Алгоритмлаш асослари
Download 44 Kb.
|
algoritmlash asoslari
Дастурлаштириш тиллари.
Дастурлаш тиллари иккита асосий гуруҳга бўлинади: қуйи даражадаги дастурлаш тиллари; бу гуруҳга машина кодлари ва ассемблер тили киради. юқори даражадаги тиллар; бу гуруҳдаги барча тилларни етти асосий категория бўйича синфлаш мумкин: чизиқли тиллар, процедура тиллари, мантиқий тиллар, объектга йўналтирилган тиллар, маълумотлар базасига сўров тиллари, сценарийлар тиллари, макрослар. Чизиқли тиллар дастурлаштириш тизимининг бошланғич тилларидан бўлиб, у оддий арифметик масалаларни ечишга мўлжалланган эди. Процедурали тиллар маълум бир операцияларни бажариш учун йирик мантиқий блоклардан ташкил топган тил бўлиб, уларда модулли дастурлаш принципи ишлатилади. Модули дастурлаш – дастур кодининг қисми бўлиб, процедуралар ва функциялар кўринишида ёзилади. У керак вақтда дастурнинг асосий қисмдан чақириб олинади. Fortran, Cobol, Lisp, Algol, Basic, Pascal, C. Мантиқий тиллар мантиқий моделлардан фойдаланиб, табиий тилдаги гапларни формал ёзилишига ўхшайди. Бу тилларнинг асосида мураккаб назария борлиги учун улар кенг тарқалмаган. Объектга йўналтирилган тиллар асосида ўзгарувчилар, процедуралар ва функциялар бир синфга бирлашиб объект кўринишидаги кодда ишлатилади. Бу тилларда асосий эътибор процедура ва функцияларнинг ўзаро бир-бири билан боғланган ҳаракатига қаратилади. С++, Java, C# (2000), Delphi (1998), Visual Basic. Маълумотлар базасига сўров тиллари маълумотлар базасигага мулоқотни таъминлайди. Унинг ёрдамида маълумотлар ва уларнинг тузилиши билан опрециялар бажариш мумкин. Уларни кўпинча сўровларни структуравий тиллари деб аталади. Бу тилларда яратиладиган дастурларга умумий талаб қўйилган бўлиб, у SQL 92 деб номланади. Сценарийлар тиллари Web-ишланмалар соҳасида турли маълумотлар базаси билан ўзаро харакатда бўладиган янгиланиб турувчи Web-сайтларни яратишда фойдаланилади. Сценарий - HTML-хужжатга асосланган интепретацияланувчи дастурдир. Visual Basic Script, JavaScript, Perl ва PHP. Макрослар кўп фойдаланиладиган амалларни автоматлаштириш учун фойдаланилади. Макрос – битта буйруқ сифатида бажарилувчи кўрсатмалар тўпламидир. Ҳар қандай масалани компьютерда ечиш қуйидаги босқичлардан иборат: масаланинг қўйилиши; алгоритм танлаш; дастур тузиш; дастурни таҳлил қилиб компьютерда ўзлаштириш; ечим. Download 44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling