6-мавзу. АҚШнинг ташкил топиши ва янги даврда конституциявий ривожланиши


 XIX аср охири – XX аср бошларида АҚШ ижтимоий-сиёсий


Download 213.41 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/6
Sana18.12.2022
Hajmi213.41 Kb.
#1029138
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-мавзу. АҚШ

6. XIX аср охири – XX аср бошларида АҚШ ижтимоий-сиёсий 
тузумидаги ўзгаришлар. 


14 
АҚШнинг ўз мустамлака империясига эга бўлган жаҳон давлатига 
айланиши сиёсий тизимнинг барча жабҳаларида муҳим ўзгаришлар билан 
бирга кечди. Бироқ асосан ҳокимиятнинг марказий органлари функциясини 
кенгайтиришга қаратилган бу ўзгаришлар ҳуқуқ тизимида ҳар доим ҳам ўз 
ифодасини топавермади. Унинг кўп қисми юридик расмийлаштирилмай, 
конституциявий характерга эга бўлди ва амалда ҳаракат қилди (буни 
америкаликлар «жонли конституция» дейишади). Бу даврда АҚШ 
Конституциясига фақат иккита тузатиш - XVI ва XVII тузатишлар 
киритилди. Бу тузатишлар 1913 йилда ратификация қилинганди. XVI 
тузатиш Конгресснинг солиқ соҳасидаги ваколатларини анча кенгайтирди. Бу 
тузатишга кўра, даромадларнинг миқдорига қараб олинадиган солиқ ҳам 
кўпайиб борадиган бўлди. 3 минг доллардан ошиқ (оилалик кишиларнинг эса 
4 минг доллардан ошиқ) даромадидан 1 фоиз солиқ олинадиган бўлди. 20 
минг доллардан ошиқ даромаддан эса, даромаднинг миқдори кўпайиб 
боришига қараб ошиб борадиган қўшимча солиқ олинадиган бўлди. 500 минг 
доллардан ошиқ даромаддан олинадиган энг кўп солиқ 6 фоиздан 
ошмаганлиги сабабли, янги қонун йирик капитал манфаатларига зарар 
етказмас эди. 
Конституцияга киритилган XVII тузатиш 
1)сенаторларнинг тайинланишига оид эски тартибни бекор қилди; 
2) тўғридан-тўғри сайловлар жорий қилди; 
3)илгари айрим штатларнинг қонун чиқарувчи мажлислари томонидан 
сайланадиган сенаторлар энди халқнинг овоз бериши билан сайланадиган 
бўлди; 
4)сенатни шакллантириш тартибини демократлаштирди; 
5) сенатнинг нуфузи ва таъсирини анча оширди. 
1910 йилги «парламент инқилоби» конгресс учун муҳим аҳамиятга эга 
бўлди. Бунинг натижасида шу вақтгача жуда қудратли бўлиб келган спикер 
палаталарнинг барча доимий комитетлари аъзоларини тайинлаш ҳуқуқидан 
ва биллар ҳамда резолюцияларни кўриб чиқиш тартибини белгиловчи 
комитетга аъзоликдан маҳрум бўлди. Бу тадбир доимий комитетларнинг 
таъсир ўтказувчи нуфузли гуруҳлар билан анча мослашувчан муносабатлар 
ўрнатилишига ёрдам беди, чунки комитетларда ҳам, худди конгресс 
палаталарида бўлгани сингари, партиялар вакилларининг муносабатлари 
ўрнатилганди. Айни вақтда қонунларни кабул қилиш жараёнини атайлаб 
чўзиш каби ҳолатларнинг тугатилиши чоралари ҳам кўрилди. Буларнинг 
ҳаммаси конгресс ишларининг самарадорлигини ошишига олиб келди. 
1901 йил 14 сентябрда президент У. Мак-Кинли бир анархист 
томонидан 
қилинган 
суиқасд 
натижасида 
ўлдирилгандан 
кейин 
Конституцияга мувофиқ вице-президент Т.Рузвельт янги сайловлар 
ўтказилгунча президентлик вазифасини бажаришга киришди. У 1904 йилда 
яна президент этиб сайланиб, 1909 йилгача шу лавозимни эгаллаб турди. 
Унинг даврида «конгресснинг ҳукмронлиги» даври, яъни унинг президент 
ҳокимиятидан нисбатан мустақиллиги тўла-тўкис тамом бўлди. Олдинги 


15 
президентлар (Гаррисон, Кливленд ва Мак Кинли) ўзларини конгресснинг 
агентлари деб ҳисоблашарди, яъни президентлик ҳокимиятини парламент 
руҳида талқин қилардилар. Т. Рузвельт ички ва ташқи сиёсатда президент 
ҳокимиятининг юқорилигини фақат амалиётда намойиш қилибгина 
қолмасдан, у ўзининг конгресс олдида эмас, балки бевосита халқ олдида 
ҳисоб берувчи кучли президент ҳокимияти концепциясини таърифлаб берди. 
Фуқаролар урушидан кейин шаклланган икки партиявий тизимни ларзага 
солган биринчи жиддий инқироз Т. Рузвельтнинг номи билан боғлиқ. 1912 
йилги президентлик сайловларида Т. Рузвельт республикачилар партиясидан 
ажралиб кетди ва президентликка ўз номзодини Прогрессив партиядан 
қўйди. Янги партиянинг 1912 йил августда Чикагода тўпланган Миллий 
конвенти Рузвельтнинг платформасини қабул қилди. Унда эски икки 
партиявийлик тизими кескин танқид қилинди. Сайлов олди платформасида 
Рузвельт ислоҳотларнинг кенг дастурини кўтариб чиқди. Унда номзодларни 
илгари суриш тартибини демократлаштириш, аёлларга сайлов ҳуқуқи бериш, 
мамлакатнинг табиий бойликларини мухофаза қилиш, қишлоқ хўжалигини 
рағбатлантириш, трестлар устидан назорат ўрнатиш, ишчиларнинг меҳнат 
шароитини яхшилаш, 8 соатлик иш куни жорий қилиш, иш ҳақи 
минимумини ўрнатиш, болалар меҳнатини тақиқлаш ва шу сингари талаблар 
қўйилган эди. Республикачилар партияси президентликка яна Тафт 
номзодини кўрсатди. Демократик партия Принстон университетининг кўп 
йиллардан бери ректори бўлиб ишлаб келган тарих ва ҳуқуқ профессори 
Вудро Вильсонни президентликка номзод қилиб кўрсатди. Демократик 
партияда Вильсон "прогрессив" киши деб ҳисобланарди. 1910 йилда у Нью-
Жерси штатининг губернаторлигига сайланган, бу штатда баъзи 
ислоҳотларни ўтказган эди. Морган бошчилигидаги йирик магнатлар 
Вильсон номзодини қувватлаб чиқдилар. Социалистик партия Южин Дебсни 
президентликка номзод қилиб кўрсатди. Республикачилар партиясининг 
сафи бузилганлиги сайловларда Вильсоннинг ғалаба қозонишига ёрдам 
берди. Вильсон 6286214 овоз, Рузвельт 4126020 овоз, Тафт 3483922 овоз, 
Дебс 1 миллионга яқин овоз олди. Шу тариқа Вильсон президент этиб 
сайланди. 
Биринчи жаҳон уруши арафасида президент Вильсон божхона 
тарифлари тўғрисида Ундервуд қонуни деган ном билан машҳур бўлган янги 
қонунни ўтказди. Бу янги қонун Пэйн-Олдирич қонунига нисбатан тариф 
ставкаларини 10 фоиз камайтирди. Божлардан келадиган давлат 
даромадининг камайган қисмини даромад солиғидан келадиган тушумлар 
қоплаши керак эди. Конституцияга XVI тузатиш ана шу тарзда қабул 
қилинган эди. Резерв банкларнинг федерал тизими тўғрисида 1913 йилда 
қабул қилинган қонун катта аҳамиятга эга бўлди. Бу қонунга мувофиқ 
мамлакат 12 та ҳудудий бўлакка бўлинди, ҳар бир ҳудудий бирликда барча 
миллий ва бошқа маҳаллий банкларнинг фаолиятини бирлаштирувчи резерв 
банк ташкил қилинди. Банкларнинг бу янги тизими йирик магнатларнинг 
уруш вақтида ўз режаларини ўтказиш-ларига ёрдам берди. 


16 
1914 йилда конгресс Клейтоннинг трестларга қарши қонунини қабул 
қилди. Янги қонун Шерман қонунининг асосий моддаларини ўз кучида 
қолдириб, шу билан бирга, «касаба уюшмалар ва фермерларнинг 
ташкилотлари 
эркин 
савдони 
чеклашга 
қаратилган 
битим 
деб 
ҳисобланмаслиги лозим» деб махсус писанда қилиб қўйди. Айрим 
ислоҳотлар ўтказиш сиёсати Вильсоннинг иш ташлаган ишчиларни жуда 
шафқатсизлик билан жазолашига ҳалақит бермади, 1913 йил кузида 
Колорадода катта иш ташлаш бошланиб кетди. Улар касаба уюшма ташкил 
этиш ҳуқуқини тан олишни, 8 соатлик иш куни жорий этишни, иш ҳақини 10 
фоиз оширишни, иш соатидан ортиқ ишланган меҳнатга ҳақ тўлашни ва шу 
кабиларни талаб қилиб иш ташлаш эълон қилдилар. Бироқ у шафқатсизларча 
ўққа тутилиб бостирилди. 

Download 213.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling