КЎП ТАКРОР ҚИЛИНГ, МЎЪЖИЗА ПАЙДО БЎЛГУНЧА ТАКРОРЛАНГ.
Ёдингизда бўлсин, жамоангизга дарсларни қанчалик тез ўтиб тугатсангиз ва қанчалик тез презентация қилишни ўрганиб олсангиз, шунча тез ўз кутган муваффақиятингизга ва катта натижаларга эришасиз.
Сиз жамоангизда пайдо бўладиган барча саволларга жавоб бериш учун уларга лидер сифатида йўлбошчилик қилишингиз керак. Жамоангизда ортда қолаётганларни қўллаб қувватлашингиз керак.
Жамоангиз кўпайиб, ташкилотингиз бир қанча янги ва мустақил лидерга эга бўлганида, шу лидерлар билан ҳар ҳафтада бир ёки яна ҳам тез-тез мажлислар ташкил қилинг. Ўзингиз ўрганган янгиликларни уларга ҳам етказиб туринг.
Уларни салбий таъсирлардан қўриқланг. Жавобсиз савол қолдирманг.
Муҳим қоида: ҳамма вақт салбий хусусларни ўзингиздан тепага, ижобий ва фойдали хусусларни эса пастга юборинг!
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
10- АСОС: ЎЗ КОПИЯЛАРИНГИЗНИ ТАЙЁРЛАШ
(ШОГИРД ТАРБИЯЛАШ)
Бу бизнесда миллионер бўлишнинг ягона йўли-чап ва ўнг томонингиздаги дўстларингизни миллионер қилиш. Жамоангизда қанча кўп даромадли ҳамкорларингиз бўлса, сиз ҳам шунча кўп бойликка эга бўласиз.
Дастлаб бизнесга таклиф қилган чап ва ўнг томонингиздагиларга фойда келтиринг, сўнгра албатта сизга фойда келади.Жамоангиз аъзоларини шундай тайёрланг-ки, сиз бўлмаганингизда ҳам жамоа ривожланиш қобилиятига эга бўлсин. Уларга ўзингизга ўтилган ҳамма дарс ва китобларни, дискларни ва тренингларни ўтинг. Улар ҳам ўз навбатида сиздан олган билимларини айнан улардан кейин келадиганларга етказа олишлари керак. Ўзингизга айнан ўхшаш кишиларни ривожлантирсангиз ва жамоангизни лидерлар жамоаси ҳолига келтирсангиз, сизнинг ташкилотингиз дунёда бир қатор мамлакатда муваффақиятли равишда ўсиб бораётган жамоа бўла олади.
КЎП ТАРМОҚЛИ ВА МУСТАҲКАМ ТАШКИЛОТ ЭГАСИ БЎЛИШНИНГ СИРИ –
Do'stlaringiz bilan baham: |