Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet60/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

107-модда. Жамиятнинг
акциядорларга ахборот тақдим этиши
Жамият ушбу Қонун 106-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлардан
акциядорлар фойдалана олишлари учун имконият таъминлаб беради, бухгалтерия ҳисоб-китобига
доир ҳужжатлар ва жамиятнинг коллегиал ижроия органи мажлисларининг баённомалари бундан
мустасно.
Жамият акциядорнинг талабига биноан унга ушбу Қонунда назарда тутилган ҳужжатларнинг
нусхасини ҳақ эвазига бериши шарт. Ҳақ миқдори жамият томонидан белгиланади ҳамда
ҳужжатларнинг нусхаларини тайёрлашга кетадиган харажатлар қийматидан ва ҳужжатларни
почта орқали жўнатиш харажатларидан ортиб кетмаслиги керак.


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
63/66
108-модда. Ахборотни эълон қилишнинг шартлиги
Акциядорлик жамияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ахборотни
ошкор қилиши шарт.
Акциядорлик жамияти, шу жумладан ёпиқ акциядорлик жамияти эмиссиявий қимматли қоғозларни
оммавий жойлаштирган тақдирда, бу хусусдаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга
солиш бўйича ваколатли давлат органи белгилаган ҳажмда ва тартибда эълон қилиши шарт.
Акциядорлик жамиятининг ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотини эълон қилишни оммавий
ахборот воситалари томонидан асослантирилмаган равишда рад этилишига йўл қўйилмайди.
Давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли орган давлатга тегишли акциялар реализация
қилиниши тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
109-модда. Жамиятнинг аффилланган
шахслари тўғрисидаги ахборот
Шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ аффилланган деб ҳисобланади.
Жамиятнинг аффилланган шахслари жамиятнинг ўзларига қарашли акциялари тўғрисида
уларнинг сони ва турларини кўрсатган ҳолда акциялар сотиб олинган санадан эътиборан кечи
билан 10 кун ичида жамиятни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Агар аффилланган шахснинг айби билан мазкур ахборотнинг тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида
тақдим этилмаганлиги натижасида жамиятга мулкий зарар етказилган бўлса, аффилланган шахс
жамият олдида ўзи етказган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
Жамият ўзининг аффилланган шахслари ҳисобини юритиши ва улар тўғрисида қонун
ҳужжатларининг талабларига мувофиқ ҳисобот тақдим этиши шарт. Очиқ акциядорлик жамияти
аффилланган шахслар рўйхатини уларга тегишли акциялар сони ва турларини кўрсатган ҳолда
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили эълон қилиши шарт.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling