядорлик жамиятлари тузиш ва улар ҳуқуқий
ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
3/66
2-модда. Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолати
Устав фонди жамиятнинг акциядорларга нисбатан мажбуриятларини тасдиқловчи муайян
миқдордаги акцияларга тақсимланган хўжалик юритувчи субъект акциядорлик жамияти деб
ҳисобланади.
Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг ҳар қандай турларини амалга ошириш
чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
Жамият юридик шахс ҳисобланади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида
мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга
ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқларини қўлга киритади.
Жамият, агар унинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, чекланмаган муддатга
тузилади.
Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисоб
варақлар очишга ҳақлидир.
Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган
юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган
тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
Жамият ўз номи ёзилган штампи ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда
рўйхатдан ўтказилган товар нишонига ҳамда бошқа ўз белги-аломатларига эга бўлишга ҳақлидир.
Жамият Қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган
фаолият тури билан Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин. Жамият
муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларинигина санаб ўтишга ҳақлидирлар.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling