Алгоритмлаш асослари
Download 44 Kb.
|
algoritmlash asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алгоритм ва унинг хоссалари.
- Дастур ва дастурлаштириш.
Алгоритмлаш асослари. Режа: 1. Алгоритм атамасининг келиб чиқиши, алгоритм тушунчаси. 2. Алгоритм хоссалари, ишлаш принсиплари ва уларни ёзиш (сўзли, псевдокод, график) усуллари. 3. Бирор амалий масала ечими учун блок-схема тузинг. Алгоритм ва унинг хоссалари. Компьютер маълум бир вазифани бажариши учун, аввало ҳисоблаш алгоритмини ишлаб чиқиш зарур. Алгоритм – бир типдаги масалаларни ечишда ишлатиладиган амаллар системасининг муайян тартибда бажарилишининг аниқ қоидасидир. Алгоритм ибораси буюк ўзбек олими математик Муҳаммад ал-Хоразмий номидан олинган бўлиб, у IX асрда ўнлик саноқ системаси бўйича тўрт арифметик амал бажарилиш қоидасини ўйлаб топган. Узоқ йиллар давомида “алгоритм” ибораси математиклар томонидан математик масалаларни ҳисоблаш қоидаларини ифода этишда ишлатилган. Компьютернинг ишлаш жараёни худди ана шу қоида - алгоритм орқали амалга оширилади. Компьютер алгоритмларни бажарувчидир. Компьютерга масала тайёрлаш жараёнини икки босқичга бўлиш мумкин: 1.алгоритм тузиш (киритиладиган маълумотлар ва натижаларга талаб, масаланинг қўйилиши, алоҳида ҳолатларни эътиборга олиб ечимни аниқ ифодалаш); 2.компьютер тушунадиган тилда алгоритмни ифода этиш, яъни масалани ечиш дастурини тузиш. Алгоритмни турли кўринишда ифода этиш мумкин: сўзлар ёрдамида, математик формулалар, алгоритм блок-схемаси ёрдамида. Алгоритмнинг хоссалар:
Дастур ва дастурлаштириш. Алгоритмда кетма-кет бажариладиган операциялар мажмуаси дастур дейилади. Дастур буйруқлардан ташкил топган бўлиб, ҳар бир буйруқ маълум бир тугалланган амални бажаради. Шунинг учун дастур компьютер тушунадиган тилда ёзилган алгоритмдир. Дастур тузиш жараёнини дастурлаштириш дейилади. Дастурлаштириш тилида ёзилган операторлар кетма-кетлиги ҳам дастур дейилади. Компьютер ёзилган дастурни ўз тилига ўгириб олади. Бунинг учун махсус дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни транслятор деб аталади. Трансляторлар икки хилда бўлиши мумкин:
Download 44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling