2.Савол – Амалий кўникма
1.Ташки акушерлик куриги
Акушерлик ва гинекология
Билет №30
1.Савол
Қайта туғувчи 38-ҳафтали ҳомиладорлик билан аёл врачга мурожаат қилади.
Ташқи текшириб кўрилганда аёл қорни ҳомиладорлик ҳисобига катталашган, овоид шаклида. Ҳомила бўйлама жойлашган, олдинда жойлащган қисми - боши. Дард фаолияти – ҳар 10 дақиқада 3 марта дард тутаяпти, унинг давомийлиги 40 сония. Дард бошланганлиги 3 соат бўлган. Қоғоноқ пардаси йиртилмаган. Аёлнинг умумий аҳволи қониқарли, томир уриши 1 дақиқада - 88 марта, қон босими 120/80 мм симоб устинига тенг. Қин орқали текшириб кўрилганда бачадон бўйни текисланган, канали 4 смга кенгайган.
Кушимча маълумотлар.
Акушерлик анамнези: Хомиладорликлар-2: шундан I муддатидаги туғрук, асоратсиз. Хомиладорлик -2 ушбу.
Объектив кўрик: Кўрик вақтида беморнинг умумий аҳволи қониқарли, тери ранги рангпарлиги аниқланди. АҚ 120/80; 110/70 ммсим.уст, пульс 88 та дақиқада, тана температураси 36.6 С.
Акушер куриги: Ҳомиладорлик ҳисобига қорин катталашган, тўғри-овоид шакли, бачадон туби ханжарсимон усик билан киндик уртасида. Бачадон дарддан ташкари бушашади. Ҳомила бўйламасига жойлашган, боши билан келган, кичик чаноқ кириш қисмига такалган. Хомила юрак уришлар сони 146 марта/мин. Ритмик, киндик сохасида эшитилади. БТБ-36см, КА-92см. Лаборатор текширувда: Hb-95г/л.
2.Савол – Амалий кўникма
1.Ташки акушерлик куриги
Акушерлик ва гинекология
Билет 31
1 Савол
25 август куни хомиладор аёл мурожаат килди. Шикояти йук. Анамнезида: хомиладорлик - 2, тугрук – 1, артифициал аборт – 1. Охирги хайзи 7-ноябр. Пульс: 80та, АКБ: 110/70. Оёкларида шиш бор. Хомиланинг юрак уриши 140 та 1 дакикада. Кин оркали текширганда: бачадон буйни узунлиги 1.5 см, уртача юмшок, оркага эгилган. Бачадон бугзи 2 см очилган. Ажралмалар шилликли, оч рангда.
Do'stlaringiz bilan baham: |