Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Муҳаммад Форобий (870-950) ўз даврининг порлоқ юлдузларидан, 
қадимги Бағдод университетининг ташкилотчиларидан бири бўлиб, 
табиий, ижтимоий, сиѐсий фанларни чуқур ўрганган ва доно 
файласуф сифатида довруқ қозонган. Қолдирган теран ҳикматли 
асарлари туфайли у ислом оламида “Иккинчи муаллим” (яъни 
иккинчи Аристотель) номига сазовор бўлган. Унинг сиѐсий ғоялари 
ошкора геосиѐсий тафаккур тусига эга бўлган. 
Форобий, худди Аристотель сингари, сиѐсий ва ижтимоий ҳаѐтда 
рўй берган ҳодиса ва жараѐнларни табиат ва табиий сабабларга 
боғлиқ ҳолда тушунтирган, сиѐсат ва географияни ўзаро чамбарчас 
боғлиқ деб билган. Чунончи, унинг тасаввурига кўра, инсоният 
жамияти – кўпдан-кўп, турли-туман кишиларнинг ўз яшаш жойида, 
ягона маконда бирлашувидан, ижтимоий қадриятлар ва турмуш 


23 
нормалари шаклланишига географик ва ижтимоий омилларнинг 
биргаликда таъсир ўтказиш жараѐнидан иборат
1

Айни чоғда Форобий инсон жамиятларини тили, дини ва хулқ-
атвор нормаларига кўра, айри-айри халқларга бўлган. Бу фарқларни 
у учта табиий омил: маънавият, табиий характер ва индивидуал 
характери билан намоѐн бўлувчи инсон омили асосида баҳолаган. 
Бундан ташқари, у тилни ва тафаккур тарзини ҳам халқларнинг 
фарқли сифат кўрсаткичлари сифатида кўрсатган. Шундай қилиб, 
Форобий инсонларнинг онги, маънавияти, характери ва дини 
шаклланишидаги фарқларни географик муҳит ва этногенез 
жараѐнларидаги тафовутлар билан изоҳлаган. 
Форобий ўз асарларида давлатларнинг вужудга келишидаги 
сиѐсий ва геосиѐсий жиҳатларини очиб берган. У давлатларни учта: 
буюк, ўрта ва кичик давлатларга бўлган. Ўз таркибида кўп 
халқларни бирлаштирган ва уларни олий мақсадларга йўналтирган, 
тинчлик ва фаровонликда яшаган давлатларни у Буюк давлатлар 
қаторига киритган. Бир халқни бирлаштирган мамлакатларни у 
ўрта, фақат бир шаҳарни бошқарганларни бўлса кичик давлатлар 
сирасига оид деб билган. Кўряпмизки, унинг геосиѐсий давлат 
тушунчаси юз йиллардан сўнгра Европада майдонга келган 
империялар, оддий давлатлар ва полис деб аталган шаҳар-
давлатлар тизимига тўла мосдир. 
Форобий ҳукмронлик, мухторият ва қарамлик шаклидаги учта 
давлат бошқарувини ва шунга мувофиқ равишда давлат 
бошқарувининг учта сифатини ажратиб кўрсатган. Форобийнинг 
таълимотига кўра, худди Аристотель айтганидай, давлат бошқаруви 
тизимида “коллектив шаҳар бошқаруви” энг мукаммал шаклдир. 
Араб мутафакккири Ибн Халдун Абдураҳмон Абу Зайднинг 
(1332-1406) асарларида ҳам геосиѐсий тушунча намуналарини 
учратишимиз мумкин. Унинг кўпдан-кўп геосиѐсий ғоялар баѐн 
этилган “Араблар, форслар, берберлар ва уларнинг катта миқѐсдаги 
ҳокимиятни қўлга киритган замондошлари ҳақида маълумотлар ва 
ибратли насиҳатлар китоби ѐки Катта тарих”и асарини (1367), 
шунингдек “Муқаддима” номли қомусини алоҳида қайд этиш 
лозим. Ибн Халдун ҳар иккала асарида араблар, форслар ва 
бербарлар яшаган ерларнинг географияси, иқлими, аҳолининг 
ерлашиш тамойиллари, этник, ижтимоий ва маданий фарқлари, 
1
Гражданская политика. Мир политической мысли: Хрестоматия по политологии. СПб, 1993, кн.1, ч.П, с.4-
6.


24 
тарихи ва маданияти тўғрисида кўпдан-кўп маълумотлар берган. У 
аҳолининг ерлашиши билан боғлиқ географик назариянинг кўпгина 
элементларини асослаб берган. Бу назария неча юз йиллардан сўнг 
В.П.Семѐнов Тянь-Шанский томонидан ўртага ташланган. 
Муаллифнинг 
айтишича, кишилар дунѐни ўзлаштириш 
жараѐнида биргаликда озиқ-овқат топиш ва босқинчилардан 
ҳимояланиш учун бу ҳудудларда яшаган бошқа кишилар ва халқлар 
билан ҳамкорлик қиладилар. У бу жараѐнни доимий, инсонларнинг 
дунѐни ўзлаштиришда бирлашиши ва бир-бирига ўзаро ѐрдам 
қилишини абадий ва такомиллашиб борадиган жараѐн деб 
ҳисоблайди, 
инсониятнинг 
оддийликдан 
мураккабликка, 
цивилизацияга қадар бўлган тараққиѐти ўтроқлашиш ва ҳамкорлик 
йўлидан ўтишини, келажакдаги муваффақиятлар мана шу йўлга 
боғлиқ эканини таъкидлайди.
Гарчи Ибн Халдуннинг тамаддунлар назарияси қадимги 
қариндош-уруғчилик муносабатлари ( у бундай бирлашувни 
“асабийя” деб атаган) негизига асосланган бўлса-да, муаллиф 
бошқа яқинлик алоқаларини истисно этмаган. У кишилар жамиятда 
дастлаб қариндошлик асосида бирлашадилар, сўнгра бошқа 
кишиларни ҳам бу жамиятга тортиб, конкрет мақсадлар йўлида 
бирлашадилар, деб ҳисоблаган. У инсонларнинг бирлашувининг 
асосий сабаблари орасида мудофаа ва яшаш учун жипслашишнинг 
аҳамияти устун эканини кўрсатар экан, инсонларнинг бундай 
бирлашуви пировардида ягона давлат барпо этиш билан поѐнига 
етади, деб қайд қилади. Бундай давлат ўз таркибида турли-туман 
ижтимоий гуруҳ ва халқлар мавжуд бўлишини истисно қилмаган. 
Ибн Халдун юқорида қайд қилинган тинч йўл билан бирлашув – 
Асабийяни давлат барпо этишнинг энг яхши йўли деб ҳисоблаган. 
Лекин давлатлар Асабийясиз ҳам бунѐд этилиши мумкин. Бу 
истило йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бошқача қилиб 
айтганда, ҳокимиятга келган қайсидир бир тоифа истило йўли 
билан бошқа қабилаларни ўзига бўйсундиради. У ҳатто бунга 
мисоллар ҳам келтирган. Масалан, Халифаликнинг исломни бошқа 
халқлар орасига зўрлик йўли билан ѐйишини у Асабийянинг 
бузилиши, ўзга этносларнинг ягона этномарказ тузилмада 
бирлаштирилиши тарзида тасаввур қилган. У, шунингдек, турли 


25 
этносларни зўрлик йўли билан бир давлат таркибига қўшиб олган 
эронликлар, салжуқий туркларга оид мисолларни ҳам келтирган
1
.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling