Акрам исмоилов


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/91
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1577832
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91
Bog'liq
qQq76PDcfNRSdLrttnRNpgF3OgClSsUrDTG1LsCI

2.1. Йўриқнома турлари 
 
Ҳозирги замон фан ва техникасининг ўсиши, янгидан-янги 
технология ва машина-механизмларнинг жорий этилиши, ишлаб 
чиқаришда фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг юқори малакали, 
техниканинг тартиб-қоидаларини чуқур тушунадиган ва унга амал 
қиладиган бўлишларини тақозо қилади. Ҳозирги вақтда хавфсизликни 
таъминлаш борасида қанчадан-қанча тавсияномалар, қоида ва меьёрлар 
ишлаб чиқилганлигига қарамасдан, корхоналарда бахтсиз ҳодисаларнинг 
бутунлай бартараф бўлишини таъминловчи шароит мавжуд эмас. Шу 
сабабдан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда корхоналарда 
касб касалликлари ва жароҳатланишга олиб келадиган омилларни 
бутунлай йўқотиш корхоналар раҳбарлари олдига қўйилган асосий 
вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Бундан ташқари, корхоналарнинг хилма-хиллиги, ҳаттоки маълум 
бир корхонада иш шароити бир-бирига ўхшаш иккита бўлимни топиш 
амримаҳол эканлиги, корхоналар умумий ҳавфсизлигини таъминловчи
тартибга солинган қоида ишлаб чиқариш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам 
ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигини 
таъминлашга қаратилган йўриқномалар тизими ташкил қилинган ва бу 
тизимлар ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи иш усулларини 
ўргатиш билан ходимнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлигини сақлаш 
чора-тадбирларини ҳам ўз ичига олади. 
Йўриқномаларни асосан тўрт гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин: 

кириш йўриқномаси. 

иш жойидаги йўриқнома. 

вақт-вақти билан ўтказиладиган йўриқнома. 

режадан ташқари йўриқнома. 
Корхоналарнинг ҳаммасида ходимлар тоифаси ва меҳнатнинг 
хавфлилик даражаси қандай бўлишига қарамай, барча ходимлар ишлаш 
даври, мутахассислиги ва малакасидан қатьий назар, йўриқномадан 
ўтишлари шарт. 
Кириш йўриқномаси. Ишга янги кираётганлар учун ўтказилади. Бу 
йуриқноманинг асосий мақсади - ишга кираётган кишига меҳнатни 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling