Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Ҳозирги 
евроосиѐчилар: Кўриняптики, Л.Гумилевнинг 
уринишлари билан евроосиѐчилик назарияси СССР даврида ҳам, 
эндиги Россия даврида ҳам ҳозирги замон геосиѐсатининг асосий 
йўналишларидан бирига айланди. Кейинги йилларда бу мамлакатда 
ўтказилган кўпдан-кўп тадқиқотлар, ѐзилган китоблар, журнал ва 
газеталарда босилган мақолалар шундан далолат беради. Энг 
асосийси – тарихчи, этнограф ва географ Л.Н.Гумилев 
асарларининг янгидан кўплаб ададларда нашр этилаѐтгани, очиқ 
1
Нартов И.А. Ўша асар, 147-148-бетлар. 


188 
тарқатилаѐтгани унинг геосиѐсий назариясига ва умуман 
евроосиѐчиликка қизиқиш ошганини кўрсатади. 
Л.Н.Гумилевнинг 
илмий 
асарларига, 
биринчи 
рус 
евроосиѐчиларининг 
ғояларига 
Россия 
кенг 
китобхонлар 
оммасининг қизиқиши ортгани шунга ҳам олиб келдики, кенг 
жамоатчилик ва илмий доиралар, олий ўқув юртлари ўқитувчилари 
ва талабалари геосиѐсат фанини махсус ўргана бошладилар.
Евроосиѐчилик назарияси жаҳоннинг бошқа мамлакатларида 
ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Тадқиқот марказлари, геосиѐсатчилар, 
сиѐсатшунослар, президентларнинг маслаҳатчилари бу соҳага 
қизиқиш билан қарамоқдалар. ХХ асрнинг 90-йилларида Евроосиѐ, 
Россия, советлардан кейинги макон ҳудудлари, аҳолиси, табиий-
географик ҳолати, Россия ва Европа, Европа ва Осиѐ орасидаги 
муносабатлар масалаларига оид кўпдан-кўп таҳлилий материаллар 
чоп этилди. 
Асли рус бўлган ѐки советлардан чиққан америкалик олимлар 
А.Рязановский ва А.Янов, америкалик геосиѐсатчи М.Вассин
шунингдек АҚШнинг собиқ президенти Ж.Картернинг миллий 
хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, сиѐсатшунос 
З.Бжезинский ва бошқалар евроосиѐчи мутахассислар сирасига 
киради. 
Тадқиқотчилар қайд қилишадики, Россия тарихининг барча 
босқичларида унинг тақдири Осиѐ, Евроосиѐнинг шимоли, Турон 
ва 
туркий 
халқлар 
билан 
чамбарчас 
боғлиқ 
бўлган. 
Евроосиѐчиларнинг издошлари ўз салафларининг меросидан 
геосиѐсий хулосалар чиарибгина қолмай, балки фанда бутун бир 
йўналишни шакллантирдилар. Бу оқим “янги евроосиѐчилик” 
номини олди. 
1990 йиллардан бошлаб “День” газетаси ва “Элементы” 
журнали атрофида уюшган евроосиѐчилар бу геосиѐсий ғоянинг 
энг кенг тарқалган оқими вакиллари ҳисобланадилар. Улар 
евроосиѐчилик шиори остида миллатчилик ғояларини тарғиб 
қилмоқдалар. 
Гумилевнинг 
пассионар назариясини ўз мақсадлари ва 
дунѐқарашига мослаштириб олган ҳозирги евроосиѐчилар 
жаҳондаги ҳозирги ҳолатни Ғарбнинг чўкиши, инқирози ва 
таназзули деб баҳолаб, янги “великорус” сиѐсатини ўртага 
ташладилар, жамиятда етарлича тарафдор тўпладилар ва ҳатто 
амалий сиѐсатда иштирок қила бошладилар. 


189 
Янги евроосиѐчиларнинг бошқа бир қаноти СССР даврига хос 
“совуқ уруш” ва мафкуравий қарши туриш ақидаларидан халос 
бўлиб, бирлашган Европа Иттифоқини қитъа куч-қудрати деб қабул 
қилдилар ва у билан ҳамда Савицкий, Вернадский, Трубецкой 
замонида ҳали жаҳоннинг энг улкан давлатига айланмаган АҚШ 
билан ўзаро муносабатларни ҳамкорликнинг янги шакллари 
асосига қуришни таклиф этмоқдалар. Янги евроосиѐчиларнинг бу 
оқими Россияни қитъа оламининг “Катта макони” деб атаб, ўз 
қарашларига 
мувофиқ 
Европа 
социализми 
ғояларини 
оммалаштиришга ҳаракат қилмоқда, Ғарб либерал ғоялари ва 
этник миллатчиликка қарши чиқмоқда. 
Аксилғарб нуқтаи газаридан чиқаѐтган янги евроосиѐчиларнинг 
бошқа оқими бўлса, континентал Россия-Эрон иттифоқини тарғиб 
этмоқда. Уларнинг фикрича, Россиянинг ислом мамлкатларини, 
энг аввало, Эрон ва Ироқни ўзининг стратегик иттифоқчиси ўлароқ 
танлаши Евроосиѐнинг жануби-ғарбида аксилатлантик стратегияга 
асос солади ва кейинчалик ўз режаларини амалга оширишга ѐрдам 
бериши мумкин. Туркий халқлар ва руслар, ислом ва православия 
ижобий комплиментарликка эга, уларнинг иқтисодий, сиѐсий 
манфаатлари, маънавий қадриятлари бир-бирига мос тушади. 
Мазкур оқим вакиллари Европа геосиѐсатчиларининг атлантизмини 
ҳам, мондиализми ва континентализмини ҳам қабул қилишмайди.
Кўриняптики, XXI асрнинг бошида ҳам янги евроосиѐчиликка 
қизиқиш сўнмади. Бунинг устига евроосиѐчилик ғоялари 
тарафдорлари 2001 йилда ўз қурултойида “Евроосиѐ” умумроссия 
сиѐсий жамоатчилик ҳаракатини ташкил этдилар. Қурултойда 
қабул қилинган Баѐнотда ҳозирги геосиѐсат янги евроосиѐчилик 
фалсафасига илмий аслаҳа, оқилона ва ҳаракатчан методология
долзарблик ва реал сиѐсатга қўллаш имконини берди, деб қайд 
қилинган. Бу оқим тарафдорлари у фақат фалсафий ғоя бўлибгина 
қолмай, балки стратегик режалаштириш қуроли ҳам деган нуқтаи 
назардан келиб чиққан ҳолда, Россиянинг “евроосиѐчилик ѐки 
атлантизм”дан бирини танлаши муаммосини биринчиси фойдасига 
ҳал қиладилар. 
Гумилевнинг давомчилари учун евроосиѐчилик “турли-туман 
давлатлар ва халқларнинг миллий-диний ҳаѐтидаги энг нозик 
жиҳатларни идрок этиш ва англаш имконини берувчи тарихий-
диний аппаратдир”. 


190 
Россияда янги евроосиѐчиларнинг кўпгина фикр-мулоҳазалари
турли миллат ва динга мансуб кишиларга мақбул тушмоқда. Улар 
“гуллаѐтган мураккаблик” ғоясини евроосиѐчилик ҳаракатининг 
асосий тамойили ўлароқ қабул қилишган. Буни Россияда яшаѐтган 
барча халқлар ва элатлар вакилларига Евроосиѐ осмонида жой бор, 
деб тушуниш даркор. Янги евроосиѐчилар сиѐсий жиҳатдан сиѐсий 
марказчилик нуқтаи назарида турадилар. Рус сиѐсий ва мафкуравий 
ҳаѐтида янги евроосиѐчилик атлантизмга очиқдан-очиқ қарши 
чиқмоқда. 
Геосиѐсатчи 
олим 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling