Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Аристотель (м.о. 384-322 йиллар) асарларида ҳам геосиѐсий ғоялар 
ўз аксини топган. Ҳар иккала муаллиф инсоният тараққиѐтида 
табиий омилларнинг ролини, инсоният жамиятига табиат, иқлим ва 
географик 
муҳитнинг 
таъсирини 
географик 
детерминизм 
позициясидан тушунтириб берган. 
Аристотель халқларнинг географик 
жойлашуви уларнинг 
интеллектуал ва ахлоқий хусусиятларига жиддий таъсир ўтказади, 
деб ҳисоблаган. У совуқ иқлимли мамлакатлар, хусусан Европада 
яшайдиган қабилалар жасоратли, лекин ҳунар ўрганишга келганда 
уларнинг ақл-идрок ва қобилияти йўқ, шунинг учун улар ўз 
озодлигини узоқ сақлаб қола оладилар, аммо давлат ҳаѐтига 
ноқобил бўлиб, ўз қўшнилари устидан ҳукмронлик қила 
олмайдилар, деб ѐзган. Осиѐда яшайдиган халқлар маънавий 
томондан ақл-идрокли ва ҳунар ўрганишга қобилияти жиҳатидан 
ажралиб турадилар, лекин уларга жасорат етишмайди, шунинг учун 
улар ўзгаларга бўйсуниб, қуллик ҳолида бўладилар. Эллин қавми 
бўлса, оралиқ ўринда туриб, ҳар иккали хусусиятга: мардона 
характерга ва ақлий қобилиятга эгадир. Аристотель барчанинг 
устидан ҳукмронлик қилиш, энг яхши давлат тузилмасига эга 
бўлиш қобилиятини фақат юнонларга хос деб билган. 
Аристотелнинг давлат системасида барча нарса ташқи омиллар, 
табиий борлиқнинг таъсири остида шаклланади ва тараққий этади. 
Унинг табиат ва давлат концепцияси, айни чоғда, аҳоли сони ва 
кайфияти, давлат ерларининг ўлчамлари ва бутунлай давлатнинг 
ҳарбий кучига боғлиқдир. У мазкур омиллар бўлмаган тақдирда 
намунавий давлатни барпо этиш мумкин эмас, деб ҳисоблар эди. 
Аҳоли сони ва унинг сифат кўрсаткичлари борасида сўз юритар ва 
давлат аҳолисини озод кишилар, қарам (метеклар) ва қулларга 
бўлар экан, Аристотель озод кишилари кўп бўлган давлатгина 
кучли бўлиши мумкинлиги фикрини илгари сурган. Унинг 
сўзларига кўра, тижорат, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан 
шуғулланган ва асосан шаҳарларда яшаган кишилар озод 
кишилардир. 
Айни чоғда Аристотель давлат ҳудуди, чегараларининг 
хавфсизлиги денгизлар, дарѐлар ва бошқа табиий омилларга боғлиқ 


28 
эканини бошқалардан аввал айтган. У ўзининг “Сиѐсат” китобида 
Крит оролининг геосиѐсий вазияти хусусиятлари борасида 
маълумот берар экан, “Крит ороли бамисоли Юнонистон устидан 
ҳукмронлик қилишга мўлжалланганга ўхшайди, унинг географик 
ҳолати ҳам гўзал: у денгиз билан ўраб олинган, теварак-атрофида 
юнонларнинг қасабалари бор, у бир томондан Пелопеннес, бошқа 
томондан Осиѐдан унча узоқ бўлмаган масофада жойлашган...”
1

Кўриняптики, Аристотелнинг иқлим, атроф муҳит ва географик 
жойлашувнинг давлат тараққиѐтидаги роли ва ҳоказолар билан 
боғлиқ масалалар ҳақидаги ғоялари кейинги асрларда континентал 
Европанинг геосиѐсий ва геостратегик концепциялари учун 
чинакам манба ролини ўйнади.
Аристотелнинг машҳур “Табиий-географик муҳит” назариясини

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling