Асосий органик синтез технологияси хакида ваъз режаси


Эритувчи ва экстрагентлар


Download 167.49 Kb.
bet3/6
Sana03.02.2023
Hajmi167.49 Kb.
#1155984
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5325880964549708774

Эритувчи ва экстрагентлар. Илгари эритувчилар сифатида бензин, бензол ва этанол кўп қўлланилаган. Саноат халқ хўжалиги ривожланиши билан эритувчи ва экстрагентларга бўлган талаб ошиб бормокда. Синтетик эритувчилар арзон, зарарсиз бўлиши керак. Уларни қайнаш температураси жуда ҳам паст ёки баланд бўлмаслиги лозим. Хозирги даврга келиб эритувчи ва экстрагентлар, нефт маҳсулотларидан ароматик углеводородлар ажратишда; азеотроп ҳайдашда; табиий моддалардан ёғ ва мойларни ажратишда кенг қўлланилмоқда.
Кимё саноатида эса, эритувчи ва экстрагентлар қайта кристаллаш ва тозалаш жараёнлари учун полимерлар олишда қўлланилади.
3. АОС бошқа саноат тармоқларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга:

  • кўп тонналик;

  • узлуксизлик;

  • кўп вариантлик;

  • бирга қўшилганлик, комбинацияланганлик.

  • ишлаб чиқаришни тез янгилаш;

  • юқори меҳнат унумдорлик;

  • юқори даражали автоматлаштириш;

  • ускуна ва жихозларнинг турли туманлиги ва х.к;

  • кўп маршрутлик.

Кўп тонналик. АОС саноатини халқ хўжалигининг деярли барча тармоқлари хом ашё билан таъминлашда иштирок этади, шу сабабли уларнинг барчаси нафақат кўп хилдаги ассортимент ишлаб чиқаришга маъсул бўлмай, балки кўп масштабда ишлаб чиқарилишга ҳам маъсулдир. Масалан, дунё бўйича йилига млн.т.да: этил спирти>2; стирол >8; фенол >3; винил-ацетат ~2,7.
Кўп вариантлик. Бу турли хил хом-ашёлардан бир хил маҳсулот олиш дегани. Масалан, винилацетат олишда ацетилен ёки этилендан фойдаланиш мумкин:
СНºСН + СН3СООН « СН3СООН=СН2
СН2СН2 + 0,5О2 + СН3СООН ® СН2=СНООСН3 + Н2О
Кўп маршрутлик. Бунда АОС оралиқ маҳсулотлари олишда турли хилдаги кўп сонли жараёнлар ва жиҳозлардан фойдаланилади. Масалан, винилацетатни ацетилен ва сирка кислотадан олиш жараёнда 30 дан ортиқ технологик схема вариантларини тавсия қилиш мумкин.

Download 167.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling