6-мавзу. АҚШнинг ташкил топиши ва янги даврда конституциявий ривожланиши


Download 213.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana18.12.2022
Hajmi213.41 Kb.
#1029138
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. АҚШ




6-мавзу. АҚШнинг ташкил топиши ва янги даврда 
конституциявий ривожланиши. 
1. Британиянинг Шимолий Америкадаги мустамлакалари ва уларда 
мустақиллик учун курашнинг бошланиши. 
2. «Мустақиллик декларацияси»нинг эълон қилиниши ва унинг сиёсий 
аҳамияти. 
3. АҚШнинг 1787 йилги Конституцияси. 
4. АҚШда сиёсий партияларнинг шаклланиши ва фаолияти. 
5. 1861-1865 йиллардаги фуқаролар уруши ва унинг ижтимоий-сиёсий 
натижалари. 
6. XIX аср охири – XX аср бошларида АҚШ ижтимоий-сиёсий 
тузумидаги ўзгаришлар. 
1. Британиянинг Шимолий Америкадаги мустамлакалари ва 
уларда мустақиллик учун курашнинг бошланиши. 
Шимолий Америкага XVI аср охирларида келган инглизлар узоқ тура 
олмадилар. Доимий мустамлакага айлантириш 1607 йилдан, яъни Виргиния 
деб номланган мустамлака барпо қилингандан кейин бошланди. Англия 
XVIII аср ўрталарида асосий рақибларини суриб чиқариб, қитъада ўзининг 13 
та мустамлакасини барпо қилди. Булардан Нью-Гемпшир (1622 йилда 
ташкил этилган), Массачусетс (1628 йилда ташкил этилган), Коннектикут 
(1634-1637 йилларда ташкил этилган), Род-Айленд (1636-1643 йилларда 
ташкил этилган) «Янги Англия» мустамлакалари деб аталарди. Инглиз 
инқилобининг бошланиб кетиши натижасида мустамлакалар билан 
метрополия ўртасидаги алоқа заифлашиб, ҳиндулар билан кураш кучайиб 
кетганлиги туфайли бу мустамлакалар ички бошқариш ишларида тўла 
мустақилликни сақлаганлари ҳолда «Янги Англиянинг бирлашган 
мустамлакалари» (1642-1643 йилларда) деган ном остида иттифоқ тузганлар. 
Марказий районда Нью-Йорк (1664 йилда), Нью-Жерси (1664 йилда), 
Пенсильвания (1681 йилда) деган мустамлакалар бунёдга келди, 
Пенсильваниядан Делавер (1704 йилда) ажралиб чиқди. Жанубда 
Виргиниядан ташқари Мэриленд (1634 йилда), Шимолий Королина ва 
Жанубий Королина (1663 йилда), Жоржия (1733 йилда) деган мустамлакалар 
ташкил топди. Бу мустамлакалар географик жойлашиши ва қишлоқ хўжалиги 



ривожланиши нуқтаи назаридан шимолий, марказий ва жанубий 
мустамлакаларга бўлинади. Шимолда қишлоқ хўжалигида майда ва ўрта ҳол 
фермерлар ҳукмронлик қиларди. Марказий мустамлакаларда майда ва ўрта 
ҳол фермерлар билан бирга йирик ер эгалари ҳам бор эди. Масалан, Нью-
Йорк мустамлакасида 2,5 млн. акрдан кўпроқ ер йирик ер эгалари қўлида эди. 
Жанубда эса қишлоқ хўжалигида йирик ер эгалари ҳукмронлик қилиб, 
плантацияли ишлаб чиқариш мавжуд эди. Жумладан, Шимолий Королинада 
бутун мустамлака ерларининг учдан бир қисми Лорд Гренвилл қўлида эди. 
Плантация хўжалигида негр қуллар билан шахсан озод «оқ танли» ёлланма 
ишчилар меҳнатидан фойдаланилар эди. Плантация хўжаликларида маҳаллий 
ҳинду-ларнинг ишлашдан бош тортиши натижасида ишчи кучи етишмаслиги 
сабабли Шимолий Америкага XVII асрда Африкадан негрлар қул сифатида 
келтирила бошланди. Мустақиллик арафасида Шимолий Американинг 2,6 
млн. аҳолисидан 500 мингга яқини негрлар бўлиб, уларнинг 90 фоизга яқини 
қуллар эди. Қул-негрлар ҳар қандай ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқлардан 
маҳрум этилган эди. Қул эгалари уларни ўлдириши, сотиши, қарзга бериши 
мумкин эди. Қулларга «жонли инвентарь» деб қарар эдилар. 
Йирик ер эгалари ўз ерларини наслдан-наслга қолдириш шарти билан 
ижарага берар ёки бўлмаса, кичик-кичик участкаларга бўлиб сотар эдилар. 
Бир неча графликлар аҳолисининг олтидан беш қисми чек ер ва ижарага 
олинган ерларда яшар эди. Ернинг баҳоси тобора ўсмоқда, рента ҳам ошиб 
бормоқда эди. Майда фермерлар ҳар йили йирик ер эгаларига тўлаши лозим 
бўлган бу рента (квитрент деб ҳам аталади) феодал характерга эга бўлиб, 
бевосита ишлаб чиқарувчиларнинг ғазабини келтирар, бу ғазаб кўпинча 
қўзғолонга айланиб ке-тар эди, аммо кўпроқ улар ўз ерларидан ғарб томонга 
кетиб қолар эдлар. Шимолий Америка мустамлакаларида XVIII асрнинг 
бошларигача скваттерлик, яъни кўчиб келган аҳоли томонидан ерларнинг 
«ғайри қонуний» тарзда босиб олиш кенг тарқалган эди. XVIII асрнинг 30-
йилларида Англия парламенти янги ҳудудларга ижозатсиз кўчиб боришни, 
ерларни босиб олишни ва чегара посёлкаларидан ташқарига чиқишни 
тақиқловчи қонунлар қабул қилди. Бинобарин, бу вақтга келиб барча муҳим 
ерлар колонистлар томонидан эгаллаб олинган эди. 1763 йилги қирол 
прокламациясига биноан Аллегандан нарига кўчиб бориш тақиқланган эди. 
Мустамлакалар секинлик билан бўлса ҳам иқтисодий ривожлана борди. 
Тўқимачилик устахоналари, тегирмонлар, темир ва ғишт заводлари, 
кемасозлик корхоналари ва бошқа корхоналар пайдо бўлди. XVIII асрда 
манфактуралар анча кенг тарқалди, саноатда машиналар қўлланила 
бошланди. 



Англия ҳукумати Шимолий Америкада ўз мустамлакаларининг 
иқтисодий ривожланишига йўл бермасликка ва мустамлакаларни хом ашё 
базаси сифатида ушлаб туришга ҳаракат қиларди. 
Метрополиялар мустамлакаларнинг ривожланиши йўлида ғов бўлиб 
турар эдилар, метрополия мустамлакаларнинг рақобат қилишидан ва, 
айниқса, иқтисодий жиҳатдан тобора мустақил бўлиб бораётганлигидан 
чўчиб, Америкада саноат ва савдони бўғиб ташлашга, мустамлакаларни 
ўзининг хом ашё базаси ҳамда товарларини сотадиган бозор сифатида сақлаб 
қолишга интилар эди. Англия ҳукумати мустамлакаларда кўпгина саноат 
моллари ишлаб чиқаришни, саноат корхоналари қуришни, шунингдек 
Англиядан мустамлакаларга усталар, машиналар ва ихтиролар олиб боришни 
тақиқловчи кўпдан-кўп фармойишлар чиқарди. 1750 йилда парламент 
мустамлакаларда темир қирқувчи ва прокат қилувчи корхоналар қуришни ва 
уларни кенгайтиришни, мих ва асбоб-ускуналар ясаш учун кетадиган 
сифатсиз темир-пўлатдан ташқари, тайёр буюмлар ишлаб чиқаришни 
тақиқлаб 
қўйди. 
Англия 
буржуазияси 
мустамлака 
бозорида 
ўз 
монополиясини сақлаб қолишга интилиб, ўз мустамлакаларига бошқа 
мамлакатлар ва уларнинг мустамлакалари билан бевосита савдо-сотиқ 
ишлари олиб боришни ман этди. Темир, мис рудаси, тамаки, мўйналар ва 
бошқа буюмлар ҳамда маҳсулотлар фақат метрополияларга жўнатилиши 
керак эди. Бироқ Англия қанчалик ҳаракат қилмасин, бу ерда саноатнинг 
ўсишига, 
мустамлакаларни 
ташқи 
мамлакатлар 
билан 
иқтисодий 
алоқаларининг ривожланишига тўсқинлик қила олмади. 

Download 213.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling