Рўйхат рақами 398
Download 185 Kb.
|
731 Инвестиция Сиёсати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Zo’r” банкининг
Бўлим. Якуний қоидалар
11.1. Банкнинг инвестицион сиёсати қоидалари заруриятга кўра ва жорий иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, банк стратегиясининг ўзгартиришига, шунингдек банкнинг ички Низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни талаб қилувчи қонунчилик ҳужжатларининг қабул қилинишига қараб қайта кўриб чиқилади. 11.2. Ушбу “Zo’r” банкнинг Инвестиция сиёсати тўғрисидаги Низом кучга кирган кундан бошлаб Банк Кенгашининг 2016 йил 4 августдаги 17-сонли баённомаси билан тасдиқланган 653-сонли “Zo’r” банкнинг “Инвестиция сиёсати” ўз кучини йўқотади. “Zo’r” банкининг Инвестиция сиёсатига 1-сонли илова Эмитетнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш УCЛУБИЯТИ I. Эмитент молиявий аҳволини таҳлил этиш (инвестиция маблағларини ажратиш олдидан, шунингдек қуйилмаларнинг ишлатилишини кейинги мониторинг қилиш жараёнида) имкон қадар қуйидаги рўйхат асосида йиғилган ахборот ва ҳужжатлар асосида амалга оширилади: Устав, унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар; Таъсис шартномаси, ёки таъсисчининг юридик шахсни ташкил этиш тўғрисидаги қарори (маъсулияти чекланган жамият учун); Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома; Йирик акциядорлар (иштирокчилар) ёки эмитентнинг аффилланган шахслари тўғрисидаги маълумот (ушбу ахборотни эмитентга сўровнома тақдим этиш ёки оммавий ахборот воситаларини ўрганиш орқали йиғиш мумкин); Эмитентнинг маблағларини инвестиция қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши санасига мавжуд бўлган бизнес-режаси; Охирги уч йиллик ҳамда охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия молия ҳисоботи; Охирги уч йиллик аудитор текшируви хулосалари; Охирги уч йил мобайнида тўланган дивидендлар тўғрисидаги ахборот (акциялар ва устав фондига маблағ киритиш учун). РЕПО битимларини тузиш чоғида қўшимча равишда қуйидагилар ҳам сўраб олинади: РЕПО битими ташаббускорининг юқорида санаб ўтилган ҳужжатлар пакети; Қимматли қоғозлар (РЕПО битимининг предмети) мавжудлигини тасдиқловчи ДЕПО ҳисобварағидан кўчирма. II. Эмитент молиявий аҳволининг таҳлили, эмиссия проспектининг таҳлилини ва бозор коньюктураси таҳлилини ҳам ўз ичига олувчи комплекс таҳлилнинг бир қисми ҳисобланади. Эмитент молиявий аҳволининг таҳлили тақдим қилинган молиявий ҳисобот асосида бир қатор коэффициентларни ҳисоблаб топиш ҳамда асосий молиявий ҳисобот кўрсаткичларини динамикасини таққослаш усулида ўтказилади. Эмитент молиявий аҳволининг таҳлилини ўтказишда қуйидаги коэффициентлар ҳисоблаб топилиши зарур: Қоплаш коэффициенти (ҚК) – Ликвид активларнинг (ЛА) қисқа муддатли мажбуриятларга (ҚМ) нисбати сифатида ҳисоблаб топилади, ҚК=ЛА/ҚМ, бу ерда: Ликвид активлар қуйидагилардан ташкил топади: пул маблағлари (баланснинг 330+340+350+360 сатрлари) тез реализация қилинадиган талаблар (баланснинг 220+230+240+250+ 260+270+280+300+310 сатрлари) тез реализация қилинадиган захиралар (баланснинг 150+170+180 сатрлари) қисқа муддатли мажбуриятлар (баланснинг 610+620+630+640+650+660+670 +680+690+700+710+720+730+740+750+760 сатрлари). Бу кўрсаткич активлар ликвидлигининг умумий баҳосини кўрсатади. Бунда, ушбу кўрсаткични таҳлил этиш чоғида ишлаб чиқариш хусусияти, хўжалик юритувчи субъектлар активларининг таркиби каби корхона баланси ликвидлигининг ҳақиқий кўрсаткичига таъсир кўрсатувчи омилларни ҳисобга олиш зурур. Агар ҚК >= 1 шарти бажарилса, хўжалик юритувчи субъект тўловга лаёқатли сифатида баҳоланиши мумкин. Шуни назардан қочирмаслик керакки, ушбу кўрсаткичнинг қиймати фаолият соҳаси ва турига қараб анчагина ўзгарувчан бўлади, унинг динамик ўсиб боришини эса мақбул тенденция сифатида баҳолаш даркор. Қиймат ҚК < 1 ни ташкил этса, ушбу кўрсаткич вақтинчалик натижами ёки хўжалик юритувчи субъект мажбуриятларининг қопланиши етарли даражада эмаслигини кўрсатувчи исбот эканлигига эътибор бериш керак. Download 185 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling