Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси
Олти ёшли боланинг кундалик режими тахминан қуйидагича бўлиши мумкин
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3
- Bu sahifa navigatsiya:
- III.БОБ. БОЛАНИНГ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ТАХЛИЛИ. III.I. БОЛАНИНГ МАКТАБДА ТАЪЛИМ ОЛИШГА ТАЙЁРЛИГИНИ ТАШХИСЛАШ УСУЛЛАРИ
Олти ёшли боланинг кундалик режими тахминан қуйидагича бўлиши мумкин:
№ Кундалик режим Вақти 1. Уриндан туриш, бадан тарбия машкларини килиш, ювиниш, уринни йигиштириш. 8.00-8.45 2. Нунушта 8.45-9.15 3. Сайр 9.15-10.00 4. Машғулот 10.00-11.00 5. Очик хавода уйнаш, сайр килиш, кунгил очиш. 11.00-12.45 6. Тушлик овкат 12.45-13.15 7. Кундўзги уйку 13.15-15.00 8. Ўзи ёктирган иш билан шуғулланиш учун буш вакт 15.00-16.00 9. Кечки чой 16.00-16.15 10. Очик хавода сайр килиш ва уйнаш 16.15-18.00 11. Кечки овкат 18.00-18.30 12. Тинч уйинлар, катталар топширигига кура қўлидан келадиган ишларни бажариш 18.30-20.15 13. Уйкуга тайёрланиш, гигиеник тадбирлар (тишни тозалаш, ювиниш) 20.15-20.30 14. Тунгу уйку 20.30 22 III.БОБ. БОЛАНИНГ МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ТАХЛИЛИ. III.I. БОЛАНИНГ МАКТАБДА ТАЪЛИМ ОЛИШГА ТАЙЁРЛИГИНИ ТАШХИСЛАШ УСУЛЛАРИ Боланинг мактабда таълим олишга тайёрлигини ташхислаш бу текширув жуда зарур. У оила учун боланинг кайси жихатларига тўзатиш (агар у зарур булса) киритишда, олти ёшлининг муваффакиятлари ва камчиликларига кандай ёндашишда, шу максадда у тарбиячиларга, колаверса 1-синф укитувчилари учун хам керак. Болани укитиш учун уни хар томонлама билиш керак. Афсуски бугунги кунда ташхис тизимининг такомиллашмаганлиги, ўзини окламаган турли хил шаклларни куплиги таълим муассасаларининг хамда ота- оналарнинг болаларни мактабга тайёрлаш борасида фаолиятини кийинлаштирмокда. Масалан, айрим мактабларда болаларни биринчи синфга олишда боланинг мактабга тайёргарлигини белгиловчи асосий курсатгич сифатида тез ўқиш кўникмаси (бир минутда 50-70 ва ундан хам ошик сўз) илгари сурилмокда. Вахоланки, бу кўникма мактабгача таълим давлат дастурига киритилмаган. Агар бола тез ўқишга урганган булса ёмон эмас, бирок бу мактабга боришдаги шартли талаб сифатида кабул килинмаслиги керак. Ташхис ўтказиш, боланинг ривожланганлиги ва мактабда таълим лишга тайёргарлиги даражасини аниклаш максадида турли усулларнинг бир неча вариантлари берилмокда. Бирок бу хар бир болага ташхис қўйишда маскур услубларнинг барчасини қўллаш зарур, дегани эмас. Болани ташхисдан ўтказишни мажбурийликка асосланмаган, ишончли сухбат ёки ўйин тартибида олиб борган маъқул. Токи бола ўзини текширилаётганлигини сезмасин. Болани берилган саволларга жавоб бервётганда шоширмаслик, унинг кизикишини сўндирмаслик учун сухбат ва тавсия этилаётган уйинлардан 2-3 тасини ўтказган маъқул. Бир марта ташхис ўтказиш вакти 20-25 минутдан ошмаслиги лозим. Барча турдаги мактабгача таълим муассасалари, мактаблар учун мажбурий бўлган хамда ота- оналарнинг хам болани мактабга тайёрлигини аниклаш ва бола ривожланишидаги айрим жихатларни чукуррок ечишларига имкон берувчи асосий ташхислаш усулларининг асосийларга куйидагилар киради: 1. Соглиги ва жисмоний ривожланганлиги холати ташхиси. 2. Шахсий – психологик ва аклий ривожланганлик ташхиси: - ташхисловчи кириш сухбати; - Керн-Ирасек системаси буйича ташхислар; - Венгер методи буйича ташхислаш (график диктант). 3.Таълим олиш фаолиятининг кўникма ва илк заминини аниклаш ташхиси: - болаларнинг мактаб хакидаги тасаввурларини аникловчи саволнома (мативацион тайёргарлик); - болаларнинг математик тушунчаларини аникловчи саволнома; - болаларнинг огзаки саводхонлиги ва нутки ривожланганлигини аникловчи саволнома. 4. Текширишнинг кушимча шакллари: - куриш хотираси; - эшитиш хотираси; - мазмун хотираси; - тасаввури ва ижодий фикрлашининг ривожи; - огзаки – мантикий фикрлаш ривожи; - маълум жойда, худудда мулжал олиш ривожи; - математик тушунчалари ривожи; - тасвирлаш фаолияти буйича кўникма ва уддалаши ривожи; - ўзи ва ўзининг тасвирлаш фаолиятига муносабатини ифодалаш. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling