Акрам исмоилов


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

Ибодуллаев Ж., ҳуқуқшунослик
фанлари номзоди, доцент
Байзақов А., техника фанлари 
номзоди, доцент
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2009 йил 22 октябридаги 3-сон 
йиғилиши қарори билан олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув 
қўлланма сифатида тавсия этилган. 



КИРИШ 
Мустақиллик шарофати билан инсон манфаати, унинг қадр-қиммати 
ва сиҳат-саломатлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Республикамиз 
мустақилликка эришгандан буён Президентимиз олиб бораётган сиёсат, 
ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатлари туфайли 
мамлакатимиз аҳолисининг турмуш тарзи, маданий ва маънавий ҳаёт 
даражаси кундан кунга тараққий этиб бормоқда. 
Халқимиз янги минг йилликнинг дастлабки 10 - йиллигига қадам 
қўйди. Бу эса энг аввало янгича фикрлаш, янгича яшаш шароитига ўтиш 
демакдир. 
Ушбу 
шароитда 
“инсон-табиат-жамият” 
ўртасидаги 
мувозанатни сақлаш фақат қонун устуворлиги ва кенг кўламли 
изланишлар асосида амалга ошириши мумкин. 
«Жамият фуқароларнинг ҳуқуклари ва эркинликларини ҳимоя 
қилишни таьминлангандагина у чинакам фуқаролик жамиятига айланади. 
Киши ўз ҳуқуқларини аниқ ва равшан билиши, улардан фойдалана олиши, 
ўз ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қила олиши лозим. Бунинг учун 
аввало мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини ошириш зарур 
бўлади»[1]. 
Барча фуқароларнинг ҳуқуқий меъёрларга риоя этиши, қонун 
талабларини бажариши, қонунга итоаткорлиги, демократик фуқаролик 
жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг юқори даражасини кўрсатади. 
Биз ўз ҳақ-ҳуқуқларини танийдиган, кучи ва имкониятларига 
таянадиган, атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил 
муносабат билан ёндашадиган, айни пайтда шахсий манфаатларини 
мамлакат ва халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда кўрадиган эркин, ҳар 
жиҳатдан баркамол инсонларни тарбиялашимиз зарур. Энг муҳими, барча 
ривожланган ҳуқуқий демократик давлатлар қатори қонун асосида 
яшашни ўрганишимиз зарур. Шундай экан инсон меҳнатини қонунлар 
доирасида муҳофаза қилишни ўрганиш ҳар бир инсоннинг ҳаётда 
мустақил ўз ўрнини эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат 
қилади. Шу сабабдан ҳам меҳнатни муҳофаза қилиш қўйидагича 
таърифланади: бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling