Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov
Download 2.32 Mb.
|
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пресвитерианлар
Кальвинизм (ёки пуританлик) асосчиси Франциядаги Реформация ҳаракатининг йирик намояндаси Жан Кальвиндир (1509 – 1564). “Христианлик динига доир насиҳатлар” деб номланган ва М.Лютер ғоялари таъсирида ёзилган ўзининг асарини умрининг охиригача тўлдириб, мукаммаллаштирган. Реформациянинг аввалги намояндаларидан фарқли ўлароқ Кальвиннинг диққат марказида Инжил эмас, балки Қадимий Аҳд турганди. Кальвин инсон тақдирининг (қисматнинг) олдиндан мутлақ тарзда белгилаб берилганлиги ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. Унга кўра, Худо бу дунёни яратишдан аввал инсонларни танланганлар (имтиёзли кишилар) ва жазога ҳукм этилганларга ажратиб қўйган, лекин ҳаётлигида инсонлар қайси табақага мансублигини билмайдилар. Тақдирнинг олдиндан белгилаб берилганлиги ҳақидаги таълимот асосини Исо Масиҳнинг одамлар гуноҳи учун азобу–уқубат чекишини Худо олдиндан белгилаб қўйганлиги ғояси ташкил қилади. Тақдирнинг олдиндан белгилаб берилганлиги ҳақидаги таълимотни Кальвинизм назариётчилари “юмшатишга” ҳаракат қилдилар, шунинг учун ҳозирги вақтда у “ҳамма нарсани билгувчи Худо инсон тақдирини олдиндан билади” деб талқин қилинади. Кальвинистлар чўқинтиришни нажотнинг шарти деб тан олмайдилар. Хоч расмий диний рамз деб ҳисобланмайди, эхромларда иконалар йўқ, деворлар расмлар билан безатилмаган. Шунингдек лютеранлардан фарқли ўлароқ Кальвинистлар шам ёқиш ва мусиқадан воз кечишди, лютеранлар ибодати давомида мусиқа жўр бўлиб туради. Франция Кальвинистлари – гугенотлар XVI асрда католикларга қарши узоқ давом этган қонли уруш олиб боришди. Бу уруш адабиёт, мусиқа ва тилда ўз аксини топган. Масалан, Варфоломей туни ибораси 1572 йилнинг 24 август туни, яъни авлиё Варфоломей куни эмас, оммавий қирғин маъносини билдиради.
Ортодоксал Кальвинистлар уч турга бўлинадилар – реформаторлар (ислоҳотчилар), пресвитерианлар, конгрегационистлар – бир–биридан черковларининг тузилиши билан фарқ қилади. Кальвинизм йўналишидаги Протестант черковлари издошлари (Кальвинистлар ёки реформаторлар (ислоҳотчилар)) Шотландия, Нидерланд, Германиянинг шимоли, Франция, Англияда ўз таъсирини ўтказганлар. Пресвитерианлар (юнонча presbyteros – қария) – мўътадил пуританлар. 1592 йилда Шотландия парламенти бу диний таълимотни давлат дини деб эълон қилди. Черков жамоаси раҳбари – пресвитер, жамоа аъзолари томонидан сайланади. Жамоалар маҳаллий ва давлат иттифоқларига бирлашадилар. Диний маросимлар ибодат, пресвитер ваъзи ва псаломлар айтишдан иборат. Литургия (черковда ўтказиладиган энг катта ибодат) бекор қилинган, “эътиқод тимсоли” ва “Отче наш”лар ўқилмайди. Дам олиш кунлари байрам ҳисобланади. Дунё бўйича 40 млн. пресвитерианлар мавжуд. Download 2.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling