Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

I БОБ 
 
 
ГЕОСИЁСАТНИНГ 
ИЛК 
МАНБАЛАРИ 
ВА 
РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ: ҚАДИМ ВА ЎРТА 
АСРЛАР ДАВРИДА ГЕОСИЁСИЙ ҒОЯЛАР ВА 
НАЗАРИЯЛАР ТАРИХШУНОСЛИГИ 
 
 
Геосиѐсатнинг алоҳида илмий-тадқиқот соҳасига айланиши 
ва унинг назарий-методологик асосларининг таркиб топиши 
ҳодисаси бирданига юз берган эмас. Инсоният бунгача хийла 
узоқ назарий ва амалий тараққиѐт босқичини босиб ўтди. 
ХIХ аср охиридан бошлаб ХХ асрнинг биринчи ярмигача 
бўлган даврда геосиѐсат алоҳида илмий йўналишга айланди. 
Айни чоғда бу жараѐн, асосан, унинг амалий фан сифатида 
шаклланиши тарзида юз берди ва академик илм эҳтиѐжларига 
қараганда кўпроқ давлат сиѐсатини (хусусан, ҳарбий 
стратегияни) режалаштириш эҳтиѐжлари ва сиѐсий арбобларга 
амалий тавсиялар бериш билан боғлиқ бўлди. Фақат ХХ аср 
бошларидан, 
Европада 
илмий 
билим 
ривожланиши 
муносабати, айниқса, янги сиѐсий воқеликларни билиш 
эҳтиѐжи билан боғлиқ ҳолда геосиѐсат аста-секин академик 
илмга айланди. 
Дастлабки босқичларда классик геосиѐсатчилар геосиѐсатга 
ижтимоий-фалсафий позициядан ѐндашдилар ва бу фандан 
асосан мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун 
фойдаландилар. Ўша вақтлари давлатлараро муносабатларда 
мамлакатнинг макон, ҳудуд ва ижтимоий характеристикасида 
географик омилларидан фойдаланишга алоҳида эътибор 
берилди. Классик геосиѐсат асосчилари учун давлатнинг 
географик ҳолати, макон характеристикаси, ҳудуд, аҳолиси, 
қўшнилари ва шунга ўхшаш масалалар асосий тадқиқ объекти 
бўлди. Бундан ташқари, бу фан асосан макон учун кураш, 
мустамлакачилик кучайган ҳамда жаҳон миллий, синфий-
мафкуравий заминда бир-бирига зид фронтларга ажралган 
(1900-1939 йиллар) бир даврда шакллангани муносабати 
билан у муайян даражада синфий, сиѐсий, бинобарин
субъектив характерга эга бўлди. 


11 

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling