Рўйхат рақами 398


-бўлим. Фонд бозорида Банкнинг операциялари турлари ва хизматлари


Download 185 Kb.
bet4/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати

6-бўлим. Фонд бозорида Банкнинг операциялари турлари ва хизматлари

6.1. Банк қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фонд бозорининг барча сегментларида молиявий инструментлар билан операцияларни амалга оширади:



  • Бирламчи ва иккиламчи қимматли қоғозлар бозорларида;

  • Ташкил этилган ва ташкил этилмаган қимматли қоғозлар бозорларида;

  • Биржа ва биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликнинг барча меъёрларига риоя қилган ва Банк Кенгаши билан келишилган ҳолда, халқаро қимматли қоғозлар бозорида бошқа алоҳида операцияларни амалга ошириши мумкин.
6.2. Банк томонидан фонд бозорида молиявий инструментлар билан ўз тижорат операциялари, шунингдек, воситачилик операциялари амалга оширилади.
ЎЗ ТИЖОРАТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ. Жамиятлар устав капиталларига қўйилмалар, Банкнинг ва Банк томонидан жалб қилинган пул маблағлари ҳисобига ўзининг номидан қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича битимлар.
Ушбу операциялар ўз характерига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

  • Спекулятив – келгусида қайта сотишдан даромад олиш мақсадида, жамиятлар устав капиталларига қўйилмалар қилиш, ҳамда қимматли қоғозларни қисқа муддатга сотиб олиш;

  • Инвестицион – ўрта ёки узоқ муддатларда даромад олиш, шунингдек, қўшимча даромад олиш мақсадида, жамиятлар устав капиталларига ёки қимматли қоғозларига қўйилмалар қилиш;

  • Репо-битимлар – қимматли қоғозларни қайта сотиб олиш шарти билан сотиб олиш (сотиш).

ВОСИТАЧИЛИК ОПЕРАЦИЯЛАРИ. Банк томонидан қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги хизматларни кўрсатиш:

  • Корпоратив қимматли қоғозлар бозорида брокерлик операциялари;

  • Давлат қимматли қоғозлари бозорида брокерлик операциялари;

  • Ваколатли давлат ташкилоти рухсатига кўра қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатга олиш;

  • Турли қимматли қоғозлар билан траст операциялари;

  • Қимматли қоғозларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;

  • Консалтинг хизматлари;

  • Андеррайтинг хизматлари – шартнома асосида бошқа эмитентлар қимматли қоғозларини жойлаштирилишида кўмаклашиш;

  • Қонунчилик томонидан таъқиқланмаган бошқа хизматлар.

Лицензиялашни талаб қиладиган хизматлар, тегишли давлат ташкилотларидан лицензия олинганидан сўнг кўрсатилиши мумкин.



Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling