Аксланиш ва ўтиш коэффитсиэнтлари. Брюстер бурчаги. Нормал ва параллел қутбланиш
Download 442.79 Kb.
|
10.2. Ясси электромагнит тўлқиннинг иккинчи мухитга тўлиқ
ўтиши. Брюстер бурчаги Ясси электромагнит тўлқин ҳавода жойлашган d қалинликли ясси диэлектрик қатламига тушганда (10.3-расм), тушган тўлқин қисман қайтади ва қисман иккинчи қатламга ўтади. Қатламнинг пастки чегарасига етгач, тўлқин яна қисман қайтади, қисман эса қатламдан чиқади. Қатламнинг пастки чегарасидан қайтган тўлқин устки чегарага келиб тушади, бу ерда у яна қисман қайтади, қисман эса қатламдан чиқади ва ҳ.к. Шундай қилиб, қатламдан қайтган тўлқин бир хил йўналишда (Z-ўқига нисбатан ’ бурчакда) тарқалаётган ҳисобсиз тўлқинларнинг устма-уст тахланишини билдиради. Бу тўлқинлар қатлам ичидаги тўлқиннинг қайтиш сонига боғлиқ бўлган амплитудалари ва фазалари билан бир-биридан фарқ қилади. Қатламдан ўтган тўлқин ҳақида ҳам худди шундай хулоса чиқариш мумкин. 10.3-расм. Ясси электромагнит тўлқиннинг диэлектрик қатламига тушиши Шуни ҳам таъкидлашимиз керакки, қатламдан ўтган тўлқиннинг тарқалиш йўналиши тушаётган тўлқин йўналишига мос келади. Қайтган
тўлқинни ташкил қилувчи барча тўлқинларнинг комплекс амплитудаларини жамласак, тўлқиннинг қатламдан қайтиш коэффициенти R ва ўтиш коэффициентлари учун қуйидаги ифодаларга эга бўламиз i k d 2 cos e 2 R = R 12 1 R (1 i k d 2 cos e i k d 2 cos 2 2 12 ) ,
=
12 i k d e R 2 cos e 1 R (1 ) 2 2 12 ,
бу ерда R12 - тўлқиннинг ҳаводан қатлам чегарасига тушаётгандаги қайтиш коэффициенти бўлиб, у параллел қутбланишда (10.5) формула ёрдамида, нормал қутбланишда эса (10.7) формула ёрдамида аниқланади. k2 = 2 2 , бурчак эса Снеллиуснинг (10.2) да келтирилган иккинчи қонунидан аниқланади. Қайтиш ва ўтиш коэффициентларининг модуллари қуйидаги ифодалар ёрдамида аниқланади 1 2cos(2 cos ) 12 2 R k d R , (10.10) 1 2cos(2 cos ) k d 2 1 R 12 . (10.11) 1 2 (2 cos ) сos k d 2 Агар иккала муҳит ҳам диэлектрик бўлиб, а1а20 бўлса, унда нормал қутбланган тўлқиннинг қайтиш коэффициенти, тушиш бурчаги қандай бўлишидан қатъий назар, нолга тенг бўлмайди. Параллел қутбланишда эса Брюстер бурчаги деб аталувчи БР arctg a2 a1 (10.12) бурчак мавжуд бўлиб, бунда қайтиш коэффициенти нолга тенг ва тўлқин иккинчи муҳитга тўлиқ ўтади. Демак, параллел қутбланган ясси электромагнит тўлқин диэлектрик қатламига Брюстер бурчаги остида тушганда, унинг қатламдан тўлиқ ўтиши кузатилади. Буни (10.10), (10.11) ифодалардан кўришимиз мумкин. Бу шароитларда R12 қайтиш коэффициенти нолга тенг бўлгани учун, қатламдан қайтиш ва ўтиш коэффициентлари мос ҳолда 0 ва 1 га тенг. Download 442.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling