Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

II БОБ 
КЛАССИК 
ГЕОСИЁСАТ: 
XIX 
АСРНИНГ 
ИККИНЧИ ЯРМИ - XX АСРНИНГ БИРИНЧИ ЯРМИДА 
ҒАРБ ГЕОСИЁСИЙ МАКТАБЛАРИНИНГ АСОСИЙ 
ҒОЯЛАРИ ВА НАЗАРИЯЛАРИ 
 
Ҳозирги 
замон 
француз 
геосиѐсатчиси 
Пьер 
Галлуа 
геосиѐсатнинг фан сифатида ривож топишининг учта тарихий 
босқичини ажратиб кўрсатган: 
Протогеосиѐсат даври (инсоният тарихининг илк даврларидан 
то Европада саноат инқилобигача бўлган давр. Бу давр географик 
фатализмга асосланади); 
 Ихтилоф геосиѐсати даври (саноат инқилоби давридан 
бошлаб атроф муҳитнинг ваҳшийларча эксплуатация этилиши, 
глобал табиий фалокатларнинг инсониятга таҳдид этишигача 
бўлган давр); 
 Ғайриихтилоф геосиѐсат даври (табиат инсонлардан “қасос 
ола бошлайди”, инсонлар башариятни халос қилиш, Ер куррасини 
келгуси авлодларга асраш учун мувофиқлаштирилган дунѐ 
сиѐсатини ишлаб чиқиш ва юргизиш ва ҳ.к. йўлларни ахтара 
бошлайди)
1
.
Геосиѐсатнинг 
алоҳида фан сифатида шаклланишининг 
ибтидоси миллатлар ва давлатларнинг турли геосиѐсий лагерларга 
бўлиниши жараѐнига тўғри келди. Бунгача геосиѐсат ҳали уни 
яратувчиларнинг миллий ва давлат мансублигига, методологик 
ѐндашувига кўра, қитъалараро геосиѐсий ва миллий мактабларга 
ажралмаган эди.
Тахминан XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳоннинг 
баъзи мамлакатларида миллий геосиѐсий мактаблар вужудга кела 
бошлади ва улар ўз ҳудудлари, қўшни ерлар, атрофдаги 
мамлакатларнинг маконлари, инсон ресурслари, табиий-географик 
хусусиятларини, сайѐранинг моддий ва маънавий бойликларини 
ўрганишга киришдилар. Тадқиқотчилар ўша даврдан бошлаб 
геосиѐсатчиларни миллий ва давлат мансубияти, талқин қилган ғоя 
ва назариялари йўналишига, қайси давлатнинг манфаатларини акс 
эттирганига қараб турли гуруҳларга ажратишган. Улар орасида энг 
кенг тарқалганлари ва энг машҳурлари қуйидагилардир: 
1
Қаранг: Мухаев Р.Т. Ўша асар, 101-бет. 


40 
Классик Европа қитъа мактаби; 
Инглиз-америка Атлантика маркази; 
Россия, Хитой, Япония ва бошқа империяларнинг алоҳида 
геосиѐсий марказлари ва ҳозирги дунѐда мавжуд бошқа мактаблар. 
Бу марказларнинг ҳар бири ҳар хил миллий ва давлат 
манфаатларига асосланган меъѐрларга таяниб, сайѐранинг муҳим 
геосиѐсий, ҳарбий, геостратегик ва сиѐсий масалаларини тадқиқ 
этган ва тадқиқ қилмоқдалар. 
Бундан ташқари, мана юз йилдан ошдики, мазкур давлатлар ва 
уларнинг иттифоқлари иштирокида жаҳон геосиѐсий ва 
геостратегик масалалари режалаштирилмоқда, давлатлараро 
муносабатлар шакллантирилмоқда ва бошқарилмоқда, урушлар 
олиб борилмоқда ва сулҳ шартномалари имзоланмоқда. 
Тадқиқотчилар мазкур геосиѐсий мактабларнинг ўзига хос 
хусусиятлари тўғрисида умуман ва ҳар бири ҳақида фарқли 
фикрлар билдирмоқда.
Классик геосиѐсий стратегиялар асосан давлатнинг қуруқлик, 
денгиз ва ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш, атрофдаги мамлакатлар ва 
“ғайримаданий халқлар” ўрнашган ерларни ўзлаштириш, ҳарбий 
куч ѐрдамида империя ҳудудини кенгайтириш ва бошқа 
геостратегик режаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling