Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Монтескье (1689-1755) “Қонунларнинг табиати ҳақида” асарида 
(1748 йил) Бодендан кейин давлатларнинг қонуний тузилмасидаги
тафовутнинг асосий сабабини иқлим хусусиятлари билан боғлаган 
эди. У совуқ иқлимда яшовчи кишилар мўътадил иқлимда 
яшайдиганларга нисбатан ахлоқлироқ, чунки мўътадил иқлимнинг 
ўзига хос хусусиятлари уларга таъсир ўтказади ва уларнинг хулқ-
атвори ўзгарувчан бўлишига сабаб бўлади, деб даъво қилган. 
Монтескьенинг фикрича, иссиқ иқлим кишиларнинг характерини 
заифлаштиради, бу эса иссиқ мамлакатларда қулчиликнинг 
ривожланишига олиб келган. 
Европа геосиѐсатида айни Монтескье биринчи бўлиб давлат 
тузилиши, бошқарув шаклларини табиий-географик омил билан 


33 
боғлаб тушунтирган, иқлимнинг давлат ва жамият ҳаѐтига 
таъсирини очиб берган
1

Янги давр француз мактабида Монтескьедан ташқари Жан
Батист Дюбо (1670-1742), Ипполит Адольф Тэн (1828-1893) ва 
социолог Эдмон Демолен (1852-1907) ҳам маҳаллий шароит, 
иқлим ва табиий муҳитнинг кишилар, халқлар ва жамиятга таъсири 
масаласини ўрганган. Улар ҳам халқнинг маданий ривожида 
мамлакат иқлими асосий омилдир, деган фикрга асосланганлар. 
Бироқ, айни чоғда, улар ижтимоий тузилмада географик ва иқлим 
омиллари билан бир қаторда халқнинг ирқий мансублиги, тийнати 
ва урф-одатлари ҳам муҳим роль ўйнайди, деб ҳисоблаганлар. 
Мазкур даврда немис олимлари И.Кант, Г.Ф.Ҳегель, А.Ҳумбольд 
ва К.Риттерлар ҳам географик детерминизм назариясини қабул 
қилган. 
Георг Фридрих Ҳегель (1770-1831) “Тарих фалсафаси” асарида 
географик детерминизм назариясига мурожаат қилган ва халқлар 
ҳаѐтида географик омилнинг роли борасида кенг маълумот берган. 
Унинг тарих фалсафаси ҳақидаги маърузалар курсида “Жаҳон 
тарихининг географик асослари” номли алоҳида бўлим бор. Бу 
бўлимда у мамлакатларнинг “жаҳон тарихий ҳаракатига оид 
бўлмаган” табиий хусусиятларини географик омиллар билан 
асослаган. Муаллифга кўра, иссиқ ѐки ҳаддан ташқари совуқ иқлим 
бундай ҳаракатнинг сабабидир
2

Қомусий билим эгаси бўлган Ҳегель географик детерминизмни 
биринчи бўлиб ирқчилик билан боғлаган. Унинг фикрича, фақат 
Ғарбий Европа мамлакатлари ва АҚШ аҳолисигина тарихий 
тараққиѐт тарқатувчилардир. Бошқа минтақалар ва жаҳоннинг ўзга 
қисмларининг халқлари, шу жумладан русларни у европаликлардан 
қуйида туради, деб ҳисоблаган. Мексика ва Перунинг тубжой 
аҳолисининг испанлар томонидан асорат қилинишининг сабабини
Ҳегель ҳиндуларнинг “барча ҳолларда, ҳатто бўйи жиҳатидан ҳам 
европаликлардан қуйи даражада эканлиги” билан изоҳлаган. 
Ҳегель Ер куррасида мавжуд бўлган у ѐки бу ижтимоий 
тузумни учта “географик тафовут” комбинацияси билан боғлиқ деб 
билган. Унинг фикрича, Ер юзи: 
- чўл ва текисликликлардан иборат қуруқ ясситоғликлардан; 
- паст текисликлар, кечув ўлкалари, суғорма ерлардан; 
1
Монтескье Ш. Избранные произведения. М., 1995,с.350. 
2
Гегель. Лекции по философии и истории. СПб, 1993. 


34 
- бевосита денгиз соҳилида жойлашган мамлакатлардан 
иборатдир. 
Ҳегел мана шунга асосланиб, чўл ва ясситоғлик жойларда 
яшовчилар 
чорвачилик, 
паст 
текисликларда 
яшовчилар 
деҳқончилик ва саноат, ниҳоят, учинчи гуруҳга мансуб халқлар 
савдо ва денгизчилик билан шуғулланадилар, деган хулоса
чиқаради. Шу нуқтаи назардан келиб чиққан Ҳегель патриархал 
мустақилликни биринчи, мулкчилик ва ҳукмронликни иккинчи, 
фуқаролик эркинлигини учинчи гуруҳга мансуб деб билган. 
Ҳегелнинг бу фикрлари кейинги йилларда фақат немис эмас, 
балки Ғарбий Европанинг кўпгина классик олимлари томонидан 
ривожлантирилган. 
XVIII асрнинг охири - XIX асрнинг биринчи чорагида немис 
геосиѐсатчиси Александр фон Ҳумбольд (1769-1859) географик 
детерминизм назариясини давом эттирди ва ривожлантирди. У 
халқларнинг мавжуд бўлишида географик детерминизмнинг 
ролини махсус тадқиқ этди ва кўпдан-кўп геосиѐсий фикрларни 
ўртага ташлади. Бу геосиѐсатчи олим ўз асарларида инсонларнинг 
характери, жамиятнинг тараққиѐтини табиий-географик тафовутлар 
тирикчилик манбалари, иқлим ва бошқа табиий шартларга 
боғлаган
1

Яна бир немис олими, географ Карл Риттер (1779-1859) 
географик детерминизм ғоясининг ривожига муҳим ҳисса қўшди. 
Риттер Берлин География жамиятига раҳбарлик қилган даврда 
Европа ва жаҳон бўйлаб саѐҳатга чиқди, сайѐранинг муҳим 
геосиѐсий ҳудудларини ўрганди. Риттер асосан географ бўлган ва 
ўз тадқиқотларини сиѐсий география сифатида тақдим этган. Бироқ 
Риттер географияга амалий фан сифатида қараган, чунки уни Ер ва 
унинг аҳолисининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро алоқадорлиги, турли 
қитъалар, мамлакатлар, географик зоналар ва жамиятларнинг
қиѐси масаласини ўрганишга йўналтириш лозим деб ҳисоблаган. 
Халқларнинг тақдири ва тараққийси тўлалигича атроф муҳитга 
боғлиқ деган фикрга келган Риттер Европа ўз ҳолатига кўра мақбул 
ва мулойим иқлимда жойлашгани учун бахтлидир, деб ѐзган. 
Риттернинг фикрича, умуман, иқлим, табиий шароит муайян 
минтақада яшовчи кишиларнинг ҳаѐтига жиддий таъсир ўтказади, 
уларнинг бошқалар билан ўзаро муносабатларида чуқур из 
қолдиради. Шунингдек, у жисмоний ва ақлий қобилиятнинг 
1
Михайлов Т.А. Ўша асар, 65-66-бетлар. 


35 
шаклланиши ва ривожи бевосита атроф муҳитга боғлиқ деб 
ҳисоблаган.
Сайѐранинг иқлими, аҳолининг жойлашуви, халқларнинг 
тарихи, уларнинг маданияти, ижтимоий аҳволи, демографик 
муаммолар ва ҳоказолар тўғрисида етарлича маълумот тўплаган 
Риттер шу асосда ўз тадқиқотларида қиѐсий методни қўллади. 
Инсоният ва табиат тарихини қиѐсий таҳлил қилиш асосида у 
Европада 
биринчи 
бўлиб 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling