Актуальные научные исследования в современном мире iscience. In. Ua


«Актуальные научные исследования в современном мире»


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/131
Sana16.09.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1679183
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   131
Bog'liq
Збірник V part 2 (web)

«Актуальные научные исследования в современном мире» ISCIENCE.IN.UA__ 
72 
сервис соҩасини ривожлантиришга қаратилган инвестициялар ҩажмининг 
ўсиши ҩамда ички талабни рағбатлантириш борасида амалга оширилаѐтган 
чора-тадбирлар, шунингдек, экспорт ҩажмининг янада ортиши ҩисобига 
таъминланади. 
Хусусан, 
жорий 
йилда 
иқтисодиѐтни 
таркибий 
жиҩатдан 
диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган 
янги корхоналарни барпо этиш ва мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, 
техник ва технологик жиҩатдан қайта жиҩозлаш, кичик бизнесни, хизмат 
кўрсатиш ва сервис соҩасини ҩамда ижтимоий- иқтисодий инфратузилмани 
ривожлантириш 
каби 
инвестицион 
лойиҩаларни 
амалга 
оширишга 
йўналтириладиган капитал қўйилмалар реал ҩажмининг 2014 йилга нисбатан 
10,1 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. 
Бунда 
мамлакат 
иқтисодиѐтига 
жалб 
этиладиган 
хорижий 
инвестициялар ва кредитлар ҩажмининг 3,5 млрд. АҚШ долларидан зиѐдни 
ташкил этиши кутилмоқда. 
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон 
Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҩитини янада 
такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони 
ҩамда бошқа фармон ва қарорларида мамлакатда ишбилармонлик ва 
инвестицион муҩитни тубдан яхшилаш бўйича белгилаб берилган 
вазифаларнинг изчиллик билан бажарилиши ҩисобига аҩоли ва хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
инвестицион 
фаоллигининг 
янада 
ошиши 
таъминланади. 
Жумладан, жаҩон амалиѐтида умумқабул қилинган бизнесни юритиш 
шароитларини баҩолаш мезонлари тизимини жорий этиш ва шу асосда 
мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юқори даражаларга олиб чиқишга 
алоҩида эътибор қаратилади. 
Экспортни рағбатлантириш ва маҩаллий ишлаб чиқарувчиларни ҩар 
томонлама 
қўллаб-қувватлаш 
борасидаги 
чора-тадбирларни 
амалга 
оширишнинг давом эттирилиши ҩамда жаҩон бозорида республикамизда 
ишлаб чиқарилаѐтган асосий экспорт маҩсулотларига талаб ва нархлар 
прогнозини инобатга олган ҩолда, жорий йилда ҩам мамлакатимиз тўлов 
баланси, шу жумладан, ташқи савдо баланси ижобий сальдосининг сақланиб 
қолиши прогноз қилинмоқда. 
Хусусан, мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай 
шарт-шароитлар яратиш, уларнинг маҩсулотларини ташқи бозорларга олиб 
чиқишга кўмаклашиш, экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш жараѐнини 
ҩамда 
умуман 
божхона 
маъмуриятчилигини 
соддалаштириш 
ва 
эркинлаштириш борасидаги ислоҩотларнинг изчил давом эттирилиши 2015 
йилда ҩам мамлакат экспортининг юқори суръатларда ўсишига хизмат қилади. 
Солиқ-бюджет сиѐсатида амалга оширилиши режалаштирилаѐтган 
чора-тадбирлар 
ҩам 
мамлакатда 
макроиқтисодий 
барқарорликни 
таъминлашга ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб- қувватлашга 
қаратилган бўлиб, давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари 
прогнозларидан келиб чиққан ҩолда, бюджет тақчиллигини ялпи ички 
маҩсулотга нисбатан 1,0 фоиздан оширмасликни ҩамда унинг тўлиқ 
ноинфляцион манбалар ҩисобидан молиялаштирилишини назарда тутади. 



Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling