Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент
ХIХ асргача бўлган даврда сайѐрада
Download 2.72 Mb. Pdf ko'rish
|
Хасанов А. Геосиёсат
1.1. ХIХ асргача бўлган даврда сайѐрада
илк геосиѐсий манбалар ва ғояларнинг қисқача тарихи Қадимги даврларнинг файласуфлари, сайѐҳлари, тарихчиларидан ХVI-ХIХ асрнинг давлат бошлиқлари ва уларнинг атрофидаги доно мутафаккирларга қадар ҳаммаси у ѐки бу даражада ўз мамлакатининг табиати, географияси, тарихи, маданияти, ҳарбий ва геосиѐсий муаммоларини ўрганганлар, қўшнилар билан муайян муносабатлар ўрнатганлар, улар билан мулоқотда бўлиб турганлар. Фақат биз кўриб чиқаѐтган даврда бу фаолиятни илмий асосда умумлаштирадиган ва шакллантирадиган геосиѐсий деб аталадиган илмий марказлар бўлмаган. XVII-XIX асрларда Европада ва бутун дунѐда бошланган давлатларнинг марказлашув ва мустамлакачилик жараѐнлари, теран геосиѐсий тафаккурга эга бўлган баъзи қироллар, давлат бошлиқлари, ҳарбий саркардалар, шунингдек уларнинг атрофидаги географ-сайѐҳлар, олимлар, илғор мутафаккирлар ва улар ѐзган асарлар геосиѐсат фанининг илк манбаси ва интеллектуал замини бўлиб хизмат қилди. Инглиз тарихчиси А.Тойнбининг сўзлари билан айтганда: европаликларнинг жаҳоннинг қолган аҳолиси билан дастлабки драматик тўқнашувлари янги тарихнинг энг асосий ҳодисасига айланди ва шундан кейин “барчанинг ягона макон ва замон доирасида яшашга маҳкум экани” тўғрисидаги оддий ҳақиқатни англатди. Албатта, ўзгарган тарихий муҳит ва янги геосиѐсий воқелик барча манфаатдор идоралар ва фикрловчи кишилардан халқаро ва давлатлараро муносабатларни, геосиѐсий ҳаракатларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши табиати, сабаблари ва оқибатларини, уларнинг умумий тенденциялари ва қонуниятларини, макон-ҳудуд омилининг дунѐ тартиботига таъсиротини ва бошқа геосиѐсий масалаларни ўрганишларини тақозо этди. Кўриб чиқилаѐтган даврда табиий, шунингдек ижтимоий- гуманитар фанларда маълум бўлган билим, фактлар ва назариялар геосиѐсатчилар мурожаат қиладиган илк манбалар бўлди. Тадқиқотчилар бундай фанлар орасидан биринчи навбатда географик детерминизм назариясини қайд қиладилар. Бу назария ўша давр фанида кенг қўлланилган. Бу шу билан боғлиқ эдики, 12 геосиѐсий тадқиқотга киришган олимлар кишилар ва халқлар, уларнинг маданияти, ижтимоий қурилиши, характери ва хулқ- атвори табиат ва атроф-муҳитга, давлатларнинг ривожланиши дарѐлар ва денгизларга, қулай иқлим ва тупроқ унумдорлигига, уларнинг хавфсизлиги табиий истеҳком, тоғ, ўрмон ва бошқа ҳимоя воситаларига боғлиқ эканини энди тушуниб етгандилар. Бундан ташқари кўриб чиқилаѐтган даврда илмга кўпгина утопик “органик назариялар”, давлат ва халқни биологик организмга муқояса қиладиган ғоялар маълум эди. Шунинг учун классик геосиѐсатчилар жамиятда мавжуд макон-географик ва органик назариялардан хабардор бўлиб, шу асосда ўз концепцияларини ривожлантириш имконига эга эдилар. Албатта, илмда барча ҳодиса ва жараѐнларни табиий-тарихий қонуниятлар билан изоҳлаш осон бўлгани учун классик геосиѐсатчилар лозим бўлган чоғда улардан бу фаннинг асосий манбаси сифатида фойдаланар эдилар. ХIХ асрнинг ўрталарида пайдо бўлган О.Контнинг “позитивизм”, Ч.Дарвиннинг “табиий ривожланиш” ва шунга ўхшаш бошқа назарияларни ҳам тадқиқотчилар геосиѐсат фанининг илк манбалари ва назарий-методологик асоси сирасига қўшадилар. Бу назариялар инсонларнинг ҳаѐти ва фаолияти, маданий- цивилизацион тараққиѐт, давлатларнинг хатти-ҳаракати ва давлатлараро муносабатларнинг сабаб ва натижаларини ва ҳоказо геосиѐсий масалаларни бевосита изоҳлар эди. Масалан, социал-дарвинизм давлатлар ва халқлар орасида урушлар, конфликтлар, иқтисодий, маданий рақобат бўлиши табиий ва улар миллий тараққиѐтнинг асосини ташкил этади, деб тушунтиради. Албатта, ўша даврда классик геосиѐсатчилар асосан ҳудуд босқинчилиги ва маконларни қўлга киритиш, улар устидан геостратегик назорат ўрнатиш вазифаларини амалга ошириш билан шуғулланганликлари эътиборга олинса, у ҳолда социал- дарвинизмнинг бу ғояси геосиѐсатчилар учун жуда жиддий манба ва назарий асос бўлиб хизмат қилгани шубҳасиз. Фақат ҳозирги даврда турли куч марказларининг глобал даражада стратегик маконлар устидан турли характердаги – ҳарбий, иқтисодий, сиѐсий, маданий, ижтимоий, ахборот, экологик ва ҳ.к. назорат имконларининг аҳволини, динамикасини ва майлларини 13 ўрганиш каби вазифалар илмий концепция сифатида геосиѐсатнинг вазифалари қаторига илова этилган 1 . Ўз навбатида, географик омиллар ва табиат ҳодисаларининг халқаро сиѐсат ва давлатларнинг фаолиятига таъсирини ўрганиш геосиѐсий тадқиқотлар ва назарияларнинг жадаллашишига туртки берди. Ўша даврда бундай тадқиқотлар асосан бошқа фанлар: фалсафа, тарих, география, ҳарбий стратегия ва шу кабилар доирасида олиб борилди. Геосиѐсий ғоялар ва назариялар тарихи башарият тарихининг қадимги даврларидан то давлатларнинг вужудга келиши ва ривожланишигача бўлган бутун босқичларини ўзида акс эттиради. Қадимги даврларда геосиѐсий муаммоларга қизиқиш тасодифий бўлмаган. Бу қизиқиш кўпгина объектив жараѐнлар таъсирида пайдо бўлган. Жаҳонда сўнгги мингйилликларда инсоният жамиятларининг ривожидаги баъзи умумлаштирилган намуналар, такрорланган жараѐнлар, кўпгина ўхшаш ҳодисалар кенг тахайюлли кишиларга муайян умумлашмалар қилиш ва тегишли хулосалар чиқаришлари учун асос бўлиб хизмат қилган. Олим Р.Т. Мухаев турли геосиѐсий жараѐнларни умумлаштириш натижасида қуйидаги илмий хулосага келган: Download 2.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling