Рўйхат рақами 398


Бўлим. Инвестиция сиёсатининг ижроси, қимматли қоғозлар операцияларини амалга оширувчи шахсларга қўйиладиган талаблар ва қарорлар қабул қилиш ваколати


Download 185 Kb.
bet7/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати

10 Бўлим. Инвестиция сиёсатининг ижроси, қимматли қоғозлар операцияларини амалга оширувчи шахсларга қўйиладиган талаблар ва қарорлар қабул қилиш ваколати

10.1. Инвестиция сиёсатининг бажарилиши банкнинг Инвестиция қўмитасига айрим масалалар бўйича эса банк Кредит қўмитасига юкланади.


10.2. Бошқа хўжалик жамиятларида банк иштироки билан боғлиқ битимлар тузиш бўйича қарорлар, Инвестиция қўмитаси томонидан олдиндан кўриб чиқилгандан сўнг Банк Кенгаши томонидан (Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 75 - моддасига асосан) қабул қилинади.
10.3. Банк томонидан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларда Кредит қўмитасининг функцияси қуйидаги позициялар орқали аниқланади:

  • (эмитентнинг кредит таваккалчилиги мавжудлигини, тўлов қобилиятига эга эмаслик таваккалчилиги ҳисобга олиб) банк томонидан қарз қимматли қоғозларга, инвестицияларни амалга ошириш бўйича банкнинг инвестиция қўмитаси билан бирга қарор қабул қилиши;

  • эмитентларнинг қарз қимматли қоғозлари билан, кредит хатари (тўлаолмаслик хатари) мавжуд бўлган ҳолда (контрҳамкорнинг тўлов қобилиятини баҳолаш қисмида) Репо битимларини амалга ошириш бўйича қарорларни Инвестиция қўмитаси билан биргаликда қабул қилиш;

  • улушли қимматли қоғозлар билан Репо битимларини амалга ошириш бўйича таклифларни Инвестицион қўмита билан биргаликда кўриб чиқиш ва кейинчалик банк Бошқаруви ҳамда Кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.

10.4. Банк томонидан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларида Инвестиция қўмитасининг функциялари қуйидагича белгиланади:

  • Банкнинг қимматли қоғозлар операциялари бўйича лимитлар тизимини аниқлаш ва уларни белгилаш;

  • қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатлар талаблари ва ушбу сиёсат асосида қимматли қоғозлар портфелини бошқариш;

  • Ғазначилик Департаментининг қимматли қоғозлар ва шўъба корхоналар билан ишлаш бошқармаси томонидан тайёрланган маълумотлар асосида, чораклик мониторингни олиб бориш;

  • Ғазначилик Департаментининг қимматли қоғозлар ва шўъба корхоналар билан ишлаш бошқармаси томонидан ўтказиладиган чораклик Банк портфелидаги корхоналарнинг қимматли қоғозлари, ҳўжалик-молиявий ҳолатининг мониторинги. Қимматли қоғозларга қилинган қўйилмалар бўйича эҳтимолий йўқотишлар захира миқдорини кўриб чиқиш ва уни ташкил этиш. Инвестиция портфелининг ҳолатини таҳлил этиш;

  • Банкнинг бошқа хўжалик жамиятларидаги иштироки билан боғлиқ битимлар тузиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун банк Бошқарувига ва банк Кенгашига киритиш;

  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ 300 млн. сўмдан ортиқ бўлган банк портфелидаги мавжуд қўйилмаларни сотиш бўйича қарор қабул қилиш;

  • Тижорат банкларининг Банк олдида қарз қимматли қоғозларни сўндириш муддатидан олдин сотиб олиш мажбурияти (ушбу тижорат банки билан ўтказиладиган операцияларга ўрнатилган лимит доирасида) мавжуд бўлган қарз қимматли қоғозлар билан олти ойдан ортиқ муддатга тузиладиган олди-сотди битимлар (репо-битимларни ҳисобга олган ҳолда) бўйича қарорлар қабул қилиш.

  • ижро муддати 6 ойдан ортиқ бўлган спекулятив қарз қимматли қоғозлар операциялари бўйича Кредит қўмитаси билан биргаликда қарор қабул қилиш.

10.5. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Қимматли қоғозлар операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча бошқа масалалар (шу жумладан, 6 ой муддатигача бўлган қарз қимматли қоғозлари билан спекулятив битимларни амалга ошириш, 300 млн. сўмгача бўлган банк портфелидаги мавжуд қўйилмаларни сотиш) Банкнинг мутасадди Бошқаруви Раисининг ўринбосари ваколатига киради.
10.6. Ушбу Инвестиция сиёсатида, қимматли қоғозлар амалиётларини мониторинг қилиш ахборот тизимига қуйидаги талаблар кўзда тутилади:
- инвестиция портфели таҳлили (қўйилма суммаси, қимматли қоғозлар тури структураси, чорак давомида қимматли қоғозлар ҳаракати таҳлили;
- олинган даромад ва бошқалар) эмитентнинг молиявий ҳисоботи таҳлили ва молиявий коэффициентлар ҳисоби, қимматли қоғоз бозор нархи ҳаракати таҳлили, акциянинг “китоб” нархи таҳлили ва бошқалар.
10.7. Ғазначилик Департаментининг қимматли қоғозлар ва шўъба корхоналар билан ишлаш бошқармаси ходимлари, қонунчиликда белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази - ваколатли давлат органи томонидан бериладиган қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлиши керак. Банк қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширган тақдирда, қимматли қоғозлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-тоифали малака аттестатига эга бўлиши лозим.
10.8. Ғазначилик департаменти, Департамент тўғрисидаги Низомда келтирилган ваколатларга ҳамда Банкнинг Инвестиция Қўмитаси, Кредит Қўмитаси, Бошқарув ва банк Кенгаши кўрсатмаларига асосан ўрнатилган лимитлар доирасида банкнинг инвестиция потфелини оператив бошқарувини амалга оширади.
10.9. Банк томонидан аввал амалга оширилган инвестициялар бўйича қўйилмалар суммасини капитализация қилиш орқали кўпайтирилиши:

  • Акциядорлик жамияти учун - Акциядорларга қўшимча акцияларни бериш ёки қонунчиликда ўрнатилган бошқа тартибда амалга ошириш;

  • Маъсулияти чекланган жамият учун – корхона фойдасини капитализация қилиш натижасида жамият устав фондидаги улушини ошириш, Кенгаш, Бошқарув ва банкнинг Инвестиция қўмитаси муҳокамасига киритилмайди, чунки бу тарздаги ҳаракатлар жамиятларнинг корпоратив ҳуқуқига тегишли.

10.10. Аввал ташкил этилган шўъба корхоналарнинг устав капиталларига қилинган қуйилмаларга қўшимча қўйилма киритиш қарори Инвестиция қўмитаси томонидан қабул қилинади ва Банк Бошқаруви томонидан тасдиқланади.


  1. Download 185 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling