Асосий органик синтез технологияси хакида ваъз режаси


Download 167.49 Kb.
bet1/6
Sana03.02.2023
Hajmi167.49 Kb.
#1155984
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5325880964549708774


АСОСИЙ ОРГАНИК СИНТЕЗ ТЕХНОЛОГИЯСИ ХАКИДА
Ваъз режаси:
1. Кириш.
2. Асосий органик синтез мухим маҳсулотлари.
3. Асосий органик синтез технологиясининг ўзига хос томонлари.

Кириш



Органик моддалар ишлаб чиқариш кадим замондан маълум бўлиб, хом-ашё сифатида ўсимлик ва ҳайвонотдан фойдаланилган. Масалан, шакар, ёғ, совун, спирт ва ҳ.к. ишлаб чиқарилган. Оддий моддалар асосида мураккаб органик моддалар синтез қилиш ХIХ аср ўрталарида пайдо бўлди. Тошкўмир смоласидан ароматик углеводоролар синтез қилина бошлади. Кейинчалик ХХ асрга келиб органик бирикмалар олишда, хом-ашё манбаи сифатида, нефт ва табиий газ муҳим ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, юқоридаги учта хом-ашё: тошкўмир нефт, газ асосида органик синтез саноати ривожланмоқда ва такомиллашмоқда. Аосий органик синтез маҳсулотлари олиш учун қўлланиладиган асосий хом-ашё моддаларни қуйидаги бешта синфга ажратиш мумкин:
1) парафинлар (метан СН4-дан то СН40-гача);
2) олефинлар (С2Н4, С3Н6, С4Н8 С5Н10 ва ҳ.к.);
3) ароматик углеводородлар (бензол; толуол; ксилол, нафталин ва ҳ.к.);
4) ацетилен (СНºСН);
5) углерод оксид ва синтез газ (СО ва Н2 аралашмаси).
АОСТнинг асосий мақсади кўп ассортиментли мономерлар, эритувчилар, доривор препаратлар синтез қилиш учун хом-ашёлар, ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситалар ва бошқа маҳсулотларни оддий, арзон, содда усуллар билан олишдан иборат. Ундан ташқари, ишлаб чиқариш технологияси кўп тоналли бўлгани сабабли, экологик зарарсиз бўлиш керак.
АОСТнинг асосий вазифаларидан бири энергия ва ресурсларни тежайдиган, кам чиқиндили, инсон саломатлиги ва атроф мухитга хавфсиз прогрессив (илғор) технологияларни яратиш ва жорий қилиш ҳисобланади.
Д.И.Менделеев айтганидек: “Илғор технологиянинг асосий вазифаси, ишлаб чиқаришнинг кераксиз чиқиндисидан фойдали маҳсулот олиш йўлларини излаш” ҳисобланади.
Халқ хўжалиги тармоқлар орасида асосий органик ва нефт кимёси синтези саноати муҳим ўринни эгаллайди. Асосий ёки оғир органик синтез деган иборани маъноси – бу кўп тоннали маҳсулот ишлаб чиқариш бўлиб, улар бошқа органик маҳсулотлар олиш технологиялари учун таянч ҳисобланади.
2. Асосий органик синтез саноати маҳсулотларининг турли хил тузилиш, хоссаларга эгалиги ва кўп соҳаларда қўлланилиши билан бошқа саноат маҳсулотларидан фарқ қилади. Асосий органик синтез саноати маҳсулотлари – бу турли хил углеводородлар, хлор ва фторли бирикмалар, спиртлар ва феноллар, оддий эфирлар, альдегидлар ва кетонлар, карбон кислоталар ва уларнинг ҳосилалари, аминлар ва нитробирикмалар, олтингугурт, фторли моддалар ва ҳ.к. Қўлланилиши бўйича юқоридаги бирикмалар икки гуруҳга ажратиш мукин:

  • оралиқ маҳсулотлар (бошқа моддалар синтези учун қўлланилади;

  • турли тармоқларда қўлланиладиган мақсадли маҳсулотлар.

Оралиқ маҳсулотлар. Улар халқ хўжалигида бирор мақсадлар учун қўлланилмайди, лекин улар асосида бошқа керакли бирикмалар синтез қилинади. Бундай маҳсулотларни – органик синтез оралиқ маҳсулотлари дейилади. Масалан, этилендан 1,2-дихлорэтан, уни дегидрохлорлаш билан эса винилхлорид олиш мумкин:

Оралиқ маҳсулотлар тури жуда хилма-хил, чунки оддий ва мураккаб органик бирикмалар синтезида оралиқ маҳсулотлар ҳосил бўлади.

Download 167.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling