Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

 “Буюк макон” назарияси: таниқли ҳуқуқшунос олим Карл 
Шмитт (1888-1985) немис геосиѐсат мактабининг яна бир кўзга 
кўринган вакилидир. У “муҳофазакор нацист инқилобчиси” номини 
олган. Карл Шмитт Ҳаусҳофернинг “ҳаѐтий макон” ва 
“континенталь 
блок” 
назарияларини 
бошқачароқ 
шаклда 
такомиллаштирди ва ўзининг “буюк макон” концепциясини 
яратди. 
Бир қанча муҳим давлатларнинг мажбурий равишда империя 
типидаги ягона блокда – “буюк маконда” бирлашуви ва 
интеграцияси ғояси Шмитт назариясининг ўзагини ташкил этади. 
Шмитт халқларнинг ягона империя таркибида бирлашуви ва 
мажбурий интеграциясини тарихий тараққиѐтнинг қонуний 
натижаси ва сайѐрада тартиб-интизомнинг сақланиши, халқлар 
ўртасидаги қарама-қаршиликнинг олдини олишнинг энг қулай 
модели деб ҳисоблаган. У бундай бирлашмага миллий, ижтимоий 
ѐки қандайдир бошқа хил кучли бирлаштирувчи ғояси бўлган 
давлат бошчилик қилиши лозим, деган. Шмитт “Монро 
доктринаси” асосида Шимолий ва Жанубий Американинг 
бирлаштирилишини ва бу ишда АҚШнинг етакчи рол ўйнашини 
бунга мисол қилиб кўрсатган. 
Муаллифнинг фикрича, Германия Европа ва Евроосиѐ учун 
жозибадор ғояларни илгари суриш, бошқа бир қанча масалаларни 
ҳал қилиш билан бу маконда яшовчи халқларнинг ишончини 
қозониши ва шу тариқа “Жаҳон империяси” сиѐсатининг 
континентал қисмига раҳбарлик қилиши мумкин. 
Шмитт геосиѐсат адабиѐтига “замин тартиби” (теллурократия) 
тушунчасини киритди ва бу тушунчага қандайдир маконни 
географик, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ташкил этишнинг 
асос тамойили сифатида қаради.
Шмитт “Ернинг Номоси” асарида бу муаммога алоҳида 
тўхталиб, сайѐра геосиѐсий ривожининг учта асосий босқичини 
(тартибини) баѐн этди. Муаллиф Ерда ҳар бир босқичга ўз 
“тартиби” (“номоси”) тўғри келади, деб ҳисоблади: 


55 
- Биринчи “тартиб” Буюк географик кашфиѐтларгача бўлган 
даврда мавжуд бўлган. Ўша вақтда ҳар бир кўп сонли халқ 
ўзини жаҳоннинг маркази деб ҳисоблаган ва шунинг учун ҳам 
кишиларда сайѐра ҳақида кенг миқѐсли (глобал) тасаввурлар 
бўлмаган.
- Буюк географик кашфиѐтлардан кейин Европа халқлари 
мустамлакаларни босиб олганидан ва сайѐрани ўзаро бўлиб 
олганидан сўнг иккинчи “тартибни” барпо этган ва 
бошқарган. 
- Учинчи “тартиб” Биринчи жаҳон уруши ва Россиядаги 
социалистик инқилобдан сўнгра сайѐранинг Ғарб ва Шарқ деб 
аталган қисмларга бўлиниб кетиши натижасида вужудга 
келган. 
Шмитт “Ер ва Денгиз”, “Ер ва Денгизнинг қарама-қаршилиги 
ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги жаҳоний кураш” асарларида 
ўзининг “цивилизация динамизми” назариясини баѐн этиб берган. 
“Дўст-душман” омилини жаҳон геосиѐсати тузилиши ва тарих 
мобайнида бошдан ўтаѐтган жараѐнлар асосига қўяр экан, у Ер ва 
Денгиз, Шарқ ва Ғарб халқлари қарама-қаршилиги тамомила 
қонуний эканини, бу ҳодиса жаҳоннинг тарихий-диалектик 
қутбларга ажралиши натижасида шаклланганини исботлашга 
тиришди. Муаллифнинг фикрича, бу икки қутбнинг маданияти, 
характери, яшаш тамойиллари, атроф муҳитга муносабати 
шундайки, улар ўзаро доим кураш олиб борган ва курашади. 
Шмитт илм-фан ва техниканинг шиддатли ривожи, учадиган 
аппаратлар, космик кемаларнинг кашф этилиши, экологик вазият, 
табиий шароитнинг инсонлар томонидан тўхтовсиз ўзгартирилиши, 
башарият 
тараққиѐти, 
инсонларнинг 
ердан 
тобора 
узоқлаштирилиши ва шу каби ҳодисалар муқаррар суратда Денгиз 
ва Ер орасидаги мувозанат бузилишига олиб боради, деб 
ҳисоблаган. Халқлар ва давлатлар ўртасидаги бошланган қарама-
қаршилик асосида мазкур мувозанат бузилишини изоҳлар экан, 
Шмитт мазкур қарама-қаршилик жаҳон цивилизациясининг 
ҳалокатини яқинлаштириши ҳақида огоҳлантирган. 
Шмитт Ер ва Денгиз ўртасидаги мувозанат бузилишини 
бартараф этиш, улар орасидаги боғлиқликни сақлаб қолишнинг уч 
асосий йўлини кўрсатган: 


56 
- У бу қарама-қаршиликдан Денгиз ѐки Ернинг мутлоқ ғолиб 
бўлиши ва ўз иродасини иккинчисига қабул қилдиришини 
биринчи йўл сифатида кўрсатган. 
- Иккинчи йўл, муллифнинг фикрича, жузъий ўзгартиришлар 
киритилган эски статус-квонинг сақланиши – Денгиз 
устунлигининг муҳофоза этилиб, сақланишидан иборат, лекин 
Денгиз устунлигига Ер ва Ҳавони ҳам қўшиб бериш керак. Бу 
вариантда доим ўз тамойиллари асосида яшайдиган Ернинг 
(қитъанинг) “ер тартибини” ҳимоя қилиш учун “партизан 
уруши” олиб боришидан, бутун инсониятга террор таҳдиди 
қилишидан хавфсираш лозим. 
- Учинчи йўл ҳам мувозанат ғоясига – жаҳон қоида тарзида бир 
нечта империя блокларининг улкан ҳудудларда – “Буюк 
мустақил маконларда” бирлашишига асосланади. Улар ўзаро 
ўртоқ нормаларни қарор топтирадилар ва сайѐрада тартиб 
ўрнатадилар. К.Шмиттнинг “Буюк макон назарияси”нинг 
асосий мағзи ҳам ана шундадир
1
.
К.Шмитт сиѐсат, сиѐсатчилар ва урушлар ҳақида Европада 
Ҳаусҳофердан кейин энг кўп асар ѐзган ва кўпдан-кўп геосиѐсий 
ғояларни илгари сурган геосиѐсатчи бўлди. У халқлар ва давлатлар 
орасида урушларни режалаштиришни, муваффақиятларга ва 
ижобий натижаларга эришишни давлат раҳбарларининг, 
сиѐсатчиларнинг асосий вазифаси ва фаолиятининг мезони, деб 
билган.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling