Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet44/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

Адвентистлик (лотинча – келиш, воқе бўлиш) протестантликдаги йўналишларидан бўлиб, унга XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШда Уильям Миллер (1772–
1849) асос солган.
“Библия”ни ўрганиб, “охирзамон”нинг яқинлашаётгани ҳамда Исо Масиҳнинг минг йиллик ҳукмронлик даври бошланиши ҳақидаги фикрга келган У.Миллер 1831 йилда Исонинг 1843 йилда қайтиши ҳақида катта ваъз қилди. Бу ваъз ҳатто Европада ҳам акс–садо берди. 1843 йил кириб келганида эса У.Миллер ўз хулосасини бироз ўзгартириб, Исонинг қайтиш муддатини 1844 йилга кўчирди. Масиҳ тушиши керак бўлган ой ва кунни, ҳатто жойини – Нью– Йорк штатидаги тоғни ҳам аниқ кўрсатди. Белгиланган кунда Миллер издошлари оқ кийимларга ўраниб “қиёмат тоғи”да жойлашдилар. Узоқ кутишдан сўнг “пайғамбар” издошларининг сони камая бошлади, лекин кўплар унга содиқ қолдилар. Исонинг 1843 йили келмаганининг сабаби эса ўша йили Исо ерга эмас, балки “осмондаги покланиш жойи”(чистилище) ни тозалаш учун келган, деб талқин қилинди.
1845 йилда У.Миллер ва унинг издошлари баптистлар сафидан четлаштирилганларидан сўнг ўзларининг “адвентистлар” деб аталган ташкилотини туздилар.
Адвентистлик таълимоти Исо Масиҳнинг иккинчи маротаба қайтиши ғоясига асосланади. Унга кўра иккинчи қайтиш даврида фақатгина тақводорлар (биринчи тирилиш) тириладилар ва Худо билан осмонда 1000 йил бўладилар. Бу давр мобайнида ерда инсонлар бўлмайди, улар томонидан яратилган жамики нарса вайрон бўлиб, йўқ бўлиб кетади. Шайтон кишанланади ва унинг жазоси вайронага айланган ерда бўлади. 1000 йилдан сўнг Исо учинчи бор ерга қайтади, шунда жин, ажина, алвасти ва шу кабилар тириладилар (иккинчи тирилиш). Шайтон эса халқларни йўлдан оздириб, уларни Исога қарши охирги жангга тўплаш учун вақтинча озодликка чиқади. Лекин осмон олови уларни кулга айлантиради. Шайтон ва инсу–жинслар абадий йўқ қилинадилар – бу улар учун иккинчи ўлимдир. Олов билан тозаланган Ер янгиланади ва уни тақводорлар эгаллайдилар. Қуддус қайта тикланади ва одамлар абадий роҳатда бахтли ҳаёт кечирадилар.
Еттинчи кун адвентистлари” адвентистлик замирида пайдо бўлган энг йирик йўналиш ҳисобланади. 1844 йилда АҚШда юзага келган ушбу йўналишнинг асосчиси Элена Уайт (1827–1915) ҳисобланади.
“Еттинчи кун адвентистлари” йўналиши тарафдорларининг сони тахминан 16 миллион кишини ташкил этади. Унинг 206 давлатда 46 мингдан ортиқ черков (жамоа)лари бор. Умумжаҳон Еттинчи кун адвентистлари черковининг Маркази – Бош Конференцияси АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган.
“Еттинчи кун адвентистлари” таълимотига кўра, Худо ўз иродасини халққа етказиш учун гўёки, Элена Уайтни танлаган ва унда 2000 га яқин “кўринишлар” (видение) бўлган. Унинг бу “кўринишлар” асосида ёзган китоб ва хатлари “Библия” билан бир қаторда “Еттинчи кун адвентистлари” диний таълимотининг асосий манбаи ҳисобланади.
Исо Масиҳнинг яқин орада қайтишига ишониш “Еттинчи кун адвентистлари”нинг асосий ақидаси ҳисобланади.
Еттинчи кун адвентистлигида:

  • “Библия” буйруқларига бўйсуниш қатъий талаб қилинади;

  • бошқа христианлардан фарқли равишда, якшанба куни эмас, ҳафтанинг еттинчи куни – шанба улуғланади. Шунинг учун ҳам, уларни “Еттинчи кун адвентистлари” деб атайдилар. Шанба куни ишлаш, ҳатто овқат тайёрлаш ҳам мумкин эмас. Бутун кун ибодатга бағишланади. Улар Исонинг тирилиши ва “охирзамонни” кутиб яшайдилар.

Айни пайтда, Еттинчи кун адвентистлигида:

  • руҳнинг абадийлиги, жаннат ва дўзах тушунчалари инкор қилинади;

  • чўқинтириш бутун танани сувга ботириш орқали ўтказилади;

  • “нопок ҳайвонлар” гўшти, хусусан, чўчқа гўштини ейиш, кофе, чой, вино ичиш, тамаки чекиш тақиқланади;

  • турли хил кўнгилочар тадбирлар, бадиий китоб ўқиш эса қораланади.

Ўрта Осиёда дастлабки адвентистлар XIX асрнинг бошларида пайдо бўлган. Уларнинг пайдо бўлиши Россия адвентистлари фаолияти билан боғлиқ. 1910 йилда Тошкентда илк адвентистлар жамоаси тузилади.
Новоапостол черкови” XIX асрнинг ўрталарида Англияда вужудга келган протестантлик йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда “Новоапостол черкови” дунёнинг 180 та давлатида 50 га яқин жамоа, 9 миллионга яқин аъзоларига эга.
“Новоапостол черкови” диний таълимотида 7 сирли маросимнинг учтаси эътироф этилади:

  • сув билан чўқинтириш (ёшнинг фарқи йўқ);

  • причащение – нон ва вино билан тотиниш;

  • Муқаддас Руҳ билан (запечатление) инсоннинг ички оламини бутунлай янгилаш.

Черков таълимотига кўра, Худо руҳонийларнинг дуо ва фотиҳалари сабабли бандаларига ўзининг меҳру мурувватини ато қилади.
Марҳумлар руҳига бағишлаб бир йилда уч маротаба (март, июл ва ноябр ойларининг биринчи якшанба кунларида) ўтказиладиган диний маросимлар ҳам “Новоапостол черкови”нинг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Бу маросимларда марҳумларнинг қариндошлари ва руҳонийлар иштирок этиб, худодан уларнинг бу дунёда қилган гуноҳларини авф этишини сўраб, ибодат қиладилар.
Черковни биринчи апостол ва апостоллар бошқарадилар. Ўз навбатида улар христианликдаги машҳур 12 апостолнинг ўринбосарлари ҳисобланадилар (“Новоапостол черкови” номи шундан келиб чиққан). Биринчи апостол, диний қоидаларга асосан, Худонинг ердаги вакили ҳисобланади. Черков ходимлари ўз вазифаларини бепул ва ўзларининг асосий касбларидан ташқари бажарадилар
Ҳар бир жамоа 150–170 кишилик катта оила каби ташкил этилади. Пасторлар камида икки ойда бир маротаба ҳар бир уйни зиёрат қиладилар. Асосий эътибор болалар ва ўсмирлар тарбиясига, ногирон ва камбағалларга ёрдам қилишга қаратилади.
“Новоапостол черкови” Ўзбекистондаги фаолиятини 1992 йилдан бошлаган.
Православлик ва Католиклик умумий ва ўзига хос хусусиятларга эга. Бу йўналишлар руҳонийлар ва дунёвий кишиларни кескин тарзда ажратадилар. Руҳонийларга мўлжалланган хулқ–атвор қоидалари, дунёвий кишиларникидан бутунлай фарқ қилади. Инсонларнинг нажот топиши, Православлик ва Католиклик таълимотларига кўра, фақат руҳонийлар воситасида амалга ошиши мумкин. Православлик тарафдорлари ҳам, Католиклик тарафдорлари ҳам Библия билан бир қаторда Муқаддас ривоятларни тан олишади. Иккала йўналиш етти сирли маросимни тан олишади: чўқинтириш, вино ва нон билан тамадди қилиш, гуноҳларга руҳоний олдида иқрор бўлиш, руҳонийликни, никоҳни ва баданга ёғ суртишни. Православлик ва Католиклик тарафдорлари Биби Марям, фаришталар, авлиёларни иззатлайдилар, муқаддас нарсаларга сиғинадилар, тарки дунёчиликка (монахлар) амал қиладилар.
Протестантликнинг Православлик билан ҳам умумий томонлари кўп. Масалан, аърофга ишонмаслик, руҳонийларга никоҳ рухсат этилганлиги, дунёвий кишилар ажрашиши мумкинлиги, диндорлар ибодатларини она тилида амалга оширишлари мумкинлиги, мустақил миллий черковларнинг мавжудлиги.


Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling