Рўйхат рақами 398


Download 185 Kb.
bet1/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати




«ZO’R» БАНКнинг
ИНВЕСТИЦИЯ СИЁСАТИ


ТОШКЕНТ 2018
МУНДАРИЖА


1-бўлим. Умумий қоидалар.


2-бўлим. Инвестиция сиёсати тамойиллари.


3-бўлим. Инвестиция сиёсати мақсади ва вазифалари.


4-бўлим. Молиявий инструментлар турлари ва Банк инвестиция портфелининг тузилиши.


5-бўлим. Инвестиция портфелининг диверсификацияси ва корпоратив қимматли қоғозлар инвестиция даражасига минимал талаблар.


6-бўлим. Фонд бозорида Банкнинг операциялари турлари ва хизматлари.


7-бўлим. Корпоратив қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва жамиятлар устав капиталларига қўйилмаларни амалга ошириш мезонлари.


8-бўлим. Давлат қимматли қоғозлари билан битимларни амалга ошириш мезонлари.


9-бўлим. Инвестиция портфелининг мониторинги.


10-бўлим. Инвестиция сиёсатининг ижроси, қимматли қоғозлар операцияларини амалга оширувчи шахсларга қўйиладиган талаблар ва қарорлар қабул қилиш ваколати.


11-бўлим. Якуний қоидалар.


1-бўлим. Умумий қоидалар

1.1. «Zo’r» банкнинг инвестиция сиёсати Банк фаолиятида турли қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишни, шунингдек, хўжалик субъектлари устав фондларига қўйилмалар қилишни белгилаб беради. Инвестиция сиёсати, иқтисодиётнинг истиқболли йўналишларини ривожлантиришга ва қўйилмалардан Банкнинг фойда олишига кўмаклашувчи инвестицияларни амалга оширишга қаратилган.


1.2. Банкнинг инвестиция сиёсати:

  • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси;

  • Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни;

  • Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни;

  • Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни;

  • Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни;

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 2 апрелда 1782-сон билан рўйхатга олинган «Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисида»ги Низом;

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил
    2 февралда 1894-сон билан рўйхатга олинган «Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисида» ги Низом;

  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 июлда 943-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисида”ги Низом;

  • Бошқа Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари;

  • Банк Устави;

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Лицензияга асосан ишлаб чиқилган.

1.3. Инвестиция сиёсати корхоналар қимматли қоғозларига ва устав фондларига пул маблағларини инвестиция қилишнинг асосий тамойиллари ва параметрларини белгилайди.



Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling