Саволнома ташкилот номи, мулкчилик шакли, жойлашган манзили, боғланиш учун телефон ҳамда раҳбари, касаба уюшмаси ташкилоти раиси тўғрисида маълумотлар
Download 76.63 Kb.
|
Таълим саволнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- САВОЛНОМА Ташкилот номи, мулкчилик шакли, жойлашган манзили, боғланиш учун телефон ҳамда раҳбари, касаба уюшмаси ташкилоти раиси тўғрисида маълумотлар.
илова Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ҳамда ходимлар учун қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиш бўйича САВОЛНОМА Ташкилот номи, мулкчилик шакли, жойлашган манзили, боғланиш учун телефон ҳамда раҳбари, касаба уюшмаси ташкилоти раиси тўғрисида маълумотлар. 1. Ишловчилар сони, жумладан хотин-қизлар, ёшлар, нафақа ёшидагилар ва нафақага чиқиб ишлаётган ходимлар, ишловчи ногиронлар, меҳнат шароити ноқулай ва зарарли иш жойларда банд бўлган ходимлар 2. Ўтган 3 йил давомида ташкилотга ишга қабул қилинган ходимлар сони, ишга қабул қилишни расмийлаштиришни қонунийлиги, (Меҳнат кодексининг 122, 124, 129, 130,135, 140, 155-моддалари) меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартибига риоя этилганлиги 3. Иш вақти ва дам олиш вақтини белгилаш ҳамда қонунчилик талабларига риоя этилиши (МКнинг 182,183,187,188 -моддалари) 4. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қонунийлиги, иш ҳақи ва бошқа тўловлар, рағбатлантиришлар қонунчилик талаблари асосида амалга оширилиши (МКнинг 244,246, 253-моддалари) 5. Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўланганлиги ва уларга берилган имтиёзларнинг қўлланиши (МКнинг 404, 405,-моддалари) 6. Таътилларни бериш тартиби, муддати ва таътил учун ҳақ тўлаш тартибига риоя этилиши (МКнинг 217, 218, 220, 227, 228- 233-моддаси) 7. Мажбурий меҳнат ҳолатларига йўл қўймаслик (МКнинг 5-моддаси) 8. Ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги ишларда аёллар меҳнатини қўлланишни ва уларни хизмат сафарига юборишни чеклаш талабларига риоя қилинганлиги (МКнинг 396,397,398,-моддаси) 9. Аёлларга йиллик таътилларни бериш навбатини белгилашдаги имтиёзлар ҳамда бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар (МКнинг 400, 403, 407-моддаси) 10. Ходимларни уларнинг бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида хабардор қилинганлиги, ички меҳнат тартиби қоидалари касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилганлиги, ушбу қоидалар билан ходимлар таништирилганлиги (МК 25, 123, 296-моддалар) 11. Жамоа шартномаси тузилганлиги, унинг мазмуни “ЎзКУФ жамоа шартномаси макети”га мослаштирилганлиги, унда ташкилот раҳбари ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида тузиладиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим ва иловалар мавжудлиги, битимнинг ижроси (МК 25, 70, 78-моддалари) 12. Меҳнат низолари комиссияси фаолияти тўғри йўлга қўйилганлиги (МКнинг 547-моддасига ҳамда жамоа шартномасига мувофиқ) 13. Корхона касаба уюшмаси қўмитаси жойлашган жойда тармоқ касаба уюшмаси ёки касаба уюшмалари Федерацияси ишонч телефони рақами ходимлар эътиборига етказилганми? 14. Меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси тузилганлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил сайланганлиги, ўқитилганлиги ва улар томонидан амалга оширилган ишлар (“Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялари тўғрисидаги низом” ҳамда Адлия вазирлигидан 1995 йил 18 декабрда 196-сон билан рўйхатдан ўтган Низом талабларига мувофиқ) 15. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилганлиги (“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун 12-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 31-декабрдаги 1066-сон қарорининг 5-иловаси билан тасдиқланган “Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ) 16. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва ўқув хоналарини ташкил этилганлиги. Хоналарнинг жиҳозланганлиги, яратилган меҳнат шароити, хоналарда меҳнат ва меҳнат муҳофазасига оид қонунлар, қонун ости ҳужжатлари, қоидалар, меъёрий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилишни тарғибот-ташвиқот қилувчи стендлар, плакатлар ва кўргазмали қуролларнинг мавжудлиги (Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатдан ўтган намунавий Низомнинг 4-бўлим, 1-§, 72-банди талабига мувофиқ) 17. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги, йўриқномаларни касаба уюшмаси билан келишилганлиги, белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилганлиги (Адлия вазирлигидан 2000 йил 7 январда 870-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ) 18. Ташкилотда белгиланган тартибда Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этилганлиги (Адлия вазирлигидан 1996-йил 14-августда 273-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низом талабларига мувофиқ) 19. Ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилиб билимлари синовдан ўтказилганлиги, кириш ва иш жойида йўл-йўриқдан белгиланган тартиб ва муддатларда ўтказилганлиги, шунингдек, журналларда қайд этилганлиги (Адлия вазирлигидан 1996-йил 14-августда 272-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги намунавий Низом талабларига мувофиқ) 20. Ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича малака оширганлиги (Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 27-апрелдаги 246-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ) 21. Уч поғонали маъмурий жамоатчилик назорати ўрнатилганлиги ва журналлар юритилганлиги (Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда 273-сон билан рўйхатдан ўтган намунавий Низом талабларига мувофиқ) 22. Ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланганлиги (“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун 18-моддаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2011 йил 3 майдаги 23-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган Намунавий норма талабларига мувофиқ) 23. Дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган ходимлар рўйхати тузилганлиги, ходимлар тиббий кўрикдан ўтишида чиқимдор бўлмаганлиги, ходимнинг тиббий кўрикдан ўтган кунида ўртача ойлик иш ҳақи сақланганлиги ҳолати (Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида” Низом талабларига риоя этилиши, 4-5-6-7 иловалари расмийлаштирилганлиги) 24. Иш ўринларининг меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилганлиги, аттестация ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги қайси ташкилот томонидан ўтказилганлиги, ташкилот лицензияси мавжудлиги, аттестация натижаларига кўра ходимларга имтиёз ва компенсациялар белгиланганганлиги (Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 15-сентябрдаги 263 - сонли қарори билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ) 25. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталанганлиги (Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”га мувофиқ) 26. Охирги 3 йил давомида касб касаллигига чалинганлар сони, уларга берилаётган имтиёз ва кафолатлар, касб касаллигига чалинганлиги сабабли унга ТМЭК томонидан берилган гуруҳ ногиронлиги ва касбий меҳнат фаолиятини йўқотганлик даражаси миқдорида тўловларнинг амалга оширилаётганлиги, Президент фармонига асосан иш ҳақи оширилганида тўловларнинг мутаносиб равишда оширилиб борилганлик ҳолати. 27. Содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари тўғрисида маълумотлар (2021-2023 йиллар), бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлари тўғрисидаги ҳужжатлар, Н-1 шаклдаги далолатнома, махсус текшириш далолатномаси, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг бажарилиши (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ) 28. Бахтсиз ҳодиса туфайли ходим тан жароҳати олганда меҳнатга лаёқатсизлик тўловлари тўғри амалга оширилганлиги (Адлия вазирлигида 2002 йил 8 майда 1136-сон билан рўйхатга олинган Низом талаби асосида), бир йўла тўланадиган нафақа, зарар тўловларинин ҳолати, тўловлардан мавжуд бўлган қарздорлик (агар бўлса) сабаблари 29. Маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари, санитария-маиший хоналари, омборхоналар, қурилиш майдонлари ва ҳоказоларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати (Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари”, ҚМҚ 3.01.02-00 талабларига мувофиқ) 30. Ташкилотда маиший хоналарнинг мавжудлиги (кийимхона, ювиниш, аёлларнинг шахсий гигиена хоналари ва бошқалар) ва уларни ўрнатилган меъёрларга асосан сони ва жиҳозланиши (ШНҚ 2.09.04-09) 31. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш китоби, мурожаатлар йиғма жилдларининг мавжудлиги (ўрганиш куни ҳолатига келиб тушган мурожаатлар ва уларни ўрганиш ҳолати) 32. Илгари ёзма кўрсатма ёки тақдимнома берилган бўлса, уларниннг ижро этилганлиги. Download 76.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling