Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
Классик немис геосиѐсий назариялари
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фридрих Ратцель
Классик немис геосиѐсий назариялари: Классик Европа ва
немис геосиѐсатининг асосларини XIX аср охирида Фридрих Ратцель ва Рудольф Челлен яратди, уни ХХ асрнинг биринчи ярмида Карл Ҳаусҳофер, Карл Шмитт ва Европанинг бошқа атоқли геосиѐсатчилари давом эттирди. Немис геосиѐсат мактабининг порлоқ сиймоси ҳисобланадиган Фридрих Ратцель (1844-1904) континентал Европа геосиѐсат мактабига ва, умуман, геосиѐсатнинг реалистик фан сифатида шаклланишига асос солди. Немис геосиѐсатчи олими Отто Мауль Фридрих Ратцелни геосиѐсат фанининг ҳақиқий асосчиси ҳисоблаб, бундай деб ѐзган: “Геосиѐсатнинг тараққиѐтини Ратцелсиз тасаввур қилиб бўлмайди, шу боисдан ҳам, масалан, Челлен ѐки бошқа бировни геосиѐсатнинг отаси деб айтиш мумкин эмас, ваҳоланки баъзан жоҳиллик оқибатида шундай дейдиганлар бор. Ратцель геосиѐсатнинг отасидир” 1 . Ч.Дарвиннинг эволюция назарияси ва социал-дарвинизм ғоялари, К.Риттер, А.Ҳумбольдларнинг географик ва геосиѐсий назариялари Ф.Ратцель дунѐқараши ҳамда геосиѐсий 1 Желтов В.В., Желтова М.В. Ўша асар, 81-бет. 43 методологиясининг асосини ташкил этади. Кўпгина тадқиқотчилар социологиянинг асосчиси француз олими О.Конт ва инглиз файласуфи Г.Спенсернинг бир қанча концепциялари – эволюционизм, географик муҳитнинг халқлар, давлатлар тараққиѐтига таъсири, сиѐсий системанинг ишлашида, этнослар ва давлатлар ҳаѐтида демографик ва фазовий омилларнинг роли каби ғоялари Ф.Ратцель қарашларининг шаклланишига энг кўп таъсир қилган, деб ҳисоблайдилар. Ратцелнинг “Ер ва ҳаѐт. Қиѐсий ершунослик”, “Халқшунослик”, “Сиѐсий география” номли муҳим геосиѐсий китобларида бу таъсир кўзга анча ѐрқинроқ ташланади. Ратцель замонасининг ашаддий миллатчиларидан бўлган ва, айрим маълумотларга қараганда, 1870-1871 йилларда Пруссиянинг Францияга қарши урушида фаол иштирок қилган. Ратцель олим сифатида сиѐсий географияга асос солиб, замонасининг геосиѐсий тафаккури шаклланишида катта роль ўйнаган. Германияда географик антропология мактабини барпо этган Ратцель 1875 йилдан эътиборан табиат ва атроф муҳитнинг инсонларга, жамиятга, ҳаѐт тарзининг шаклланиши ва ривожига таъсири масалаларини ўрганишга киришади. У Дарвиннинг биологик (органик) тараққиѐт назариясини инсоният жамиятига татбиқ этар экан, жиддий геосиѐсий хулосалар чиқаради. Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling