Янги таҳрирдаги Конституцияда
Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш ваколати Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилмоқда.
Бош вазир номзодини Қонунчилик палатасига тақдим қилишдан олдин Президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш тартиби жорий этилмоқда.
Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин Президент Бош вазирни лавозимга тайинлайди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг экология, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қулай жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолининг дам олиши учун зарур шароитлар яратиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини белгилаш лозим” деб таъкидланган.
2. Ушбу қўшимчалар Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий соҳалардаги ваколатларини Конституция даражасида мустаҳкаш заруратидан келиб чиқмоқда.
3. Янги Ўзбекистонда мутлақо янги миллий ҳуқуқий тизим шаклланаётган, инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари, айниқса, экологик ва ижтимоий соҳалардаги ҳуқуқлари муҳим қадрият сифатида эътироф этилаётган масъулиятли бир даврда янги замон талабларига мос равишда Вазирлар Маҳкамасининг ҳам ўрни ва ролини кучайтирилмоқда. Бунинг натижасида “инсон – жамият – давлат” тамойили мустаҳкамланмоқда.
4. Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий соҳалардаги ваколатларини Конституцияда белгилаш ушбу йўналишда ҳукуматнинг масъулиятини кучайтиради. Аҳолининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий соҳалардаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг таъминланиши янги босқичга чиқади.
5. Мазкур нормага ўхшаш нормалар “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонуннинг 11, 14-моддаларида мавжуд.
6. Мазкур нормага ўхшаш нормалар МДҲ мамлакатлари конституцияларида мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |