Актёрлик маҳоратида к. С. Станиславский мактаби: БЎлажак актёрларни тарбиялашда к. С. Станиславский
Download 41.39 Kb.
|
АКТЁРЛИК МАҲОРАТИДА К С СТАНИСЛАВСКИЙ МАКТАБИ
Key words: K.S. Stanislavsky, system, school, stage, actor, director, screenplay, dramatist, conditions, props, pedagogue, artist, theater, dress, creativity, sound, lamp, decoration, sound, art, professional, imagination, pathos, performance, spectacle, poetic, symbol.
“Янги ҳаётнинг бадиийлашган, кўринишларини яратиш жуда мураккаб. Санъатда эса янгилик бўлмоғи даркор. Санъат ҳаётни англаш демакдир, англаш ва билишсиз бари қуруқ гап бўлади. Театр, кино ва телевидиния санъатида бадиий ҳақиқатга эришишга К.С. Станиславский системаси ҳамда унинг атама ва унсурлари ёрдам беради.” Сундукова В.Н Санъат ва маданият олийгоҳида бўлажак режиссор ва актёр талабаларга ўтилаётган мутахасислик дарслари замирида К.С.Станиславский системаси ётади. Бир сўз билан айтганда, бўлажак актёр мана шу системага мувофиқ таълим олади ва келажакда ҳам унга таянган ҳолда фаолият юритади. Ана шундагина унинг ижод йўли, шу билан бирга, бадиий тасаввур ва тафаккур хазинаси ҳам ранг-баранг, бой, сермазмун санъат намуналари билан тўлиб боради. Буюк санъат намоёндаси К.С.Станиславский мазкур системани яратиш устида 60-йил ижодий изланиш олиб боради. Негаки, мазкур қўлланма ҳам содда, ҳам тушунарли, ҳам инсонлар билан қиёсланган, актёрлик санъат учун керак бўлган барча жиҳатларни қамраб олган. Система К.С.Станиславскийнинг режиссорлик нигоҳи, актёрлик қалби, драматургик салоҳияти ва умуман санъатшунослик қобилияти бирлашиб, талаба актёрлар учун улкан мактаб бўла оладиган, билимлар жамланмасини юзага келтирди. К.С.Станиславский системасининг энг оддий қоидаларидан бири бу ҳаётий ҳақиқат учун ҳаракат қилиш ва унга эришишдир. Шу боис ҳам у саҳнада пафосли нутқ сўзлаш, ёлғон ҳатти-ҳаракат қилиш ва бир-бирига мутаносиб бўлмаган нутқ ва ҳаракат бирликларини инкор этади. Яъни саҳнада қандайдир томоша эмас, аксинча ҳақиқий ҳаётнинг бир бўлаги акс этиши кераклигини таъкидлайди. Саҳнадаги актёр эса, залда ўтирган томошабин учун томоша қўйиши эмас, балки берилган шарт-шаротида яшаш кераклигини тушунтиради. Бунинг учун улар ҳаётдагидек сўзлаши, кулиши, йиғлаши, фикрлаши, орзу қилиши, севиши, ҳаракатланиши, ҳуллас яшаши керак эди. Шундагина томошабин саҳнада спектакл эмас, ҳаётий кечмишларни кўрадиган, уларга қўшилиб яшайдиган, орзу қилиб, ҳатоларини англаб етадиган бўлади. Бир сўз билан айтганда, театр томоша масканидан тарбия мактабига айланади. Буларнинг барчаси ҳаётий ҳақиқатга эришиш туфайли амалга оширилади. К.С.Станиславский системасининг қарор топишида унинг сафдошлари, издошлари, шогиртларнинг ҳиссаси юқори бўлди. Айнан улар туфайли театр тарбия масканига айланибгина қолмай, балки кўплаб давлатлардаги театр олийгоҳларининг ўқитиш услубиятининг асосий қонунига айланди. Унинг системасини тушунган ва янада бойитган В.И.Нимирович-Данченко, Э.Вахтангов, В.Е.Меерхолъд, А.Й.Таиров, М. Уйғур ва бошқа кўплаб намоёндалар, ижодкор шогирдлар тарбияладилар. К.С.Станиславский системасининг кечинма санъати сифатида қадр топиши ҳам бежиз эмас. Чунки, мазкур қўлланма актёрларга ҳар бир ролини, аввало, тасаввурдан ўтказиб, сўнгра асардаги даврнинг ижтимоит-сиёсий ҳолати, унга атрофдагиларнинг муносабатини ўрганиб жамикий омилларни бошдан кечирган ҳолда образ яратиш кераклигини уқтиради. Бунда фақатгина саҳнада, асарда яшаш эмас, шу билан бирга ижодий илҳомланиш лозим эканлигини эслатиб ўтади. Шу боис ҳам К.С.Станиславский ва унга ҳамроҳ мактаблар, театрлар намоёндалари маданий таълим, бадиий образли фикрлаш ва ижод қилиш қонуниятларини пуҳта эгалладилар. Шу боис ҳам К.С.Станиславский системаси неча-неча даврлар силсиласидан ўтиб, ўз аҳамиятини йўқотмади. Аксинча, миллионлаб актёрларни тарбиялади ва ижодий фаолиятида энг ишончли устун бўлди. Бутун жаҳон санъат олийгоҳларининг актёрлик, режиссорлик ўқитиш услуби асосий қонуни, ягона системага айланди. Г.А.Товстоногов таъкидлаганидек; “Барча театр мактаблари ичида мен фақат К.С.Станиславский мактабини тан оламан. Система саҳнада жонли яшаш қонунияти бўйича қурилган. У бу системани ўйлаб топгани йўқ, балки яратди”. Системанинг “сеҳрли” унсури театр мактабида таҳсил олаётган талабадан тортиб, энг профессионал актёрга ҳам бутун умр ҳамроҳлик қилади. Актёрнинг ижро этаётган персонажи ўрнига ўзини қўйиб кўриши ва “агарда шу шароитда мен бўлсам нима қилар эдим?.” дея ўзига савол бериши, унинг тўғри ва асосли жавобини топиши орқали рол борасидаги ботиний ҳулосага келишига мувоффақ бўлади. Бу эса актёрга ҳаётий ҳақиқатни табиий яратиш имконини беради. К.С.Станиславский “агарда” ни бежизга “ижодга кириш дарвозаси”, деб атаган эмас. Чиндан ҳам “агарда?” нинг сеҳрли ҳаёт ва ҳақиқий шарт-шароитдан тасаввурдаги ҳаётга олиб ўтишидаги асосий йўл, ҳамда песса, асар муаллифи ёки режиссёр тасаввуридаги шарт-шароитга актёрнинг ҳақиқай ҳаётдан ўтиш учун бериладиган жавоблардир. Станиславский актёрнинг саҳнадаги тушуниб бўлмас мураккаб ҳаётини осон тушуниш ва таҳлил қилиш учун бу ҳаётнинг ичига кириб, уни бўлак-бўлакларга бўлиб таҳлил қилган. Атрофимиздаги ҳамма нарсалар, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни қанчалик мураккаб бўлмасин, бўлакларга бўлиш мумкин. Бўлакларга бўлинганда, уларни яхшироқ кўриш, таҳлил қилиш осонроқ кечади. 1 Станиславский ўйлаб топган ҳақиқат жуда содда: инсон доимо маълум муҳитда яшайди ва ўзи ҳам шу муҳитнинг бир қисми ҳисобланади. У ҳамиша, ҳар дақиқада ўз истакларини қондириш билан овора бўлади: нафас олиш, овқатланиш, пул топиш, кимни нимагадир ишонтириш, кимнидир алдаш, кимнидир севиш ва ҳоказо. Инсон ҳаёти буткул истаклардан иборатки, бу истакларни қондириш учун у ҳар доимо ҳаракат қилиши керак. Атроф-муҳит, шарт шароит доимо инсонга таъсир кўрсатади, у ҳам бу шарт шароитларга мослашиб, унга ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, ҳозир репетиция бошлаш керак, ундан сўнг рассом билан эскизлар тўғрисида келишиб олиш лозим, пешиндан кейин драматургга пьесаси тўғрисида хулосаларни айтиш зарур. Уйимда сув жўмраги бузилган, уста чақиртириш керак, дегандай гап. Хаётдаги бу шарт-шароитларга мен қай даражададир эътибор беришим ва уларни бартараф қилиш учун ҳаракат қилишим керак. Улар менга, мен уларга таъсир кўрсатаман. 2 Агар бу ҳаётий оқими элементларга бўладиган бўлсак: -истак, -ҳаракат, -мослашиш (шароитга), - хис-туйғу схемаси пайдо бўлади. 3 Мен нимани истайман? Истагимни амалга оширишни. Амалга ошириш учун нима қиламан? Маълум ҳаракатларни амалга ошираман. Кандай йўл билан ҳаракатларимни амалга ошираман? Шарт-шароитдан келиб чиқиб, у нимани тақозо этса, шундай йўл тутаман. Керак бўлса, кучим етса, уларни ўзгартиришга уринаман. Ўз истагимни амалга оширганимда, менда қандай хислар туғилади? Муваффақиятимдан қувонаман, акси бўлса, изтироб чекаман. Булар жуда содда ҳақиқатлар, тўғрими? Станиславский ана шу содда ҳақиқатларни актёр ҳаётига татбиқ қилган. Бу элементларнинг аввалги иккитаси (истак ва ҳаракат) бизга, ақлимизга бўйсунади. Уларни ўзгартиришимиз, улардан воз кечишимизга кучимиз етади, улар устидан хукмронлик қила оламиз. Кейинги икки элемент (мослашиш ва ҳис-туйғу ) эса, ҳар доим ҳам бизнинг ақлимизга бўйсунавермайди, уларни доимо бошқара олмаймиз. 4 Актёрнинг сахнадаги ҳаётида бу икки томон Аллоҳдан. Ҳар ҳолда, бизга бўйсунмагани учун ҳам уларни Аллоҳдан деймиз. Яна илҳомлан, ихтиёрсиз сезгиларимиздан, қолаверса, иқтидордан. Ҳаммасини бирлаштириб, “Аллоҳнинг инъоми” деймиз. 5 Ҳаëтда истаклар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Менинг истакларим аниқ, репетицияда яхши натижага эришиш, рассомни эскизларни ўзгартиришига кўндириш, драматургни алдаб, пьесасини ўзига бериб юбориш ва бошқалар. 6 Сахнада эса икки киши-партнёрларнинг истаклари икки хил. Демак, тўқнашув пайдо бўлади. Бу ерда энди бошқа қонун кураш конуни, савол-жавоб қонуни, хужум ва ҳимоя, қабул қилиш ва инкор этиш қонуни амал қилади. 7 Илгари актёрларни саҳнада фақат ҳис-ҳаяжон бошқарган. Станиславский эса ўша кўр-кўрона, бошқариш мумкин бўлмаган ҳис-ҳаяжон ўрнига, бошқариш мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар тизимини амалга оширишни таклиф қилади. Ҳар ҳолда, актёр сахнадаги ўз хатти-ҳаракатларини бошқариши, таҳлил қилиши ва унга таяниши мумкин бўлади.8 Станиславскийнинг асосий максади нима бўлган ўзи? Актёрнинг сахнадаги ҳаётини енгиллаштириш, уни сахнада доимо ўз ижроси устидан ҳокимлик қилиб, уни бошқариб боришга ўргатиш. Унга ўз-ўзини саҳнада кузатиш, нима қилаётганини ва яна бир сониядан сўнг нима қилиши кераклигини билиш ва уни амалга ошириш имкони яратиб бериш. 9 Станиславский актёрни сахнада унга бўйсунадиган (истак ва ҳаракат) томонлари билан актёрга ҳар доим ҳам бўйсунавермайдиган (мослашиш ва ҳис-туйғу) томонлари ўртасида бир-бирини боғловчи кўприк ясайди. Бу кўприкни у жисмоний харакат, деб атайди. Актёрнинг саҳнадаги ижроси давомида энг кўзга ташланадиган элементи-бу унинг ижросидаги хис-туйғу. Ҳис-туйғу ва кечинма сахнада актёрга бутунлай бўйсунмаса ҳам, унинг бу хислатлари ҳаммага яққол кўриниб туради. Станиславский, актёрнинг сахнадаги ҳамма жисмоний ҳаракатларини аниқ ва тўғри, жой-жойига қўйиб, уларнинг тизими аниқланса, актёр ижросидаги кўзга ташланмайдиган, доимо аҳамият берилмайдиган томонларини аниқлаш мумкинлигини таъкидлайди. У жисмоний ҳаракатлар мажмуи-актёр сахнадаги ҳис-туйғу ва кечинмаларига йўл очиб берадиган энг зарур восита эканини аниқлайди. Энди ҳалиги схема мана бундай бўлади: -берилган шарт-шароит асосида; истак, -ҳаракат; жисмоний ҳаракат (сўз) ; -мослашув; ҳис-туйғу. 10 Станиславский пьесадаги персонажлар ҳаётини, уларнинг истаклари, ҳаракатлари ва хис-туйғуларини аниқлаш учун пьесани бир неча бўлакларга бўлиб, ҳар бир персонажнинг қандай жисмоний ҳаракатлар бажараётганини аниқлашни таклиф қилади. Жисмоний ҳаракатлар тизимида, биз қаҳрамонларнинг аввал биринчи “бўлак” даги ҳаётларини, кейин иккинчи “бўлак” даги ҳаëтларини яратамиз ва шу тариқа пьесадаги ҳаётга чуқурроқ кириб борамиз. 11 Жаҳоннинг кўплаб санъат мактаблари қатори Ўзбек театр санъати, актёрлик мактаби ҳам тўла маънода К.С.Станиславский системасига таянган эди ва актёрлар айнан шу тизим асосида таълим олар эдилар. Бўлажак актёр ва режиссорлар учун уни билиш, англаш, ўзлаштириш ва унига суяниш ғоят муҳим. Чунки театр ёки кинода актёрлар берилган шарт-шароитдан келиб чиқиб, унга мувофиқ тарзда мақсадли ҳатти-ҳаракат қилиши ва ҳаётий образни ярата олиши системанинг асосий талабидир. “Берилган шарт-шароти – песса баёни, далиллар, воқеа, давр, макон, замон ва вақт, ҳаётий шароитлар, актёр ва режиссёрнинг песса ҳақидаги тушунчалари, ўзидан қўшимчалар киритиш, саҳналаштириш, рассомнинг декаратсия ва либослар, бутафория, чироқ ҳамда товуш ва шовқинлар, ижодий жараёнида актёрга таклиф этилган қўшимча вазифалар” барча-барчаси берилган шарт-шароитдир. Бунинг учун талаба, актёр аввало нима мақсад ва қандай ҳаракат қилишни билиши даркор. Мақсадга эришиш учун педагог К.С.Станиславский системасини пуҳта эгаллаган бўлиши керак. Ўзбек театр санъати мактаби тарихида; М.Уйғур, Қ.Хўжаев, Л.Ҳўжаева, Ш.Мағзумова, Н.Алиева, Н.Тимофеева, И.Радун, С.Муҳаммедов, А.Гинзбург, Й.Бобожонов, А.Сайфиддинов, Т.Исроилов, Т.Ҳўжаев, О.Чернова, Ш.Аббасов, У.Зуфаров, Ҳ.Маҳмудова, Ж.Маҳмудов, М.Абдуллаева каби кўплаб педагоглар йиллар давомида К.С.Станиславский системаси асосида таълим бердилар. Театр мактабимизда бугунги кунда К.С.Станиславский “система”си йўқолиб бораётгандек. Ёш педагоглар, магистрлар, театр мактаби татқиқотчилари бу “система” ҳақида билим ва кўникмага эга эмасликлари ва ўз устида ишламасликлари натижасида театр мактабида ҳар ҳил мактабларнинг аралашуви сабабли К.С.Станиславский актёрлик мактаби йўқолиб бораётгандек. Театр мактабида (институт) системани сақлаб қолиш учун педагоглар, талабалар, актёрлар Москва бадиий академик театри (Школа студия МХАТ-институт) ижодий устахоналарида малака оширишлари, тажриба алмашишлари ва ижодий ҳамкорлик қилишлари керак. Чунки Москва бадиий академик театри (Школа студия МХАТ-институт) ҳақиқий К.С.Станиславский системасини ўз ҳолича ва асллигича сақлаб келмоқдалар. Ўзбек театр мактаби педагоги В.Н.Сундукова Станиславский системаси ҳақида қуйидаги тарифни ёзганди; “Станиславский системаси- актёрлар ва режиссёрлар учун кечинма санъатининг ижодий услубияти ҳамда жонли ва поетик тимсол ҳаётини саҳнада акс эттирувчи бирламчи бадиий санъат ҳисобланади. Бу тизимга таянган актёрлар ва режиссорлар ижоди юксак камолотга эришилган аҳлоқий, маънавий ҳаётни, яъни гўзаллик, эзгулик ва ҳақиқатни тараннум этади.” Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунга келиб, актёрлик маҳорати фан сифатида тан олиниб, санъат олийгоҳларида “намойиш этиш” ёки “кечинма санъати” талаблари асосида таълим берилса, бутун умрини театр санъатига актёрлар ва режиссорларга маҳорат сирларини ўргатишга бағишлаган педагог К.С.Станиславский системасини назарий ва амалий ўрганиб ўз педагоглик фаолиятида тадбиқ этса нур устига аъло нур бўларди эди. Download 41.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling