Асосий органик синтез технологияси хакида ваъз режаси


Мономер ва полимер материаллари учун хом-ашёлар


Download 167.49 Kb.
bet2/6
Sana03.02.2023
Hajmi167.49 Kb.
#1155984
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5325880964549708774

Мономер ва полимер материаллари учун хом-ашёлар. Мономерларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1) Винил мономерлари

2) Аллил мономерлари:

3) Олефинлар: СН2=СН2; СН2=СН-СН3; СН2=С (СН3)2 этилен пропилен изобутилен 4) Диенлар:
СН2 =СН-СН=СН2; СН2 =СН–ССl =СН2; СН2=ССН3 – СН=СН2
1,3–бутадиен хлоропрен изопрен
5) Поликонденсация реакцияси учун қўлланиладиган мономерлар, уларга қуйидаги моддаларни мисол қилиш мумкин:
НООС-(СН2)4–СООН адипин кислота;
H2N – (CH2)6 - NH2 гексаметилендиамин

Полимер материаллари учун пластификаторлар. Пластификатор (ёки юмшатгич) деб, баъзи бир полимерларни пластик, эластик хоссаларини яхшилаш учун 30-40%-гача қўшиладиган моддаларга айтилади. Бу пластификаторлар, асосан пресслаш, вальцлаш ва бошқа усуллар ёрдамида полимерларни қайта ишлаш жараёнларида қўлланилади, чунки ишлов беришда полимерлар етарли даражада оқувчан бўлиши, тайёр маҳсулотнинг эластик хусусиятлари юқори бўлиши керак.
Пластифиқаторларнинг энг муҳим вакилларига мисол қилиб юқори ҳароратда қайновчи мураккаб эфирлардан дибутил–диоктил фталатларни, юқори спиртларни дикарбон ёки юқори карбон кислоталар билан ҳосил қилинган эфирларни олиш мумкин.
Синтетик фаол ва ювиш воситалари. Таркибида гидрофил ва гидрофоб гуруҳлари бўлган органик моддалар сирт–фаоллик хусусиятларини намоён қилади. Оддий совун– стеарин ёки пальмитин кислотанинг натрийли тузида RCOONa бундай сирт фаоллик хусусиятини карбоксилат гуруҳи бажаради. Сувли эритмаларда сирт-фаол моддалардаги гидрофоб гуруҳи системасидаги ёғ-мой компоненти, гидрофил гуруҳи эса сувга томон қаратилган бўлади. Сирт-фаол ва ювиш воситалари икки турга бўлинади: ноионоген ва ионоген. Ионогенлар сувли эритмаларда диссоциацияланади.
Ионоген моддалар ҳам ўз навбатида анион ва катион фаол моддаларга ажралади. Анион фаол моддаларга мисол килиб совунни, алкиларенсульфонатлар – RC6H4SO2Ona, алкилсульфонатлар - RSO2Na ва алкилсульфонатларни RОSO2Na олиш мумкин.
Катион фаол ювиш воситаларига мисол қилиб, аминлар ёки тўртламчи тузларни олиш мумкин. Асосий органик ва нефткимёси синтезининг кўпчилик маҳсулотлари автомобил таранспорти, авиация, ракета техникаси ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилади. Бу маҳсулотларга синтетик мотор ва ракета ёқлғилари, антифризлар, мотор ва тормоз суюқликлари киради.
Хозирги вақтда ракета техникасида синтетик ёқилғидан кенг фойдаланилади (метанол, этанол, этиламинлар, металлорганик бирикмалар) Сурков мойлари, асосан нефтдан олинади. Турли присадкалар ёқилғи ва мойларни эксплуатация хоссаларини яхшилаш учун қўлланилади.

Download 167.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling