Акрам исмоилов


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

Мажбурий тиббий кўрик. Соғлиқни сақлаш идоралари 
томонидан белгиланган тартибга мувофиқ равишда бир қатор касб 
ходимлари меҳнат шартномасини имзолаш пайтида - дастлаб ва меҳнат 
шартномаси амал қиладиган даврда вақти-вақти билан тиббий кўрикдан 
ўтказишни маъмурият ташкил қилиб боради. Ходимлар тиббий 
кўриклардан 
ўтишдан 
бош 
тортсалар 
ёки 
ўтказилган 
текширишларнинг натижалари бўйича тиббий комиссиялар 
берадиган тавсияларни бажармасалар, маъмурият уларни ишга 
қўймаслик ҳуқуқига эгадир. Ходим, агар у ўз саломатлигининг 
ёмонлашишини меҳнат шароити билан боғлиқ деб ҳисобласа, навбатдан 
ташқари тиббий кўрик ўтказилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Тиббий 
кўрикларни ўтказиш пайтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва 
ўртача иш ҳақи сақланади. 
Тиббий кўриқдан ўтиш қоидалари. Иш берувчи меҳнат 
шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) 
вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил 
қилади. 
Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга 
ҳақли эмас. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг 
текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин 
товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир. Ходим ўз 
саломатлигини меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб 
хисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб 
қилишга ҳақлидир. Тиббий кўриклардан ўтиш муносабати билан 
ходимлар чиқимдор бўлмайдилар. 


12 
Мехнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларнн ўқитиш ва 
уларга йўл-йўриқлар бериш. Ходимлар, шу жумладан раҳбарлар ҳам ўз 
касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгилаган 
тартиб ва муддатларда ўқиб, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини 
текширувдан ўтказишлари хамда қайта аттестациядан ўтишлари меҳнатни 
муҳофаза қилишда алоҳида аҳамиятга эга. Бунинг учун маъмурият 
томонидан 
ишга 
кираётганларга, 
шунингдек 
бошқа 
ишга 
ўтказилаётганларга меҳнатни муҳофаза қилиш йўл-йўриқлари бериш учун 
махсус курслар ташкил қилиши ёки тажрибали мутахассислар ёрдамида 
ишларни йўлга қўйиб ўргатиб бориши лозим. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling