Али Ҳасанов геосиёсат озарбайжончадан Бобохон муҳаммад шариф таржимаси Тошкент


Download 2.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/294
Sana27.10.2023
Hajmi2.72 Mb.
#1728354
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   294
Bog'liq
Хасанов А. Геосиёсат

Континенталь блок”ни (Континенталь блок назарияси) барпо 
этиш йўли билангина атлантик экспансиядан қутулиш мумкин деб 
ўйлаган. Германия ва Россияни бу блокнинг ўзаги ва “Жаҳон 
Ороли” деб атаган Хаусхофер келгусида жаҳонни идора этишда 
Евроосиѐни Германия ҳукмронлиги учун макон модели деб билган. 
У келажакда бу блокка Япония ва Хитойни ҳам қўшиб, 
“трансконтинентал 
блок” 
бунѐд 
этиш 
йўли 
билан 
атлантикачиларнинг жаҳонга ҳукмронлик қилиш ғоясини пучга 
чиқариш мумкин, деб ҳисоблаган
1
.
Ҳаусҳофер таъсир доирасига кўра, Шарқий Осиѐни жаҳон 
хавфсизлигининг буфер зонаси деб билган. У Германиянинг 
геосиѐсий келажаги икки блокнинг кураши натижасига: 
параллеллар бўйлаб олиб бориладиган инглиз-америка экспансияси 
меридианлар бўйлаб олиб бориладиган Шарқий Осиѐ экспансияси 
қаршилигидан қай даражада устун чиқа олишига боғлиқ бўлади, 
деб ўйлаган.
Ҳаусҳофернинг Германия ва немис халқига хизматларини 
турлича талқин этиш мумкин. Инсоният олдидаги қилмишлари 
учун у суд олдида жавоб берди. Лекин у геосиѐсат фани ва 
геостратегия ривожига шубҳасиз катта ҳисса қўшди. Геосиѐсат 
назарияси ва амалий масалалари тўғрисида юзлаб асарлар ѐзган 
Ҳаусҳофер Европа классик геосиѐсий мактаби вужудга келишига 
энг кўп ҳисса қўшган етакчи сиймолардан бири ҳисобланади. 
Ҳаусҳофернинг “ҳаѐтий макон” назарияси уруш йилларида унинг 
адьютанти, кейинчалик Гитлернинг яқин ѐрдамчиси бўлган 
Рудольф 
Ҳесс 
томонидан 
қўллаб-қувватланди 
ва 
янада 
ривожлантирилди. Умуман, босқинчилик ва ирқчиликдан иборат ўз 
ташқи сиѐсатини асослаш учун гитлерчилар Ҳаусҳофернинг 
“ҳаѐтий макон” назариясини режимнинг расмий стратегиясига 
айлантирди. Уларнинг “бугун Германия, эртага бўлса, бутун 
1
Хаусхофер К. О геополитике. Работа разн., 2001, с.372-375. 


54 
жаҳон бизники бўлади” деган шиори барча эрксевар халқларни 
уларга қарши бирлаштирди ва бу режимнинг ҳалокатини 
яқинлаштирди; шунингдек урушдан кейинги Нюрнберг судидан 
сўнг Ҳаусҳофернинг фожиали равишда ўз жонига қасд қилишига 
олиб келди.

Download 2.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling