19-мавзу. Ишлаб чиқариш логистикаси. Режа: Ишлаб чиқариш логистикасининг мақсади ва вазифалари Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш


Download 36.72 Kb.
bet1/6
Sana27.01.2023
Hajmi36.72 Kb.
#1132066
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ishlab chiqarish logistikasi


19-мавзу. Ишлаб чиқариш логистикаси.
Режа:
1. Ишлаб чиқариш логистикасининг мақсади ва вазифалари
2. Ишлаб чиқаришни логистик бошқариш


Таянч иборалар. Бозор, хом-ашë, тайëр маҳсулот, моддий ресурслар, омбор, маҳсулот, заҳиралар, ахборот оқими, транспорт, харид, таъминот.

  1. Ишлаб чиқариш логистикасининг мақсади ва вазифалари

Ишлаб чиқариш логистиканинг асосий соҳаларидан бири ҳисобланиб, корхона фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Моддий ресурслар омборидан тайëр маҳсулотлар омборигача йўналишдаги моддий ва ахборот оқимларини бошқариш ишлаб чиқариш логистикаси деб аталади.
Логистикани функционал жиҳатдан бўлакларга бўлиб ўрганиш муҳим аҳамиятга эга, чунки корхонада логистика хизматини шакллантиришда функционал тақсимот қўл келади. Логистиканинг функционал кичик тизимларга бўлиниши корхонадаги таъминот, ишлаб чиқариш ва сотиш (тақсимот) тизимлари мавжудлиги учун ҳам зарурдир. Логистикани функционал жиҳатдан кичик тизимларга бўлиш «харид (таъминот) лоистикаси», «ишлаб чиқариш логистикаси», «тақсимот логистикаси», «транспорт логистикаси» ва «омборхона (заҳиралар) логистикаси» каби тушунчаларнинг вужудга келишига сабаб бўлган.
Логистик тизимларнинг функционал фарқланиши берилган қуйидаги 1-расмда ишлаб чиқариш логистикасининг ўрни яққол намоëн бўлади. Логистикани турларга бўлишнинг бошқа меъзонлари ҳам мавжуд. Масалан, ресурс логистикасининг моддий (транспорт-омбор), ахборот, молиявий ва кадрлар логистикаси каби турлари бор. Логистикани тадбиркорлик соҳасига тадбиқ этиш асосида бизнес-лоистика ҳақида гапириш мумкин, бунда унинг таркибий қисмлари сифатида ишлаб чиқариш логистикаси, тижорат (савдо) логистикаси ва молия логистикасини ажратишади.



1-расм. Логистик тизимларнинг функционал фарқланишида ишлаб чиқариш логистикасининг ўрни .
Аммо биз ушбу фан доирасида логистиканинг функционал вазифаларидан келиб чиқиб ажратилувчи кўринишларини ўрганмоқдамиз, булар:

    • харид логистикаси (ишлаб чиқаришни материаллар билан таъминлаш);

    • ишлаб чиқариш лоистикаси;

    • тақсимот логистикаси;

    • транспорт логистикаси (моҳиятига кўра юқорида санаб ўтилган ҳар бир логистиканинг таркибий қисми ҳисобланади);

    • омборхона (заҳира) логистикаси.

Логистиканинг санаб ўтилган турларида ажралмас қисм сифатида логистик ахборот оқимлар мавжуд бўлади.
Умуман олганда «ишлаб чиқариш» сўз бирикмаси бир неча мазмунда ишлатилади, масалан: 1) моддий неъматларни яратиш ижтимоий жараëни; 2) мустақил ташкилот; 3) йирик ташкилот ëки акциядорлик жамияти таркибидаги ишлаб чиқариш бирлиги; 4) корхонадаги асосий, ëрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараëнларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш жарëни.
Корхоналарда моддий оқимларнинг ҳаракати даврида турли логистик операциялар ëрдамида меҳнат предметлари бўлган хом-ашë, материаллар, ярим фабрикатларни тайëр маҳсулотга айлантириш жараëни амалга оширилади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти асосини ишлаб чиқариш жараëни ташкил этади. Ишлаб чиқариш жараëнини ташкил этиш одамлар, иш қуроллари ва меҳнат предметини моддий неъмат яратиш учун ягона жараëнда бирлаштириш, ҳамда асосий, ëрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараëнларни мутаносиб ҳолда самарали келиштиришни назарда тутади.
Мақсадли моҳиятига кўра ишлаб чиқариш жараëнларини асосий, ëрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараëнларга бўлиш мумкин.
Асосий ишлаб чиқариш жараëнлари – хом-ашë ва материалларни мазкур корхона учун асосий ҳисобланган маҳсулотга айлантириш жараëнларидир. Бунда маҳсулотни тайëрлаш технологияси муҳим.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш жараëнлари асосий ишлаб чиқариш жараëнларининг меъëрда амалга ошишини таъминлайди. Бу каби ишлаб чиқариш жараëнлари ўз меҳнат предметига эга бўлади. Одатда, улар асосий ишлаб чиқариш жараëнлари билан параллел равишда амлга оширилади (таъмирлаш, қадоқлаш, асбоб-ускуна хўжалиги).
Хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш жараëнлари асосий ва ëрдамчи ишлаб чиқариш жараëнларининг меъëрда кечишига шароит яратади. Улар ўз меҳнат предметига эга бўлмайди, одатда асосий ва ëрдамчи жараëнлар билан кетма-кет амалга оширилади (хом-ашë ва тайëр маҳсулотларни ташиш, уларни сақлаш, сифатини назорат қилиш).
Санаб ўтилган жараëнларнинг мутаносиблиги ишлаб чиқариш жараëни самарадорлигини белгилайди.
Ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишда икки ëндашув мавжуд: анъанавий ва логистик. Ушбу концепцияларнинг фарқланишини кўриб чиқамиз.
Узоқ вақт давомида амалда бўлган ишлаб чиқаришни анъанавий бошқариш концепциясида маҳсулотга бўлган талабнинг бозордаги ўзгариб туриши ушбу маҳсулотларнинг заҳираси ҳисобига тартибга солиб турилган. Ишлаб чиқариш доимий-ўзгармас ритмда маҳсулот яратган бўлса, тайëр маҳсулотлар заҳираси «ҳар эҳтимолга қарши» қабилида яратилиб борилган. Ишлаб чиқаришни бошқаришнинг бу усулида катта миқдордаги маблағлар ҳали талаб этилмаган маҳсулот заҳираларини яратишга сарфланган, бундан ташқари бу заҳираларни сақлаш харажатлари таннархни оширишга олиб келган. Заҳирада турган маҳсулотларнинг маънавий эскириши юз берган. Корхона консервативлик ботқоғига ботиб борайверган.
Ушбу концепцияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришда мавжуд қувватлардан юқори даражада фойдаланишга интилиб, маҳсулот таннархини тушириш мақсад қилиб олинган.



Download 36.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling