Акрамова матлуба тулкиновна болаларни мактабга тайёрлаш мутодикаси


V.БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИ М МУАССАСАСИ – БОЛАЛАРНИ


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/50
Sana30.04.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1411821
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50
Bog'liq
13148 1 679EC2FD750E1DA01DDAFE68F2A80D5AAE82D7A3

V.БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИ М МУАССАСАСИ – БОЛАЛАРНИ 
МАКТАБ ТАЪЛИМИГА ТАЙЁРЛОВЧИ АСОСИЙ МУАССАСА.
V.I. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ТУРЛАРИ. 
Мамлакатимизда ривожланган мактабгача таълим тизими мавжуд. Таълим 
ислохотлари 
негизида, 
хусусан, 
Кадрлар 
тайёрлаш 
миллий 
дастурида 
таъкидланганидек, бугунги кунда мактабгача таълим ўзлуксиз таълим тизимининг 
биринчи тури сифатида шаклланади, у ижодкор, ижтимоий фаол, маъанвий жихатдан 
бой шахсни шакллантириш ва юкори малакали ракобатбардош кадрни тайёрлаш 
миллий моделининг энг мухим таркибий кисмига айланади, билимдон ва эркин 
фикрловчи шахсни тарбиялашда илк ташкилий-педагогик тадбирлар мажмуини ташкил 
этади. 
Мамлакат иктисодиётининг ривожланиши, ижтимоий сохадаги ўзгаришлар 
мактабгача таълимнинг устувор йуналишини белгилабгина колмай, унинг асосий 
максад ва вазифаси 6-7 ёшли болаларни мактабдаги таълимга пухта тайёрлашдан 
иборат эканлиги эътироф этилди. 
Боз устига таълимда Давлат стандартларининг жорий этилиши – болаларнинг 
богчага катнаган ёки катнамаганлигидан катъи назар, уларни мактаб остонасига бир 
хилда тайёргарлик куриб келишларини кафолатлаш ва таъминлаш зарур эканлигини 
такозо этади. 
Мактабга кадам куйган хар бир ўқувчидан мактабдаги таълимга бир хилда 
дастлабки хозирлик куриб, жисмонан ва рухан ўқишга тайёр булишлари, етарли 
даражада ўқув малака кўникмаларига эга булишлари талаб этилмокда. 
Айни пайтда республикамиздаги мавжуд 6,704 та болалар богчаларида 1-7 
ёшдаги 624,652 нафар бола тарбияланмокда. Бу умумий камровнинг 18,5%ни ташкил 
этади. 
Бундай курсаткичларнинг объектив ва субъектив омиллари мавжуд: 
биринчидан, мамалкатимизда оналарга бола парвариши учун 3 йилгача таътил 
белгилангани, ушбу даврнинг икки йили туловли эканлиги, иккинчидан, бола 
тарбиясида оиланинг роли бекиёслиги алохида ахамият касб этади. Бу ўз навбатида 
болаларни уй шароитида тарбия олаётганлиги ўзига хос хусусиятга эга эканлигини 
курсатади. 
Республикамизда жорий этилган ташкилий педагогик жараён шаклига караб, 
мактабгача таълимни шартли равишда икки гурухга булиш мумкин: биринчиси – 
бевосита мулокотли таълим (тарбиячи ва бола). Унга болалар богчаси турли таълим 
муассасалари кошидаги тайёрлов гурухлари киради. Иккинчиси, билвосита мулокотли, 


53 
тарбиявий таъсир курсатувчи воситалар. Бунга болалар адабиёти, даврий матбуот 
материаллари, радио ва телевидение курсатувлари, киномахсулотлар сингари воситалар 
киради. Биринчи гурухдаги ташкилий таълим мунтазам равишда, мувофиқлаштирувчи 
(богчага бормаган болаларни жадаллаштирилган дастурлар асосида ривожлантириш ва 
мактабдаги таълимга тайёрлаш пировард богчага борган болалар билан 
тенглаштиришга каратилган шакллар) хамда максадли: ёзги таътил вактида муайян 
муддатга мулжалланган мактаб кошидаги тайёрлов гурухлар жараёнини ўз ичига 
олади. 
Таълим ислохоти мактабгача таълим тизимига катор янгиликлар киритди, 
хусусан, ушбу турдаги муассасаларнинг янги шаклларини барпо этишга замин яратди. 
Бугунги кунда мамлакатимиздаги мактабгача таълим шаклларини куйидагича 
ифодалаш мумкин: 
Тури 
Сони 
Таълим шакли 
Анъанавий 
мактабгача таълим 
муассасалар 
6704 та 
9, 10, 12, 24 – соат мобайнида болаларни 
парвариш килиш, овкатлантириш ва 
тарбия бериш, мактабга тайёрлашга 
каратилган, 
бюджетдан 
тулик 
таъминланади; 
Хонадон мактабгача 
таълим муассасалари 
220 та 
Оила 
шароитига 
якинлаштирилган 
хонадон 
мактабгача 
таълим 
муассасалар бюджетдан таъминланади; 
Богча-мактаб 
мажмуалари 
219 та 
Мактабгача ва бошлангич таълимдаги 
ўзвийликни таъминлаб берувчи муассаса; 
Нодавлат мактабгача 
таълим муассасалари 
11 та 
Болаларга якка тартибда тарбия берувчи 
давлатга 
карашли 
булмаган 
богча 
молиявий 
жихатдан 
ўз-ўзини 
таъминлайди; 
Саводхонлик 
марказлари 

Мактабдан ташкари муассасалар кошида 
ота-оналар 
истаклари 
ва 
болалар 
кобилиятига караб, шартнома асосида 
ташкил этилган тугараклар мажмуи; 
Шанба-якшанбалик 
гурухлари 

Богча ёки махалла кошида шартнома ёки 
ташкилотлар хомийлигида ташкил этилган 
киска муддатли гурухлар; 
Мактаб кошидаги 
гурухлар 

Бошлангич синф укитувчилари томонидан 
ташкил этиладиган гурухлардан асосан 
богчага бормаган болаларга мактабдаги 
таълимга тайёргарлик курсатилади. 
Макт аб гача таъли м м уассаса ларда олиб борилаётган таълим-тарбия 
жараёнини мукобил холда мувофиқлаштирувчи мактабгача таълим шакллари вужудга 
келиб, уларда 13%га якин болалар тарбияси камраб олинган. Мувофиқлаштирувчи 
таълимнинг ижобий жихатлари билан бир каторда маълум камчиликлари хам мавжуд: 
болалар мактабгача таълим муассасаларга кун давомида эмас, балки муайян 
машғулотларда катнашиш, шанба-якшанба кунлари келиш, факатгина саводхонлик 
сабокларини урганиш имкониятларига эга буладилар, уларнинг жисмоний камол 
топиши, саломатлигига ғамхўрлик килиш, аклан ва маънан ривожланишини 
таъминлаш, мутасаддилар томонидан рахбарлик ва назорат килиш механизми ишлаб 
чикилмаган. Шунинг учун хам мазкур таълим шаклининг ютук ва камчиликлари 
урганилиб, улар ривожлантирилиши лозим. 
Хозирги кунда мактабгача таълим муассасаларда 54.575 нафар педагог 
кадрлар ишлаб келмокда. Мактабгача тарбия муассасаларига лавозимлар руйхатига 
тарбиячи, мусика рахбари, логопед-дефектологлар каторига жисмоний тарбия 
инструктори, психолог, ўзбек тили ўқитувчилари киритилди. Сунгги 1993-1998 йил 
аттестацияси натижаларига кура, уларнинг: 
546- олий тоифали (1%), 
8,186 – 1-тоифали (14,9%), 


54 
16,372 – 2-тоифали (29,9%), 
29,471 – «Мутахассис» (54%) деб эътироф этилган. 
Мактабгача тарбия муассасалари учун республиканинг 35 та коллежида 
«Тарбиячи ёрдамчиси» - кичик мутахассислар ва оила мураббийси тайёрланмокда. 
Мактабгача таълим дастурий жихатдан таъминланган: 2001-2002 ўқув йилидан 
бошлаб барча мактабгача таълим муассасаларида «Учинчи минг йилликнинг боласи» 
номли янги таянч дастур жорий этилди. Дастур билан бирга нашрдан чикарилган ўқув 
қўлланма ва «Болангиз мактабга тайёрми?» номли китоблар ўқув-услубий мажмуасини 
ташкил этади. Улар барча мактабгача тарбия муассасаларида мавжуд. 
Оилада тарбияланаётган болалар ва уларнинг ота-оналари учун лотин 
графикасига асосланган янги ўзбек алифбоси билан таништирувчи дарслик, 
қўлланмалар, турли мавзудаги рисолалар куплаб нашр этилмокда. «Ёзувни урганамиз», 
«Алифбо совгаси», «Расмли алифбо» (Муаллиф – профессор К.Абдуллаева) кабилар 
шулар жумласидандир. 
Богча болаларига хорижий тилларни ургатишда ўқув-услубий мажмуа 
хисобланган «Merry English» туплами болаларга 120-150 сўз микдорида илк инглиз 
тили сабокларини бериш имкониятига эга. 
Мактабгача даврда барча таълим шакллари учун дастурларнинг тулик 
яратилиши таълим турлари: мактабгача ва бошлангич таълим уртасидаги узвийликни 
таъминлайди. 
3 минг сўз бойлигига эга бўлган болаларининг лугат бойлиги 1-4 синфларга 
бориб, она тили ва бошка дарслар хисобига 7-8 мингтани ташкил этади. Мактабга сўз 
таркиби, туркумлари, унинг тўзилиши хакида илк тушунчаларни эгаллаб келган 
болалар ўқиш ва ёзишни кийналмасдан, тез ўрганадилар. 
Теварак-атроф ва ижтимоий вокеалар билан тантиштириш машғулотларига 
бевосита тарих, инсон ва жамият, давлат ва хукук асослари дарсларининг илк 
куринишлари киради. 
6-7 ёшда ўзлаштирилган математик тушунчалар доираси (геометрик шакл, 
катталик ва шартли улчовлар) бошлангич синф математика дарсларида кенгайиб 
боради, табиий холки, таянч билимларга эга булмаган болаларнинг ўзлаштириши талаб 
даражасида булмайди. 
Иссиклик, ёруглик, табиатдаги сув алмашуви, магнит хоссалари хакидаги 
тушунчалар – «Табиат ва атрофдаги олам» дарсларида мукаммаллашиб, физика 
дастурларида илмий асосланган равишда такрорланади. 
Тўғри ташкил этилган мактабгача таълим – болаларнинг бошлангич синфларда 
билимларни пухта эгаллашлари учун замин яратади, навбатдаги боскичларда самарали 
ўқишларини таъминлайди. 
Мактабгача таълим тизими хакида гап борар экан, асосий ургу ва эътибор 
богчада канча бола юрганига эмас, балки 1-синфга борадиган болаларнинг канчаси 
мактабдаги таълимга талаб даражасида тайёргарлик куриб, ялпи мактабгача таълим 
шакллари билан камраб олиниб, «етук ўқувчи» бўлиб келганлигига каратилиши зарур. 
Зеро, мактабгача таълим тизимини мустахкамлаш, баркарорлаштириш ва 
такомиллаштириш Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифаларининг асосидир. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling