Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Француз классик геосиѐсат мактаби
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жан Жак Элизе Реклю
- Видаль де ла Блаш
- “цивилизация
Француз классик геосиѐсат мактаби: XIX асрда Наполеон III
бошлаган урушда Франциянинг иккита катта мағлубияти ва 1870- 1871 йилларда Франция-Германия урушида немисларнинг катта ғалаба қозониши, Вилгельмнинг Париж яқинидаги Версаль саройида ўз мамлакатини марказлашган империя, ўзини бўлса, Германия императори деб эълон этиши Францияни жиддий ташвишга солди. Мамлакатнинг сиѐсий, ижтимоий ва илмий доиралари Франциянинг Европа ва жаҳондаги кўпдан-кўп мустамлакаларини сақлаб қолиш, тараққиѐтнинг келажакдаги энг асосий вазифаларини аниқлаш, қўшнилар ва жаҳон халқлари билан ҳозирги ва келажакдаги муносабатлари характери ва бошқа геосиѐсий муаммолар устида бош қотиришга мажбур бўлишди. Германиянинг марказлашган давлатга айланиши, кундан-кунга кучайиши, Европага тобора хавф солиши шароитида французлар ўз 1 Шмитт К. Новый «homos» земли // Элементы. М., 200, N 3, с.2. 57 мамлакатларининг геосий мақсадларини, блокларга ва стратегик гуруҳларга бирлашишда иштирок этиш тактикасини аниқлаб олишлари керак эди. Француз классик геосиѐсати мана шундай бир даврда майдонга чиқди ва бу ва шу сингари саволларга жавоб топишга ҳаракат қилди. Франция классик идеалистик геосиѐсатининг интеллектуал отаси ҳисобланадиган Жан Жак Элизе Реклюнинг (1830-1905) ижоди айни шу даврдан бошланди. У 17873 саҳифа ва 4290 харитани ўз ичига оладиган 17 жилдлик “Ер ва инсонлар. Умумий география” номли асарини қисмлар ҳолида нашр эттирди. Шундан кейин Реклю ўзининг иккинчи катта китоби – “Инсон ва ер” асарини ѐзди. Бу китоб кўпроқ социологик география масалаларига бағишланган. Реклю салафларининг “табиий шароитнинг тараққиѐтга таъсири”га асосланган географик детерминизм назарияларини танқид қилиб, ҳар қандай тараққиѐт ва таназзулнинг асоси бўлган “инсон ва унинг фаолияти” омилини кенг тадқиқ қилишга киришади. Айрим халқлар ва умуман инсониятнинг тараққиѐти тарихини тадқиқ этган ва умумлаштирган муаллиф айрим жамиятларнинг тараққиѐти билан бошқаларининг таназзули даврлари айни вақтга тўғри келади, деган хулоса чиқаради. Унинг фикрича, бу қонуниятдир. Муаллифнинг хулосаларига кўра, бирор давлатнинг ривожи бошқасининг таназзули ҳисобига рўй беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича, гарчи Реклю дунѐ ва француз геосиѐсати тарихида қайсидир машҳур геосиѐсий назарияси билан эсда қолмаган бўлса-да, умуман геосиѐсат манбашунослигини, унинг фактологик базасини бойитган, инсониятнинг ривожи, жаҳоннинг геосиѐсий, геогеографик ҳолатини баѐн этиб берган, умумлаштирган ва ҳар қандай олимнинг ҳасадини келтирадиган бой мерос қолдирган 1 . Ўзининг “Франция географиясининг манзаралари” (1903), “Шарқий Франция” (1919) ва вафотидан кейин давомчилари томонидан нашр эттирилган “Инсон географиясининг тамойиллари” (1922) номли китоблари билан француз геосиѐсат фанига асос солган географ Видаль де ла Блаш (1845-1918) француз классик геосиѐсат мактабининг асосчиси ҳисобланади. У немис классик геосиѐсатчиларининг реалистик географик муҳит назариясига танқидий ѐндашиб, инсон ривожида локал атроф муҳит 1 Қаранг: Желтов В.В. Ўша асар, 166-168-бетлар. 58 ва табиий ландшафтнинг ролини эътироф этишга асосланган “Поссибилизм” геосиѐсий концепциясини илгари сурди. “Инсон – локал муҳитнинг садоқатли шогирдидир” деб ѐзган Блаш тарих жараѐнида давлатлар ва жамиятларнинг ривожида юзага келадиган фарқлар, географик детерминистлар даъво қилганидек, мамлакатнинг макони ѐки географик атроф муҳит эмас, балки локал табиий шароитга боғлиқ, инсон атроф муҳит яратган имконлар доирасида шаклланади, деди. У ҳар бир халқ атроф муҳитдан ўз мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ фойдаланади, деб ѐзди. Бироқ бу, энг аввало, мумкин бўлган имкониятларга (французчасига “posible” – “мумкин” деган маънони англатади), инсоннинг ғайрати, социомаданий кодига боғлиқ. Кўриниб турибдики, Ратцелдан фарқли ўлароқ, Блаш географик детерминизм ғоясини рад қилиб, географик ва ҳудуд омилини эмас, балки инсон иродаси ва ташаббусини биринчи ўринга қўйди. У инсон ҳам табиат сингари “географик омил” ролини ўйнаши мумкин, деб ѐзди. Унинг айтишича, бунинг устига бу омил тарихий жараѐнларга таъсир ўтказувчи субъект ролида майдонга чиқади. Бундан кўриниб турибдики, Ратцель ва ундан бошқа немис назариѐтчиларининг қарашлари асосини Макон категорияси, давлатнинг географик ҳолати, “ҳудуд эҳтиѐжи”, “макон ҳисси” ва ҳоказо геосиѐсий реализм категориялари ташкил этса, Блаш ва у сингари француз назариѐтчиларининг диққат эътиборида асосан идеал инсон омили ва гуманистик, халқаро либерал муносабатлар турган. Тадқиқотчилар буни асосан шу билан изоҳлайдиларки, мазкур даврда французлар Европада ҳам, жаҳонда ҳам ўзларининг “макон масалаларини” ортиғи билан ҳал этиб бўлган ва тобора кучаяѐтган, “қуѐш остида жой талаб қилаѐтган” тажовузкор немис таҳдидидан ҳимояланиш улар учун асосий муаммога айланган эди. Шунинг учун ҳам улар “гуманизм” ва шу сингари “инсоний” назариялар позициясидан сўзлаб, жаҳон жамоатчилиги олдида ўзларини сулҳпарвар халқ сифатида намойиш этишга ҳаракат қилган эди. ХХ асрнинг биринчи ярмида немис геосиѐсатчиларига танқидий ѐндашув фақат Блаш эмас, балки аксарият француз олимлари учун ҳам характерли хусусият бўлган эди. Мазкур даврда бу уларнинг Европада юзага келган вазиятга ва келажакда жаҳон геостратегик тузилмасига қарашлари билан боғлиқ эди. 59 Блашнинг барча ғоялари Франциянинг тарихи, атроф муҳити ва географик ҳолатининг реал ва концептуал базаси асосида шаклланди. Блаш “Шарқий Франция” номли катта асарида Франция билан Германия ўртасидаги геосиѐсий рақобат муаммосини – Элзац ва Лотарингия ва умуман Шарқий Франция масаласини таҳлил қилди. У Биринчи Жаҳон урушидан кейин яна Франция ихтиѐрига ўтган, аҳолиси асосан немис тилида сўзлашадиган бу ерларни икки мамлакат орасидаги ҳамкорлик зонасига айлантириш ғоясини илгари сурди ва “бу бой вилоятларни фақат бир томонга фойда келтирадиган, бир мамлакатни иккинчисидан ажратадиган тўсиққа айлантириш керак эмас, балки биргаликда фойдаланиш йўли билан уларни янада ривожлантириш лозим”, деб ѐзди. Лекин мазкур моделда Блаш ўзи танқид қилган немис олимлари каби субъективизмга йўл қўяди, француз манфаатларига устунлик беради. Бу унинг бу ерларнинг Францияга қарашли эканини тарихий ва географик далиллар билан атрофлича исботлашида кўзга яққол ташланади. Цивилизациялар ривожида локал макон категорияси Блаш назариясининг асосий элементларидан биридир. Унинг фикрича, локал макон асосини айрим-айрим яшаш ўчоқлари ташкил этади. Бу ўчоқлар кишиларнинг унча катта бўлмаган гуруҳларидан иборат бўлиб, инсонларнинг табиат билан ўзаро алоқаси натижасида шаклланади ва инсоният жамиятининг негизи ва ибтидоси ролини ўйнайди ҳамда цивилизация элементларини яратади. Бу бошланғич доирада – ижтимоий асосда аста-секин муайян “ҳаѐт образлари” шаклланади. Инсон атроф муҳит билан ўзаро таъсирга киришиб, ўсади, ривожланади. Олим бундай деб қайд этган эди: “Географик ўзига хослик унга табиат томонидан аввалдан берилган қандайдир нарса эмас, у фақат заҳира манбаидир, бу манбада табиий энергия уйқу ҳолатида бўлади ва уни фақат инсон уйғота олади”. Ратцель ва бошқа геосиѐсатчилардан фарқли ўлароқ, Блаш фақат атроф географик муҳитга эътибор берибгина қолмади, балки цивилизациялар тараққиѐти жараѐнида давлатлар, сиѐсий ташкилотлар ролига бошқача нуқтаи назардан ѐндашди. У инсон билан муҳит орасидаги ўзаро таъсир нақадар фаол бўлса, локал ўчоқлар орасидаги коммуникациялар: дарѐ, кўл, денгиз, тош ва темир йўллар ва ҳоказолар шу қадар яхши тартибга солинади, деб ҳисоблаган. 60 Блаш ўз асарларида коммуникациялар масаласига кўп эътибор берди ва келажакда тегишли коммуникацияларнинг кенгайиши, бир-бирини тугаллаши ва инсонлар ўртасиги муносабатларнинг кучайиши турли цивилизация ўчоқларининг ўзаро таъсирини кучайтиради ва ягона жаҳон давлати барпо этилиши мумкин бўлади. Бу давлатда инсон ўзини “жаҳон фуқароси” сифатида идрок этади. Моҳият эътибори билан Блаш бўлғуси “цивилизация Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling