Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet41/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

Англикан черкови. Англиянинг давлат дини, XVI асрда Реформация ҳаракати давомида пайдо бўлди. 1534 йилда маҳаллий католик черкови Рим билан алоқасини узгандан сўнг, инглиз парламенти қирол Генрих VIII–ни Черков раҳбари этиб эълон қилди. Бунинг оқибатида Англия Черкови қирол ҳокимиятига бўйсундирилди. Англияда монастирлар ёпилди, черковнинг ер мулклари камайтирилди, авлиёлар, иконалар, ҳайкаллар ва табаррук ёдгорликлар сони қисқартирилди. Мартин Тюдор қироллиги даврида католик партиянинг ғалаба қозониши оқибатида кўпчилик протестантлар қатл қилинди. Қиролича Елизавета I–чи (1559 – 1603) ҳокимияти давомида Англикан динининг аҳволи барқарорлашади. XVI асрнинг ўрталарида ибодатларни инглиз тилида олиб бориш киритилди, рўзалар (постлар), целибат бекор қилинди, иконалар мусодара қилинди. 1571 йилда англиканлик дини рамзи сифатида «39 модда» қабул қилинди. Унда черковнинг нажот келтирувчи кучи ҳақидаги ғоя қолдирилди, Католикликдаги сингари иерархия сақланиб, лекин Муқаддас ривоятлар таълимот манбаси сифатида бекор қилинди ва атиги икки сирли маросим – чўқинтириш ҳамда вино ва нон билан тамадди қилиш сақланиб қолдирилди. Дунёда 68 млн. яқин англиканлар мавжуд бўлиб, улар Англия, Ирландия, Шотландия, АҚШ, Канада, Янги Зеландия ва бошқа мамлакатларда тарқалган.
Баптизм (юнонча baptizō – сувга ботираман, чўқинтираман) – XVII асрнинг бошларида Ж. Смит асос солган, сон жиҳатдан тарафдорлари энг кўп (75 млн. кишидан ортиқ) бўлган Протестантликнинг йўналиши. Бу таълимот тарафдорлари чўқинтириш маросимидан фақат катталарни ўтказадилар ва буни инсонга ўзидан бошқа ҳеч ким, ҳатто ота–онаси ҳам, динни танлаб беролмайди, деб асослайдилар. Инсон динга онгли равишда кириши керак, деб ҳисоблайдилар. Диннинг ягона манбаси сифатида Муқаддас китобни тан олишади. Ибодат маросими диний қўшик ва мавъизадан иборат. Баптистлар тўрт маросимни сақлаб қолишган: чўқинтириш (катталар учун), нон синдириш кўринишидаги причащение, никоҳ, қўлни баданга тегизиш орқали кишини руҳоний қилиш. Баптистлар черковлари дунёнинг 122 мамлакатида мавжуд. Энг йирик ташкилотлари АҚШда жойлашган. 1905 йилда Лондонда ўтказилган Биринчи конгрессда Баптистларнинг умумжаҳон иттифоқи ташкил этилди. Шу вақтдан бошлаб баптистларнинг сони 5 марта кўпайди. Собиқ СССР ҳудудида 1917–1927-йиллар баптистларнинг “Олтин ўн йиллиги” ҳисобланиб, бу даврда китоблари очиқ нашр этилди, кооперативлар, қишлоқ хўжалик жамоалари, ёшлар ташкилотлари ва ҳоказолар ташкил этилди. Лекин совет давлатининг атеистик сиёсати уларни сезиларли даражада камайишига олиб келди. 70– йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб мустақил ташкилотлар сифатида Инжил христиан–баптистлари иттифоқи (ИХБ иттифоқи), ИХБ черковлари иттифоқи ва ИХБ автоном (нисбатан мустақил) черковлари ташкил этилди.

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling