Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат




Али ҲАСАНОВ 
ГЕОСИЁСАТ 
Озарбайжончадан Бобохон МУҲАММАД ШАРИФ таржимаси 
Тошкент 
 
 
 
 

«
TAMADDUN


»

 
 
 
 

2016 
 



Қўлингиздаги китобда геосиѐсатнинг илмий тармоқ сифатида пайдо бўлиши, геосиѐсат 
асосий тушунчаларининг майдонга келиш, шаклланиш ва ривожланиш тарихи масалалари қаламга 
олинган, классик геосиѐсат вакиллари ва ҳозирги тадқиқотчиларнинг қарашлари, турли геосиѐсий 
мактаблар вакилларининг ҳар хил даврлардаги илмий назариялари тадқиқ ва қиѐсий таҳлил 
қилинган. Асарда, шунингдек, ўрта асрлардан бошлаб бугунги давргача жаҳонда рўй бераѐтган 
асосий геосиѐсий ҳодисалар, геосиѐсий марказлар, уларнинг ўзаро муносабатлари, тобора 
глобаллашиб бораѐтган дунѐда геосиѐсат масаласига янгича ѐндашувлар, янгича дунѐ тартиботи ва 
миллий-давлатчилик манфаатлари учун кураш каби масалалар тўғрисида батафсил маълумот 
берилган. 
© Бобохон М.Шариф, Тарж. 2016. 



КИРИШ 
Башарият ХХ асрни якунлаб, учинчи минг йилликка қадам 
қўйганига, мана, ўн йилдан ошди. Бу минг йилликда давлатлар, 
халқлар ва, умуман, инсоният жамиятининг, жаҳон ва айрим 
мамлакатларнинг тақдири қандай бўлади, халқаро муносабатлар 
қайси йўналишда ривож топади, минтақавий, этник, диний, миллий 
конфликтлар сони кундан-кунга кўпайиб бораѐтган ер юзида вазият 
нечук бўлади? Бу масалаларнинг барчаси ўзининг холис ва 
батафсил илмий жавобини кутиб турибди.
Инсониятнинг келажаги тўғрисида ҳар хил фаразларни ўртага 
қўяѐтган турли сиѐсий ва илмий доиралар – сиѐсатшунослар, 
тарихчилар, файласуфлар, футурологлар, астрологлар ва бошқалар 
ХХI асрда инсониятнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида ҳар куни 
турли-туман фаразларни илгари сурмоқдалар. Глобал дунѐ 
тартиботини, замонавий геосиѐсий ва халқаро муносабатларни 
яхшилаш 
учун 
айрим 
тадқиқотчилар 
либерал-демократик 
қадриятларни ривожлантиришни таклиф қилсалар, бошқалар 
инсониятга таҳдид солаѐтган миллий-этник ва шу асосда келиб 
чиқадиган этник зиддиятлар, маданиятлараро конфликтлар, 
ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва экологик ва ҳоказо офатларга 
қарши туришнинг кескин йўлларини изламоқдалар. Бироқ, 
геосиѐсатчи олим В.А.Дергачевнинг сўзлари билан айтганда, 
инсониятга хавф туғдираѐтган жадал ривожланаѐтган, ўзгарувчан 
ва глобаллашиб бораѐтган жаҳон ҳодиса ва жараѐнлари чуқур 
геосиѐсий тафакурга, жиддий глобал ѐндашув ва профессионал 
тадқиқотларга асосланган жавобларга эҳтиѐж сезаѐтгани уларнинг 
ҳаммасига бирдай хос хусусиятдир. Унинг фикрича, ХХ асрда, 
гарчи илмий-техника тараққиѐти тантана қилган бўлса-да, Ер 
курраси ва ҳар бир мамлакатда содир бўладиган глобал 
ўзгаришларнинг оқибатлари тўғрисида мантиқий ва малакали фикр 
юритиш ҳамда хулосалар чиқариш имконини берадиган фан 
асослари яратилгани йўқ
1

Бугун бутун дунѐда ва ҳар бир мамлакатда кенг ва стратегик 
дунѐқарашга, глобал тафаккурга, конкрет макон ва вазиятларда 
оператив қарор қабул қилиш қобилиятига, тўғри йўл танлаш 
1
Дергачев. В.А. Геосиѐсат.М., ЮНИТИ-ДАНА, 2004,с.3. 
1
Мухаев Р.Т. Геополитика.М., 2007, с.103. 
1
Мухаев Р.Т. Геополитика, с.71-72. 



имконига 
эга 
бўлган 
профессионал 
сиѐсатчи 
ва 
сиѐсатшуносларнинг етишмаслиги ҳис қилинмоқда. 
Илмий асослари, тадқиқ объектлари ва асосий тамойилларига 
ҳали ХХ асрнинг биринчи ярмидаѐқ асос солинган ва бугунги 
кунгача унчалик жиддий ўзгаришларга учрамаган геосиѐсат 
давлатлараро алоқаларга, бу эса, ўз навбатида, халқаро 
муносабатларга амалий таъсир ўтказиб келмоқда. Ўз миллий ва 
ижтимоий манфаатларини илгари сурар экан, ҳар бир давлат бу 
билан сиѐсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий соҳаларда жаҳон 
даражасига кўтарилмоқда, ички ва ташқи конфликтларни, бошқа
геосиѐсий вазифаларни ҳал этиш учун ўз миллий хавфсизлиги 
доктринаси негизида ҳам халқаро имкониятлардан, ҳам миллий 
имкониятларидан ҳамда куч-қудратидан фойдаланишга ҳаракат 
қилмоқда. 
Умуман, ўрта асрлардан то бугунги кунгача буюк давлатлар, 
улар томонидан барпо этилган империялар, стратегик мақсадлар 
йўлида бирлашадиган давлатлар иттифоқлари, бошқа жаҳоний 
кучлар халқаро муносабатлар руҳи ва дунѐ сиѐсатининг асосий 
тамойилларини белгилаб берган ва белгилаб бермоқда. Ҳақиқатда 
айни шу давлатлар бевосита ѐки билвосита ўз азму иродасини 
бошқа давлатларга зўрлаб ўтказмоқдалар, жаҳоннинг геосиѐсий 
харитасини тузмоқдалар, унинг тузилмасини шакллантирмоқдалар, 
давлатлараро бошқарувчи ва ҳакамлик вазифасини бажармоқдалар, 
шу тариқа улар яшаш, халқаро юриш-туриш қоидаларини белгилаб 
бермоқдалар. 
Улар мавжуд моддий ва маънавий бойликларни, геоиқтисодий 
ва стратегик хом ашѐ ресурсларини тақсимлаш, геосиѐсий таъсир 
ўтказиш соҳаларини, жаҳон миқѐсида товарлар ва хизматлар 
нархини белгилашда асосий вазифани ҳал этмоқдалар. Бошқа 
давлатларга келсак, улар пайдо бўлган вақтидан бошлаб бугунги 
кунгача ўз миллий манфаатларини таъминлаш йўлида ҳар бири ўз-
ўзича ѐки бошқа давлатлар билан биргаликда мустақиллик, ҳур 
ҳаѐт, буюк давлатлардан ҳимояланиш учун кураш олиб 
бормоқдалар.
Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, асосий ўйинчиларнинг 
субъектлари, сони ва таркибини истисно қилганда, Вестфаль 
сулҳидан (1648) бошлаб то ҳозирги давргача халқаро 
муносабатларнинг моҳияти ҳам, характери ҳам унчалик ўзгаргани 
йўқ. Бу муносабатлар ҳатто бугунги кунда ҳам буюк давлатлар 



ўртасида мавжуд моддий ва маънавий қадриятларни, асосий 
геосиѐсий маконларни тақсимлаш асосида қурилмоқда. Албатта, 
агар баъзи истисноларни соқит қиладиган бўлсак, бошқа давлатлар 
ҳудудларини очиқдан-очиқ босиб олиш эндиликда осон иш эмас, 
лекин шунга қарамай, иқтисодий, сиѐсий, ижтимоий, ахборот ва 
бошқа усуллар орқали ўз таъсири остига олиш воситасида макон ва 
ҳудудларни эксплуатация этиш ғояси ва амалиѐти ҳозирда ҳам кенг 
қўлланилмоқда. Буларнинг ҳаммаси классик ва замонавий 
геосиѐсатда реалистик ѐндашув тарафдорлари чиқарган умумий 
хулоса ва якундир.
Буюк географик кашфиѐтлар билан бир вақтда шакллана 
бошлаган ҳамда жаҳонда мустамлакалар учун кураш бошланган ва 
дунѐда буюк империяларнинг вужудга келиши билан ХIХ аср 
бошидан кенгайган геосиѐсат фани, афсуски, давлатларнинг 
босқинчилик ва мустамлакачилик сиѐсати таъсиридан қутула 
олмади ва мустақил тадқиқот соҳасига, амал қилишининг ўз 
қонуниятлари мавжуд бўлган объектив фанга айлана олмади. У 
вақтларда геосиѐсат фани ва геосиѐсат тафаккур вакиллари, нари
борса, мустамлака мулкларни кенгайтириш ва ўзларига ўхшаш 
давлатлар ила бу йўналишдаги ўзаро муносабатларни тартибга 
солиш билан шуғулланган сиѐсат ва давлат арбобларининг 
маслаҳатчиси ролини бажардилар холос. 
ХХ асрдаги илмий-техника ютуқлари геосиѐсатни айрим 
геосиѐсий марказлар, буюк давлатлар ва қарама-қарши синфий-
мафкуравий блоклар таъсиридан халос қилолмади ва геосиѐсатнинг 
ҳақиқий фан сифатида шаклланиши учун шароит яратиб бера 
олмади. Бу даврда геосиѐсат келажакни башорат қилар экан, 
инсонпарварлик 
томонга 
йўналтириладиган 
мақсадларни 
шакллантириш вазифасини бажара олмади. Ҳолбуки, умуман, 
бутун инсониятнинг ҳам, ўз миллий манфаатлари бўлган ҳар бир 
давлатнинг келажаги ҳам бу фанни объектив ва холис 
ривожлантиришни тақозо этаѐтган эди. 
Бироқ ўтган даврлар мобайнида геосиѐсат фани, гарчи исталган 
даражада бўлмаса ҳам, аста-секин ривожланди ва даврнинг долзарб 
геосиѐсий масалаларига жавоб топишга ҳаракат қилди. ХХ асрнинг 
иккинчи ярмидан ҳозирги давргача бўлган вақт ичида олдинига 
катта мустамлакачилик давлатлари (Буюк Британия, Франция, 
Усмонийлар империяси, Автрия-Венгрия, Германия, Япония, 
Хитой, АҚШ, Россия)да, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса 



асосан АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари бўлган Ғарбнинг 
йирик давлатларида, шунингдек СССР ва Хитойда кучли геосиѐсий 
марказлар, илмий, сиѐсий ва стратегик тадқиқот институтлари 
барпо этилди. 
АҚШ ва Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, СССР ва Хитойда 
геосиѐсий тадқиқотлар махсус махфий марказларда ўтказилди. Бу 
тадқиқотлар аҳолининг кенг қатламларига мўлжалланмаган бўлиб, 
улардан тегишли давлат тузилмалари, раҳбар ходимлар ва 
стратегик 
йўналишдаги 
муассасалар 
учун 
турли-туман 
маълумотномалар тайѐрлаш мақсадида фойдаланилди. Олий ўқув 
юртларида кенг илмий-педагогик доиралар ва талабалар учун бу 
фанни ўқитиш ѐпиқ характерда эди ва жамоатчиликка бу фан 
“ѐлғончи, реакцион ва буржуа-империалистик сиѐсатнинг белгиси” 
сифатида тақдим этилди. Аслида эса, СССРда ҳам, Хитойда ҳам 
ички ва ташқи сиѐсат, ҳарбий-стратегик режалаштириш, ижтимоий, 
демографик, маданий-маънавий фаолият олиб бориш масалаларини 
кўриб чиқишда айни кенг геосиѐсий таҳлиллар ва тадқиқотлар асос 
бўлиб хизмат қилар эди. 
СССР ва социалистик лагернинг қулаши, янги мустақил 
давлатларнинг вужудга келиши ва жаҳон сиѐсатига қўшилиши ХХ 
аср охирига келиб геосиѐсий тадқиқотлар ва тадқиқотчиларга 
эҳтиѐжни янада кучайтириб юборди. Совет даврида асосий 
геосиѐсий марказлар ва геосиѐсатчилар асосан Москвада фаолият 
кўрсатар эди. Иттифоқдош республикаларда геосиѐсий тадқиқотлар 
ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш
бу ишга маҳаллий кадрларни жалб этиш тўғрисида гап ҳам бўлиши 
мумкин эмасди. 
Ҳозирги вақтда бутун Евроосиѐ минтақаси, хусусан, советлардан 
кейинги маконда пайдо бўлган давлатлар ўз геосиѐсий 
тадқиқотларини ўтказиш заруриятига тўқнаш келдилар. Ўз миллий 
хавфсизлиги, миллий манфаатлари ва мақсадларини ҳимоя қилиш, 
ички ва ташқи сиѐсатда таҳдидларни аниқлаш, хавфсизлик 
доктриналарини яратиш ва бошқа стратегик вазифаларни амалга 
ошириш масалаларини ҳал қилиш учун тегишли илмий тизимларни 
барпо этиш, кенг геосиѐсий ва стратегик тадқиқотларни ўтказиш 
талаб этилади. 
Китобда фан сифатида вужудга келган даврдан буѐн бугунги 
кунгача бўлган даврда геосиѐсат асосий тушунчаларининг пайдо 
бўлиш, шаклланиш ва ривожланиш тарихи қисқача баѐн этилган, 



турли-туман геосиѐсатчи олимларларнинг қарашлари таҳлил 
қилинган, асосий манбалар, қонуниятлар, геосиѐсатнинг объекти, 
предмети, категориялари, акторлари тадқиқ этилган, ҳар хил давр 
ва геосиѐсий мактабларга мансуб сиѐсатшуносларнинг фикрлари ва 
назариялари кўриб чиқилиб, қиѐсланган. 
Россия, 
Ғарб давлатлари, Хитой, Туркия ва бошқа 
мамлакатларнинг етакчи геосиѐсат тадқиқотларидан фойдаланиб 
ѐзилган ва умумлаштирилган ушбу асарда 1648 йилдан ҳозирги 
давргача жаҳонда рўй берган асосий геосиѐсий ҳодисалар, 
куррамизнинг геосиѐсий тавсифномаси, геосиѐсий куч марказлари 
ва улар ўртасидаги муносабатлар, тобора глобаллашиб бораѐтган 
дунѐнинг геосиѐсий муаммоларига янгича ѐндашувлар, миллий-
давлатчилик манфаатлари ва янгича дунѐ тартиботи учун кураш, 
инсониятнинг мавжуд аҳволи ва унга таҳдид солаѐтган иқтисодий, 
сиѐсий, энергетика хатарлари, глобал транспорт-коммуникация, 
савдо, хом ашѐ, халқаро ташувлар ва бошқа геостратегик масалалар 
тўғрисида муфассал маълумот берилган, китобхоннинг геосиѐсий 
билими, тасаввурлари ва тушунчаларини чуқурлаштирувчи 
материаллар тақдим этилган. 
“Геосиѐсат” китоби кенг китобхонлар оммасига, шунингдек 
тегишли соҳа мутахассисларига мўлжаллаб тайѐрлангани учун 
унинг тегишли бўлимларида жаҳон ва Евроосиѐ маконидаги асосий 
геосиѐсий кучларнинг манфаатига тааллуқли масалалар қаламга 
олинган, бу кучлар томонидан жаҳонда ўтказилаѐтган сиѐсат, бу 
сиѐсатнинг советлардан кейинги республикаларнинг геосиѐсий 
ҳолатига ҳозирда ва келгусидаги таъсири хусусида фикр 
юритилган. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Геосиѐсат” 
илмий иш бўлиши билан бир қаторда, амалий фаолиятда 
фойдаланиш учун қўлланма бўлиб ҳам хизмат қилади. Ҳар бир 
мустақил мамлакатда мамлакатнинг геосиѐсий ривожи тарихига, 
унинг ҳозирги миллий ривожланиши ва манфаатларига, хавфсизлик 
муаммолари 
ва 
уни 
таъминлашдаги 
давлат 
сиѐсатига, 
мамлакатнинг геосиѐсий ва геостратегик кодини, унинг ташқи ва 
миллий сиѐсати концепциясини тайѐрлашга, миллий манфаатлар ва 
унинг контурларини аниқлаш ва ҳимоя этишга ва бошқа кўпгина 
масалаларга алоҳида эътибор берилиши лозим. Мамлакатнинг 
геосиѐсий истиқболлари ва келажаги билан боғлиқ чиқиши мумкин 
бўлган қандайдир муаммоларни, мавжуд таҳдидларни, уларни 



бартараф этиш йўллари ва ҳоказоларни назарий ва амалий 
жиҳатдан доимий равишда таҳлил қилиш зарур. 
Бизнинг фикримизча, Озарбайжоннинг геосиѐсий истиқболида 
бугунги кунда долзарб бўлган қуйидаги қатор муаммоларни: жаҳон 
ва минтақавий геосиѐсий марказлар билан алоқалар ва 
муносабатларни, 
хусусан 
Каспий 
энергия 
манбаларидан 
фойдаланиш ва уларни жаҳон бозорига олиб чиқиш, республика 
нефт ва хавфсизлиги стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалда жорий 
этиш, “Шарқ-Ғарб” нақлиѐт-коммуникация коридорини барпо этиш 
ва унинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларини тадқиқ этиш 
ғоят муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Озарбайжон 
томонидан мамлакат, минтақа ва жаҳонда ўтказилаѐтган геосиѐсат 
ҳамда шу муносабат билан ташланаѐтган амалий одимлар, унинг 
жаҳон, минтақа ва Европа хавфсизлик системаларидаги иштироки, 
энергетика соҳасида, транзит, халқаро ташувлар ва транспорт 
коммуникациялари, 
шунингдек 
хавфсизлик, 
энергетика, 
демография ва шу кабилар борасида Жанубий Кавказ ва мамлакатга 
таҳдид 
солаѐтган 
глобал 
жараѐнлар 
масаласи 
кейинги 
тадқиқотларда таҳлил этилиши лозим. 
Ҳозирги дунѐда геосиѐсат фанининг вазифаси инсоният ва 
мамлакатларнинг 
ҳамжиҳатликда 
яшаши 
ва 
хавфсизлиги 
нормаларини илмий йўсинда режалаштириш билангина чекланиб 
қолмайди. Бу фаннинг вазифаси мамлакатларнинг олий раҳбарлари, 
сиѐсат ва жамоат арбоблари, бошқарув, мудофаа, хавфсизлик ва 
стратегик режалаштириш билан шуғулланадиган амалдорлари, 
депутатлар ва энг юксак намояндаларида кенг геосиѐсий 
тасаввурларни шакллантиришдан, турли-туман очиқ ва ѐпиқ 
жамиятларнинг халқаро сиѐсатдаги тутумини баҳолаш ҳамда 
ижтимоий-иқтисодий, экологик, демографик, ахборот, диний, 
маданий савиясига кўра фарқли мамлакатлар ўртасидаги 
алоқаларни тўғри режалаштириш ва муносатлар ўрнатишлари учун 
уларнинг геосиѐсий тафаккурини ривожлантиришдан ҳам иборат. 
Жаҳон 
макони 
глобаллашаѐтган 
шароитда 
халқаро 
муносабатларнинг 
барча 
поғоналарида 
– 
давлатлараро, 
ташкилотлараро ва ҳатто алоҳида шахслараро алоқаларда миллий, 
минтақавий ва жаҳоний геосиѐсий вазиятни тўғри баҳолаш катта 
аҳамият касб этади. Бу борада эътиборингизга ҳавола этилаѐтган 
асар илмий ходимлар учунгина эмас, балки мутахассислар, давлат 
хизматчилари, сиѐсатшунослар, депутатлар ва миллатнинг энг 



юксак намояндалари кенг қатлами учун ҳам аҳамият касб этиши 
турган гап. 


10 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling