Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рудольф Челлен
стратегик” геосиѐсий назарияларнинг асосчиси деб ҳисобланади.
Ҳарбий-стратегик геосиѐсий назарияни ривожлантирган Ратцель XIX асрда илк бора Европада ва жаҳонда давлатлараро алоқалар ва халқаро муносабатларнинг муайян реал системасини яратишга ҳаракат қилди. Кўриняптики, Ратцель давлатларнинг стратегик ва сиѐсий ривожи қонуниятларини, уруш ва ҳудуд ишғоли ҳодисаларининг сабаб ва оқибатлари, давлат ва халқлар ҳаѐтида урушнинг роли ва бошқа геостратегик муаммоларни ўрганган биринчи реалист геосиѐсатчи бўлди ва муайян геосиѐсий умумлашмалар чиқарди. Ратцелнинг фикрича, агар табиий муҳит (географик детерминизм) инсонлар ҳаѐтига таъсир ўтказувчи биринчи асосий омил бўлса, маданий тараққиѐт даражаси ва маданий тафовутлар (кўчманчи ѐки ўтроқ турмуш тарзи, деҳқончилик ѐки чорвачилик маданияти ва ҳ.к.) иккинчи омилдир. Хитой ва Ҳиндистон аҳолисининг зичлигини, Мўғулистон ва Тибет кўчманчилари, Шарқий Туркистон халқларини мисол келтирган олим деҳқончилик маданияти кенг тарқалган жойларда аҳолининг зичлиги юқори даражада, ҳаѐт барқарор ва маданият ривожланган бўлади, деган хулосага келади. Ратцелнинг фикрича, заиф халқлар икки ҳолатда: ўз-ўзини маҳв этган тақдирда ва маданияти юксакроқ халқнинг таъсири остида тарих майдонидан чиқиб кетади. Ҳар иккала сабаб ўзаро боғлиқ ва биргаликда содир бўлади. Олим халқлар жуда камѐб ҳолларда ўз- 1 Ratzel F. Ўша асар, 204-220-бетлар. 48 ўзини маҳв қилади, деб ҳисоблаган. Кўп ҳолларда халқ янада кучлироқ халқ томонидан ассимиляция этилади. Шубҳасиз, баъзи халқлар табиий шароит таъсири остида ва яшаш қувватининг тугаши натижасида заифлашиб, тарих саҳнасидан чиқиб кетади (у маданий қолоқ халқларнинг яшаш қуввати тез тугайди, деб ҳисоблаган). Немиспараст швед олими Рудольф Челлен (1864-1932) Европа ва немис классик геосиѐсат мактабининг асосий яратувчиларидан бири ҳисобланади. Ўзини Ф.Ратцелнинг шогирди деб ҳисоблаган Челлен ҳам геосиѐсат тушунчасининг муаллифларидан бири бўлди. У геосиѐсатга сиѐсатшуносликнинг таркибий қисми деб қараб, бу фанни “конкрет маконда жойлашган, ривожланиб ва доимо кенгайиб борадиган жонли географик ва биологик организм – давлат” ҳақидаги фан дея таърифлади. Челленнинг айтишича, ер ва тупроқ билан боғлиқ маконнинг асосий хоссаларини, империялар барпо этиш усулларини, мамлакатлар ва давлат ҳудудларининг вужудга келишини ўрганадиган геосиѐсат фан сифатида майдонга чиқади. Биринчи Жаҳон урушидан ва Версаль сулҳ битими имзолангандан кейин Челлен улкан геосиѐсатда муҳим рол ўйнайдиган уч географик омил тўғрисидаги тезисини асослаб берди. У ҳудуднинг кенгайиши, ҳудудий яхлитлик ва ҳаракат эркинлигини бу омилларга оид деб ҳисоблади. Челлен денгиз флоти ва денгиз йўлларида ҳукмрон бўлгани туфайли Буюк Британия бошқаларга қараганда кўпроқ ҳаракат эркинлигига эга бўлган, дея тасдиқлаган. Буюк Британияга ҳудуд кенгайиши омили ҳам хосдир. Бироқ, катта мустамлакалари бўлишига қарамай, Британия ҳудудий яхлитликка эга эмас. Британиянинг мустамлакалари ер юзасининг 24 фойизини эгаллашига қарамай, жаҳоннинг турли томонларига сочилгани инглиз сиѐсатининг заиф томонидир. Олимнинг фикрича, кенг ҳудудга эга бўлган Россия ҳудудий жиҳатдан яхлитдир. Аммо унинг ҳаракат эркинлиги йўқ, чунки кенг денгизларга чиқиш имкони чегараланган. Худди Ратцель сингари, Челлен ҳам давлатни жонли организм деб ҳисоблаган. Ўзининг “Давлат ҳаѐт шакли сифатида” (1916) асарида мазкур тезисни илгари сурар экан, у давлат – инсон ҳаѐтининг ҳар хил томонларининг тасодифий ѐки сунъий йиғиндиси эмас, деб ѐзган эди. Давлат янада теран тарихий ва 49 конкрет реалликларга томир отган, унга органик ривожланиш хос, у инсон сингари фундаментал типнинг ифодасидир. Бир сўз билан айтганда, давлат биологик тузилма ѐки донли мавжудотдир. Агар Ратцелнинг биологик системасида давлат қуйи типдаги организм бўлса, Челленга кўра, давлат худди инсон каби ҳиссиѐтли ва фикрловчи мавжудотдир. Шундан келиб чиққан ҳолда, Челлен ҳар қандай организмнинг моҳияти яшаш учун курашдан иборат, деган хулоса чиқаради. У давлатнинг яшашида куч, қувват энг муҳим омилдир, деб қайд қилади. Чунки қонунлар фақат давлатнинг кучи, қудратидан қувват олади. Агар қонун давлатга маънавий-оқилона элементлар бахш этса, куч унга табиий органик туртки беради. Ратцелнинг “муҳит ва давлат – бир бутунликдир” деган фикрини ривожлантирган Челленнинг айтишича, давлат хусусий система ўлароқ қуйидаги ҳаѐтий муҳим соҳалар мутлақо бўлишини тақозо этади: давлат – ягона географик макон; давлат – бир бутун халқ; давлат – ягона хўжалик; давлат – нормалари бўлган шаклланган жамият; давлат – ҳамма учун мажбурий бўлган ягона бошқарув. Челлен ва Ратцелга қадар ҳар қандай давлат ва халқ мавжуд бўлиши учун учта муҳим тарихий омил (бу ҳақда Монтескье ва бошқа мутафаккирлар фикр билдирган) ва Вестфаль битимида кўрсатилган тўртта асосий элемент бўлиши кераклиги маълум эди. лекин бу икки нафар геосиѐсатчи башариятнинг у давргача мавжуд бўлган давлат тушунчасини жиддий тарзда кенгайтириб, системалаштириб ва ниҳоясига етказиб, давлат тўғрисида ҳақиқий таълимот яратдилар. Челленнинг таълимотида физик-географик белгиларидан ташқари, давлат ўз моҳиятини яна тўртта шаклда намоѐн этади: ўзига хос фаол хўжалик фаолияти билан ажралиб турадиган шаклда – иқтисодий сиѐсат; миллий ва этник хусусиятлари мавжуд халқ сифатида – демосиѐсат; турли синфлар ва касб эгаларининг ижтимоий бирлиги сифатида – социосиѐсат; ўз конституцион ва маъмурий тузилмаси бўлган давлат бошқаруви шаклида – кратосиѐсат. 50 Челленнинг фикрича, бир қўлда беш бармоқ бўлгани сингари, давлат ҳам бешта таркибий элементдан ташкил топади, бу элементлар уни ягона қувватга айлантиради. Бу куч тинчлик даврида меҳнат қилади, уруш вақтида бўлса, кураш олиб боради ва ҳимояланади. Капиталистик ишлаб чиқариш усулининг эркин рақобатдан давлат-монополистик капитализмига ўтиши, шунингдек бўлинган дунѐни қайтадан бўлиб олиш учун бошланган Биринчи Жаҳон уруши Челленнинг геосиѐсий қарашларига катта таъсир кўрсатди. Кейинги йилларда Челлен дунѐни қайтадан бўлиб олиш натижаларини геосиѐсатчи олим сифатида фақат назарий жиҳатдан таҳлил этибгина қолмай, балки фашист диктатурасининг ўрнатилишида амалий иштирок ҳам қилган. Гитлернинг национал- социализм ғоясини тарғиб қилган, парламентаризмни йўқ қилиш, император ҳокимиятини ўрнатиш ѐки ҳокимиятни бир қўлда марказлаштириш тарафдори сифатида чиққан Челлен сиѐсий демократия тарихда бошқарувнинг охирги шакли бўлмайди, деб ѐзди. Германиянинг қўшни давлатлар ҳудудини босиб олишини табиий ва “қонуний” деб ѐзган Челлен “давлатнинг муқаррар ривожи” учун кичик мамлакатлар ва халқларнинг вазияти табиий равишда оғирлашади, деб ѐзди. Муаллифнинг айтишича, буюк давлатлар вужудга келиши билан кичик давлатларнинг аҳволи оғирлашади, чунки “кичик давлатлар... ѐ чекка жойларга сиқиб чиқарилади, ѐки чегара районларига чекинади, ѐхуд йўқ бўлиб кетади. Бу ўринда адолат ва адолатсизлик тушунчалари татбиқ этилмаслиги лозим”. Челленнинг даъвосига кўра, сиѐсатчи, давлат арбоби бу табиий талабга йўл очишда эркин ва унга маломат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Челленнинг фикрича, уруш халқ оммасига “иш” ва “нон” бериш учун олиб борилади. Кучли давлатларнинг ҳукуматлари учун эркин танлаш имконияти йўқ. Улар шафқатсиз зарурият қонунига бўйсунишга мажбурдир. Бу эса уларни чегарадан ташқаридаги яқинлари тўғрисида қайғуришга ундайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, уруш давлат организмнинг ривожини таъминлайди ва кишилар бу факт олдида чорасиздир. Давлат организмнинг ривожи учун макон борасида кураш олиб бориш табиатнинг азалий ва абадий қонунига тобедир 1 . 1 Нартов Н.А.Геополитика, М., 2004, с.56-57. 51 Шундай қилиб, Челлен фан ва сиѐсатга янги геосиѐсий атамалар ва шарҳлар муаллифи сифатида кирибгина қолмай, Учинчи Рейх сиѐсатининг асосини ташкил этган кўпгина концепциялар муаллифи сифатида ҳам ном чиқарган. Йирик немис олим Карл Ҳаусҳофер Р.Челленнинг “Давлат ҳаѐт шакли сифатида” китобига жуда юксак баҳо берган. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling